Қашқадарё вилоят судлари масъуллари томонидан Муборак туманида сайёр қабул ўтказилди


Мамлакатимизда барча соҳаларда инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва унинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган аҳамиятга молик ишлар амалга оширилмоқда. Қашқадарё вилоят суд органлари томонидан ҳам жойларда мунтазам равишда фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларини тинглаш, бу борадаги долзарб масалаларни ўрганиш ва уларни ҳал қилишга қаратилган сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Ана шундай сайёр қабулларнинг навбатдагиси Муборак туманида ўтказилди.



Вилоятимизнинг чекка ҳудудларида ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож бўлган фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаб, жойида ижобий ҳал этиш, уларга зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Қашқадарё вилоят судлари масъуллари томонидан вилоятимизнинг чекка ҳудудларида ўтказиб келинаётган сайёр қабулларнинг навбатдагиси Муборак тумани Кўҳнашаҳар МФЙ да ўтказилди. Унда Қашқадарё вилоят судлари, тумандаги ташкилотлар ва идоралар масъуллари иштирок этишди. Сайёр қабул давомида 15 нафар фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатлари тингланиб, зарур бўлган ҳуқуқий кўмак ва маслаҳатлар берилди.



Тўғридан-тўғри бўлиб ўтаётган бу каби сайёр қабулларда ўзларини қизиқтирган турли соҳалар бўйича ҳуқуқий кўмак сўраб келган фуқароларнинг саволларига асослантирилган тушунтиришлар берилиб, келгусида келиб чиқиши мумкин бўлган низолар ва муаммоларнинг олди олинмоқда.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Қашқадарё вилоят суди раиси ва ўринбосарлари иштирокида Косон туманида сайёр қабул бўлиб ўтди

Юртимизда инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш лозимлигига алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Вилоятимизнинг чекка ҳудудларида ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож бўлган фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларини аниқлаб, жойида ижобий ҳал этиш, уларга зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Қашқадарё вилоят судлари масъуллари томонидан вилоятимизнинг чекка ҳудуларида ўтказиб келинаётган сайёр қабуллардан навбатдагиси Косон тумани Бунёдкор МФЙ да ўтказилди. Унда Қашқадарё вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов, вилоят судлари масъуллари ва Косон тумани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари иштирок этишди.

Сайёр қабул жараёнида 11 нафар фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатлари тингланиб, зарур бўлган ҳуқуқий кўмак ва маслаҳатлар берилди.

Сайёр қабул доирасида Жиноят ишлари бўйича Косон туман суди томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилди. Косон тумани ИИБ Пробация гуруҳи назоратида  турган 15 нафар маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик тамойили қўлланган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан белгиланган жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

Судлар томонидан бу каби жиноят содир этган, бироқ қилмишининг қонунга хилофлигини англаган ва ахлоқан тузалиш йўлига ўтган маҳкумларга имкон берилиши халқимизнинг кечиримлилик ва бағрикенглик каби азалий қадриятларнинг рўёбга чиқарилиши билан бир қаторда жазодан озод этилган маҳкумларнинг жамиятда ўз ўрнини топишга, оила аъзолари, фарзандлари, шунингдек эл-юрт тараққиёти учун муносиб ҳисса қўшишларига яна бир имкон яратади.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Қашқадарё вилоят суди раиси ва ўринбосарлари томонидан Миришкор туманида сайёр қабул ташкил этилди

Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш ва эркинлаштириш мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида олиб борилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Қашқадарё вилоят суд органлари томонидан ҳам мунтазам равишда олис қишлоқ, маҳалла ва овулларда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Ана шундай сайёр қабуллардан навбатдагиси Миришкор туманида бўлиб ўтди.

Миришкор тумани тумани Жейнов МФЙ да бўлиб ўтган суд-ҳуқуқ масалалари билан боғлиқ сайёр қабулда Қашқадарё вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов ва ўринбосарлари, тумандаги турли соҳа масъуллари иштирок этишди. Унда фуқароларнинг суд қарорлари ва ажримлари билан боғлиқ бўлган мурожаатлари, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак билан боғлиқ мурожаатлари тингланди. Дастлаб вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов бугунги кунда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимидаги сўнгги янгилик ва ўзгаришлар ҳақида, шунингдек, мазкур сайёр қабулни ташкил этишдан кўзланган мақсад ҳақида батафсил тушунча берди. Шундан сўнг ҳудуддаги “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит ва қизларга тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйиш учун керак бўлган совғалар улашилди.

Қабул давомида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича мурожаат қилган 30 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. 11 нафар фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди, 1 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ўз ечимини топди. 18 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Шу куни сайёр қабул доирасида ЖИБ Миришкор суди томонидан сайёр суд тартибида ўтказилган мажлисда 41 нафар фермер хўжаликлари раисларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 65-моддасининг 1-қисми билан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлари кўрилиб, қонунда белгиланган тартибда уларга нисбатан енгиллик берилди. 22 нафар шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари ярашув асосида ҳаракатдан тўхтатилиб, шулардан 5 та маъмурий иш бўйича оилалар яраштирилди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси билан 11 нафар маҳкумлар муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Қашқадарё вилоят суд органлари масъуллари иштирокида Касби туманида сайёр қабул бўлиб ўтди

Қашқадарё вилоят суд органлари масъуллари томонидан ҳудудлар бўйлаб фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммоларини ўрганиш ва уларга ечим излашга қаратилган сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Навбатдаги сайёр қабул Касби туманида ташкил этилди.

Касби тумани “Шакаржўй” МФЙда ташкил этилган сайёр қабулда Қашқадарё вилоят судлари масъуллари ва тумандаги мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этишди. Бўлиб ўтган сайёр қабулда фуқароларнинг суд қарорлари ва ажримлари билан боғлиқ бўлган мурожаатлари, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Сайёр қабул давомида 24 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.  Шундан 4 нафар фуқаронинг аризаси суд ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари томонидан қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.  4 нафар фуқаронинг мурожаати ўз жойида ечимини топди,  16 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди судьялари томонидан ҳуқуқий тарғибот учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги ЎРҚ-717-сонли қонуни имзоланди.

Шу муносабат билан Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди раиси А.Элмуродов, судьялар Ш.Эшимов ва Ш.Нурматов томонидан Қарши шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси биносида учрашув ташкил этилди

Ички ишлар ходимлари, солиқ идоралари ходимлари ва фуқаролар иштирок этган учрашувда йиғилганларга “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан тушунчалар берилди.

Учрашув давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Инсонпарварлик тамойили асосида 10 нафар маҳкум озодликка чиқарилди

Тўртинчи минтақавий ҳудуд 33-сон манзил колонияси бошлиғининг тақдимномаси Жиноят ишлари бўйича Муборак туман судининг раиси А.Қаҳҳоров раислигида ўтказилган суд мажлисида кўриб чиқилди.

Жиноят ишлари бўйича Муборак туман судининг 2021 йил 22 октябрдаги ажримига асосан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 74 моддаси билан 9 нафар маҳкумнинг ўталмай қолган озодликдан маҳрум қилиш жазоси енгилроқ жазо турига алмаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан 1 нафар фуқаро шартли равишда муддатидан илгари озод қилинди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Қашқадарё вилоят судлари раислари ва ўринбосарлари томонидан Чироқчи туманида сайёр қабул ўтказилди

Қашқадарё вилоят судлари томонидан вилоятимизнинг чекка ҳудудларида яшовчи фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммоларини ўрганиш ва уларнинг ечимини топишга қаратилган сайёр қабуллар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Ана шундай сайёр қабуллардан навбатдагиси Чироқчи тумани Кўкдала маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилди. Унда Қашқадарё вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов, Қашқадарё вилоят Маъмурий раиси Холис Муҳамедов ва Қашқадарё вилоят суди раиси ўринбосарлари иштирок этишди.

Кўкдалада ташкил этилган сайёр қабулда асосан меҳнат низолари,  оилавий низолари ва турли соҳалардаги муаммолари бўйича ҳуқуқий ёрдам сўраб қилган 26 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди. Шундан 3 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилди. 3 нафар фуқароларнинг мурожаатлари назоратга олинди, 14 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Сайёр қабул доирасида Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судининг сайёр мажлиси ўтказилиб, МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган 4 та маъмурий иш кўриб чиқилиб, томонларнинг ўзаро ярашганликлари сабабли МЖтКнинг 21-моддасига асосан ишлар тугатилиб 6 нафар фуқаро жавобгарликдан озод қилинди.

Инсон шаъни, қадр-қиммати улуғланган юртда ҳар бир фуқаронинг мурожаати беэътибор қолмайди. Ташкил этиб келинаётган сайёр қабуллар эса ушбу ҳақиқатнинг амалдаги ифодасидир. Вилоятимизнинг чекка ҳудудлари бўйлаб Қашқадарё вилоят судлари раислари ва ўринбосарлари иштирокидаги сайёр қабуллар давом этади.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Қашқадарё вилоят суди томонидан суд фахрийлари билан учрашув ташкил этилди

Хонадонимиз файзи ҳисобланган отахон ва онахонларимизнинг ёш авлод тарбияси, унинг маънавий жиҳатдан шаклланишидаги ўрни жуда муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам кекса авлод вакиллари давлатимиз ва жамиятимизнинг доимий диққат ва эътиборида.

Қашқадарё вилоят суди томонидан суд фахрийлари билан учрашув ташкил этилди. Учрашувга узоқ йиллар давомида суд тизимида фаолият олиб борган бир гуруҳ суд фахрийлари таклиф этилди.

Бир пиёла чой устида бўлиб ўтган ширин суҳбат ташриф буюрган суд фахрийларининг узоқ вақтлар хотирасида қолишига шубҳа йўқ.

Учрашув чоғида соҳа фидойилари ўзларининг машаққатларга бой меҳнат фаолияти давомидаги ширин хотиралари билан ўртоқлашишди. Марҳумларни ёдга олишди, уларнинг қилган эзгу ишларини эслашди. Тадбир чиройли куй-қўшиқ ва рақсларга уланиб кетди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Қашқадарё вилоят судлари раислари ва ўринбосарлари иштирокида Яккабоғ туманида сайёр қабул бўлиб ўтди

Қашқадарё вилоят судлари раислари ва ўринбосарлари томонидан ҳудудлар бўйлаб фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммоларини ўрганиш ва уларга ечим излашга қаратилган сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Навбатдаги сайёр қабул Яккабоғ туманида туманида ташкил этилди.

Ташкил этилган сайёр қабулда Қашқадарё вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов, Қашқадарё вилоят маъмурий суд раиси Холис Муҳамедов ва вилоят суди раиси ўринбосарлари иштирок этишди. Бўлиб ўтган сайёр қабулда фуқароларнинг суд қарорлари ва ажримлари билан боғлиқ бўлган мурожаатлари, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган 20 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. 4 нафар фуқаронинг аризаси суд ходимлари томонидан қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди, 5 нафар фуқаронинг мурожаати ўз жойида ечимини топди, 10 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 1 нафар фуқаро суд тизимига миннатдорчилик хати билан иштирок этди.

Сайёр қабул давомида туман ИИБ тақдимномасига асосан Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман суди томонидан 3 нафар маҳкумнинг ишлари очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқилиб, уларга нисбатан тайинланган озодликдан чеклаш ва ахлоқ тузатиш жазоларининг ўталмай қолган қисмидан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Шаҳрисабз туманида Қашқадарё вилоят судлари раислари ва ўринбосарлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди

Жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажрашиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари кўпайган ҳудудларда профилактика ишларини  жонлантириш мақсадида Қашқадарё вилоят судлари раислари ва ўринбосарлари иштирокида олис қишлоқ, маҳалла ва овулларда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Ана шундай сайёр қабуллардан навбатдагиси Шаҳрисабз тумани Қўшқанот маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилди.

Сайёр қабулда Қашқадарё вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов, Қашқадарё вилоят Маъмурий суди раиси Холис Муҳамедов ва Қашқадарё вилоят суди раиси ўринбосарлари иштирок этишди.

Бўлиб ўтган сайёр қабулда фуқароларнинг суд қарорлари ва ажримлари билан боғлиқ бўлган мурожаатлари, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган 15 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. 5 нафар фуқаронинг аризаси суд ходимлари томонидан қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди. 1 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ўз ечимини топди. 9 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Сайёр қабул доирасида вилоят суди раислари ва туман фаоллари билан очиқ мулоқот ҳам ўтказилиб, уларга суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини янада изчил ва самарали муҳофаза қилиш юзасидан тушунтиришлар берди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Skip to content