Электрон почта манзил:

j.qashqadaryo@sud.uz

Фуқаролар қабулхонаси:

(+998 75) 221-14-71

Манзил:

Қашқадарё вилояти, Қарши ш., 180100, Бунёдкорлик кўч., 10 А

Интерактив хизматлар

Статистик маълумотлар

Статистик маълумотлар

Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг республика судлари фаолиятига доир статистик маълумотлар базаси

Ўтиш
Cуд қарорлари тўплами

Cуд қарорлари тўплами

Судлар бўйича барча якуний суд қарорларини тўлиқ ёки шахссизлантирилган матнда ушбу ҳавола орқали билиб олинг.

Ўтиш
Давлат божи калькулятори

Давлат божи калькулятори

Бу хизмат тури судларга мурожаат қилишда тўланиши лозим бўлган давлат божи миқдорини аниқлашда яқиндан ёрдам беради.

Ўтиш
image
image
image
image
image
image

Электрон суд хизматлари

MY.SUD.UZ - суд хизматларидан фойдаланишнинг инновацион, ишончли ва қулай йўли

Мурожаат

Судга тўғридан - тўғри электрон шаклда мурожаат йўллаш.

Электрон тўлов тизими

Барча судларда фуқаролар томонидан амалга ошириладиган барча тўловларни тўлашнинг ягона электрон тизими.

Видеоконференц алоқа

Масофадан туриб суд мажлисида иштрок етиш

Мажлислар жадвали

Суд мажлислари жадвали билан танишиш – судларда ишларни суд мажлисида кўриб чиқишга тайинланган санаси ва вақти ҳақида онлайн тарзда хабардор бўлиб бориш имконини беради.

Давлат божи калькулятори

Бу хизмат тури судларга мурожаат қилишда тўланиши лозим бўлган давлат божи миқдорини аниқлашда яқиндан ёрдам беради.

Мурожаат намуналари

Фуқаролар судларга мурожаат қилишда ҳужжатларнинг тайёр намуналаридан мутлақо бепул фойдаланиш имконияти

image

MY.SUD.UZ

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг интерактив хизматлари портали

Сўнгги янгиликлар

Аёллар ва болалар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 мартдаги “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида”ги ПФ-33-сонли Фармони мамлакатимизда аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда жамиятда соғлом ижтимоий муҳитни шакллантиришга қаратилган муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан бири бўлди.

Ушбу Фармон инсон ҳуқуқларини таъминлаш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш борасида олиб борилаётган давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда дунёнинг кўплаб давлатларида аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оилавий зўравонликка қарши курашиш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш масалалари давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Жамият тараққиёти кўп жиҳатдан оиладаги соғлом муҳитга боғлиқдир. Агар оилада тинчлик, ҳурмат ва ҳамжиҳатлик бўлса, бу жамиятда ҳам барқарорликни таъминлайди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда аёллар ва болаларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда гендер тенглигини таъминлаш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мазкур Фармон ҳам айнан шу жараёнларнинг мантиқий давоми сифатида қабул қилинди. Фармон қабул қилинишининг асосий сабабларидан бири жамиятда айрим ҳолларда учраб турадиган тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, аёллар ва болаларнинг ҳуқуқларини янада самарали ҳимоя қилиш зарурати билан боғлиқдир.

Фармонда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган. Аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ ҳолатларининг олдини олиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш муҳим вазифалардан бири сифатида белгиланган.

Шунингдек, Фармонда аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ижтимоий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш ва иқтисодий мустақиллигини кучайтириш бўйича ҳам қатор чора-тадбирлар назарда тутилган.

Аёллар жамиятнинг муҳим қисми бўлиб, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу боис Фармонда аёлларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар белгиланган.

Мазкур Фармон болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратади. Болалар жамиятнинг келажаги ҳисобланади. Шу сабабли уларнинг соғлом, хавфсиз ва барқарор муҳитда вояга етиши муҳим аҳамиятга эга. Фармонга мувофиқ болаларга нисбатан зўравонлик, тазйиқ ёки бепарволик ҳолатларининг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилади. Болаларни ҳимоя қилиш бўйича давлат органлари, таълим муассасалари ва жамоатчилик ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни кучайтириш ҳам Фармоннинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.

Фармонда ёшлар ўртасида эрта никоҳларнинг олдини олиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Эрта никоҳлар кўпинча ёшларнинг таълим олиши ва касб-ҳунар эгаллашига тўсқинлик қилади ҳамда уларнинг соғлигии ва келажакдаги ҳаётига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу боис вояга етмаган шахсларни турмушга ундаш ёки мажбур қилиш каби ҳолатларга нисбатан жавобгарлик чораларини кучайтириш назарда тутилган. Бу эса ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг келажакдаги ҳаётини барқарор ташкил этишга хизмат қилади.

Фармонда таълим олаётган талаба хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳам муҳим йўналишлардан бири сифатида кўрсатиб ўтилган. Ҳомиладор ёки ёш фарзанди бор талаба қизларга ўқишни давом эттириш учун қўшимча имкониятлар яратиш назарда тутилган. Бу эса аёлларнинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш ҳамда уларнинг жамиятдаги ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини оширишга хизмат қилади. Таълим олиш имкониятининг кенгайиши эса келажакда малакали мутахассисларнинг кўпайишига ёрдам беради.

Ушбу Фармон мамлакатимизда аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳамда жамиятда барқарорликни таъминлашга қаратилган муҳим ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади ва у орқали аёллар ва болаларнинг манфаатлари янада ишончли ҳимоя қилинади, ёш оилаларга давлат томонидан кенг кўламли ёрдам кўрсатиш имконияти яратилади. Келгусида мазкур Фармон асосида амалга ошириладиган чора-тадбирлар жамиятимизнинг янада ривожланишига, фуқароларнинг фаровон турмуш кечиришига ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга хизмат қилади.

 

Алишер Ўралов, жиноят ишлари бўйича Қамаши туман суди раиси

Аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясининг янги босқичи

Сўнгги йилларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар мамлакат тараққиётининг барча йўналишларига ижобий таъсир кўрсатиб, халқимизнинг турмуш сифати ва фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Айниқса, инсон манфаатлари устуворлиги, фуқароларнинг кафолатланган ҳуқуқларини таъминлаш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар жамиятнинг ҳар бир қатлами ҳаётида сезиларли ўзгаришларга сабаб бўлди.

Бугунги кунда хотин-қизлар ҳамда вояга етмаганларга нисбатан содир этилаётган турли хил зўравонлик ҳолатларига қатъий жазо чораларини белгилаш билан бир қаторда бундай салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ҳар қандай кўринишдаги зўравонликни инкор этадиган, унга тоқат қила олмайдиган муҳит яратиш бугунги куннинг долзалб масаласи хисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Констиутциясида алоҳида XIV боб Оила, болалар ва ёшлар масалаларига бағишланиши ҳам Республикамизда оила болаларнинг ҳуқуқлари устувор эканлигидан далолат беради.

Аёллар ва болалар ҳуқуқлари қонуний ҳимоясини таъминлаш борасида бир қанча қонунлар қабул қилиниб, амалдаги қонунларга тегишли ўзгартиришлар киритилиб келинмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил
3 мартдаги “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-33-сонли Фармонининг қабул қилиниши хотин-қизлар ҳамда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига чек қўйиш борасида янада мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратилишига хизмат қилади.

Ушбу Фармон билан никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш ҳолатларининг (эрта никоҳ) олдини олишга эришиш, ота-оналарнинг ўз вояга етмаган фарзандлари учун масъулиятини янада ошириш, молиявий мустақилликка эришган ва оила қуришга ҳар томонлама тайёр бўлган ёшлар ўртасида никоҳ тузишни рағбатлантириш, аёллар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш тизимини такомиллаштириш орқали уларнинг сонини кескин қисқартириш, шунингдек, бундай ҳолатга учраган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш каби аниқ мақсадалар белгилаб берилган.

Бундан ташқари, Фармон билан эрта турмуш қуриш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида кенг жамоатчиликнинг ташаббуси ва халқаро ташкилотлар тавсиялари асосида тайёрланган никоҳ ёшини камайтиришнинг аниқ (тугал) асосларини белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқулланган ва ёшларнинг ўз ҳаёт йўлини онгли равишда белгилашига кўмаклашиш, шунингдек, никоҳ шартномаси тузилишини рағбатлантириш мақсадида
2027 йилдан бошлаб ҳар иккала тараф камида 21 ёшга тўлганда биринчи маротаба никоҳ тузган ёш оилалар учун давлат томонидан қўшимча имтиёз ва бошқа шаклдаги қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилиши, ушбу оилалар Ижтимоий реестрга киритилган тақдирда, оилалар аъзоларига уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш, даромадларини ошириш ёки мураккаб вазиятдан чиқариш учун тақдим этиладиган молиявий кўмаклар (субсидия, ссуда, грантлар) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорлардан 1,5 бараварга оширилган ҳолда берилиши, никоҳ шартномасини тузган никоҳланувчиларни никоҳни қайд этиш учун белгиланган давлат божидан озод этиш тартиби қўлланиши белгилаб берилди.

Олий таълим муассасларида таҳсил олаётган хотин-қизларимизга ҳам бир қатор имтиёзлар кўзда тутилган.

Жумладан, ҳомиладор талаба-қизларга ёки 3 ёшгача бўлган фарзанд тарбияси билан шуғулланувчи талабаларга олий таълим олиш учун “иккинчи имконият” яратиш мақсадида 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб курсдан курсга қолган ёхуд талабалар сафидан чиқарилган шахсларга, истисно тариқасида, фанлар фарқини қайта ўзлаштириш шарти билан таълимни давом эттириш имкони яратиш, талабалар фанлар фарқини мустақил ўзлаштириши учун қўшимча муддат бериш ва бошқа зарур шарт-шароитлар ташкил этиш каби имтиёзлар берилган.

Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида БМТнинг бир қатор муҳим ҳужжатларига, жумладан, “Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги Конвенция (CEDAW) ва “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенцияга қўшилган.

Давлатимиз раҳбарининг Фармони мазкур халқаро ҳужжатларда белгиланган “гендер тенглик”ва “инсон шаънини ҳимоя қилиш” тамойилларини миллий қонунчилигимизда янада мустаҳкамлади.

Инсон шаъни, қадри ва эркинлигини таъминлашда халқаро стандартларга мос ҳуқуқий механизмларнинг жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган, ҳар бир фуқаро учун муносиб ҳаёт кечириш ҳуқуқининг кафолатини яратиб беради.

 

Хуршид Мухторов, фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро судининг раиси

Суд-ҳуқуқ тизимини халққа яқинлаштирувчи ислоҳотлар

Ҳаммамизга маълум, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасини халқимиз катта иштиёқ ва олқишлар билан кутиб олишди. Чунки, бу мамлакат тақдири, халқ келажаги ва тараққиёт йўли белгилаб бериладиган тарихий воқеа бўлди.

Мурожаатноманинг асосий қисми 2026 йилда амалга ошириладиган энг муҳим 6 та устувор йўналишдан иборат бўлди.

Унда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, қонун устуворлиги ва адолат тамойилларини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар ҳам белгилаб берилди. Судларнинг мустақиллиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналиши эканлиги алоҳида таъкидланди ва суд-ҳуқуқ тизимини халққа яқинлаштиришга қаратилган ишлар изчил давом эттирилиши хусусида айтиб ўтилди.

Яъни,

  • терговни рақамлаштириш орқали инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, бунда жиноят ҳақидаги аризани қабул қилишдан бошлаб, ишни судга ўтказишгача бўлган босқичларга сунъий интеллект технологиялари жорий этилиши ва инсон омили қисқартирилиши,
  • 2026 йилдан тергов судьяларига санкция ва мажбурлов чораларини ўзгартириш ҳамда бекор қилиш ваколатларини ҳам бериш,
  • жамиятда шов-шувга сабаб бўлаётган жиноятлар жамоатчилик вакиллари иштирокида кўриб чиқилиши мақсадида “халқ вакиллари ҳайъати” институтини босқичма-босқич жорий этиш,
  • мажбурий ижро жараёнига самарали муқобил механизмлари сифатида соҳага сунъий интеллектни жорий этиш,
  • наркожиноятларга қарши курашишни умуммиллий ҳаракатга айлантириб, жамиятда бу иллатга муросасиз муҳит яратиш,
  • уюшган жиноий гуруҳларга қарши кескин курашиш,

аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш,

  • коррупцияга қарши курашиш бўйича 2026 йилда “фавқулодда ҳолат” эълон қилиниши, Президент Администрацияси Комплаенс хизмати бу тизимни 1 январдан бошлаб барча давлат идоралари ва ташкилотларида ишга тушириб, мансабидан қатъий назар, порахўрлик ва суиистеъмолчилик бўйича ҳар бир ҳолат юзасидан Президент Администрацияси Комплаенс хизмати шахсан Президентга ахборот киритиб бориши белгилаб берилди.

Судларнинг ҳақиқий мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш устувор вазифа этиб белгиланди. Адолатли суд фуқароларнинг давлатга бўлган ишончини мустаҳкамловчи энг асосий омил эканлиги Мурожаатномада яна бир бор таъкидланди.

Шу тариқа, Мурожаатномада белгиланган мазкур ташаббус суд-ҳуқуқ тизимини янада инсонпарвар, шаффоф ва самарали қилишга қаратилган бўлиб, фуқароларнинг судга ва қонунга бўлган ишончини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Умуман олганда, замонавий давлат бошқаруви ва адолатли суд-ҳуқуқ тизимини шакллантиришга қаратилган мазкур устувор йўналиш Янги Ўзбекистонни барпо этиш, инсон қадрини улуғлаш ва қонун устуворлигини таъминлаш йўлидаги ислоҳотларнинг мустаҳкам пойдевори ҳисобланади.

 

Дилфуза Шамсиева, Қашқадарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси

Хорижий мамлакатлар суд қарорларининг тан олиниши ва ижрога қаратилишининг ҳуқуқий асослари

Ҳар кимнинг, шу жумладан, халқаро иқтисодий фаолият иштирокчиларининг суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (15, 24, 55, 139-моддалари), қонунчилик ҳужжатлари, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари ва тамойиллари ҳамда халқаро шартномалар билан тан олинади ва кафолатланади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига кўра Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормалари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий тизимининг таркибий қисмидир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг қонунида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси қоидалари қўлланилади.

Шунга кўра иқтисодий судлар томонидан чет эл ташкилотлари, халқаро ташкилотлар,  чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокидаги ишларни кўришда,  шу жумладан чет эл давлат суди ёки арбитраж қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш, шунингдек чет давлат судининг топшириғини бажариш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Нью-Йорк шаҳрида 1958 йил 10 июнда имзоланган “Чет эл мамлакатлари ҳакамлик қарорларини эътироф этиш ва ижро этиш тўғрисида”ги Конвенция, Киев шаҳрида 1992 йил 20 мартда имзоланган “Хўжалик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ низоларни ҳал этиш тартиби тўғрисида”ги Битим, Минск шаҳрида 1993 йил 22 январда имзоланган “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий муносабатлар ва ҳуқуқий ёрдам тўғрисида”ги Конвенция, Кишинев шаҳрида 2002 йил 7 октябрда имзоланган “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида”ги Конвенция, Гаага шаҳрида 1954  йил 1 мартда имзоланган “Фуқаролик процесси масалаларига доир” Конвенция, ҳуқуқий ёрдам бериш ҳақидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатлари, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойилларига амал қилишлари лозим.

Шу маънода судлар низоли ишларни кўришда, авваламбор, Конституция билан халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларининг устуворлиги тан олинганлигига, Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган халқаро шартномалар миллий қонунчилик нормаларидан устун эканлигидан келиб чиқиб, одил судловни амалга оширишлари, унга риоя қилмаслик эса муайян низонинг нафақат нотўғри ҳал қилинишига ва суд ҳужжатининг ўзгартирилиши ёки бекор қилинишига, айни пайтда, бу давлат томонидан халқаро шартномавий мажбуриятлар бажарилмаслигига ҳам сабаб бўлишига алоҳида аҳамият бериши керак. Чунки, суд қарорининг қонунийлиги ва асослилиги нафақат миллий қонунчилик, балки халқаро ҳуқуқ нормасига мувофиқлиги билан ҳам белгиланади.

Иқтисодий процессуал кодекснинг 248-моддаси биринчи қисмига кўра чет давлатлар судларининг ва арбитражларининг иқтисодиёт соҳасида юзага келадиган низолар ҳамда бошқа ишлар бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорлари, агар бундай қарорларни тан олиш ва ижрога қаратиш Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро шартномалари ҳамда қонунчилигида назарда тутилган бўлса, улар Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судлари томонидан тан олинади ва ижрога қаратилади.

“Хўжалик фаолияти амалга оширилиши муносабати билан юзага келувчи низоларни ҳал этиш тартиби тўғрисида”ги Битим (Киев, 1992 йил                 20 март) 7-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчиси бўлган давлатлар ваколатли судларнинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорларини ўзаро тан олади ва ижро этади.

 

Ҳусан Турсунов, Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси

Суғурта – хавф-хатарларнинг юридик ҳимояси

Суғуртага ўхшаш муносабатлар амалиёти эрамиздан анча олдин пайдо бўлган. Хаммурапи кодексига кўра (тахминан милоддан аввалги 1750 йил) Бобилда карвон жўнатган савдогарлар талон-торож қилинган ёки йўқолган юк учун умумий фонд ҳисобидан товон олиши мумкин бўлган қоидалар мавжуд эди. Қадимги Хитойда тахминан милоддан аввалги III асрда дарёлар орқали юк ташийдиган савдогарлар агар қайиқларнинг бир қисми чўкиб кетса, зарарни олдиндан тенг тақсимлашга келишиб олишган.

Қадимги Юнонистон ва Финикияда эса денгизда юкларни ташишда кема ва юк гаровга қўйилиб, кема халокатга учраса кема капитани пул бериши шарт бўлган. Ўрта асрларда Европада сайёҳлар ва савдогарларни ҳимоя қилиш учун умумий жамғармалар тузилиб, қуруқлик ва денгиз йўлларидаги йўқотишларни қоплаш учун умумий ўзаро ёрдам кўрсатишган.

Шундай муносабатлар замонавий суғурта механизмларини яратишга туртки бўлди ҳамда XVII-XVIII асрларда айнан тадбиркорлар дастлабки  суғурталовчилар бўлдилар, улар ўз мол-мулкларини гаровга қўйиб, зарарни қоплаш мажбуриятини олганлар.

Ҳозирги қонунчиликка кўра суғурта муносабатлари муайян воқеа (ҳодиса) юз берганда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, товонлар ва бошқа тўловлар тўлаш учун мақсадли пул жамғармаларини ташкил этиш ҳамда улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган, жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга доир муносабатлардир. Суғурта қилиш суғурта қилдирувчи ва суғурталовчи ўртасида тузиладиган суғурта шартномаси асосида амалга оширилади.

Суғурта шартномаси суғурталовчи ва суғурта қилдирувчи ўртасида ёзма ёки электрон шаклда тузилган битим бўлиб, суғурта қилдирувчи унга мувофиқ суғурта мукофотини (суғурта бадалини) суғурта шартномасида белгиланган тартибда, муддатларда ва ҳажмда тўлайди ҳамда суғурта шартномасида ёки қонунчиликда назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажаради, суғурталовчи эса суғурта шартномасида кўрсатилган муайян воқеа (суғурта ҳодисаси) юз берганда суғурта товонини (суғурта тўловини) тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

Моҳиятига кўра суғурта жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкий ва шахсий манфаатларини кўзда тутилмаган таваккалчиликлардан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий-молиявий механизмидир. Суғуртага кўра суғурталовчи (компания) суғурта ҳодисаси (авария, касаллик, ёнғин) юз берганда мижозларнинг бадаллари (мукофотлари) ҳисобидан шакллантириладиган товон тўлаш мажбуриятини олади.

Суғурта шунчаки расмиятчилик эмас, балки суғурталанувчи учун кутилмаган ҳодисалардан ҳимояланишнинг муҳим воситасидир. Унга кўра муайян хавф-хатар (масалан, бахтсиз ҳодиса, касаллик, ёнғин) юзага келганда зарар қопланиши ёки молиявий ёрдам берилиши мумкин. Суғурта 2 та соҳага бўлинади.

  1. Ҳаётни суғурта қилиш (жисмоний шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи,

меҳнат қобилияти ва пул таъминоти билан боғлиқ манфаатларини суғурта қилиш). Бунда шартнома бўйича суғуртанинг энг кам муддати бир йилни ташкил этади ҳамда суғурта суммаларининг суғурта шартномасида кўрсатиб ўтилган оширилган фоизни ўз ичига олувчи бир марталик ёки даврий тўловларини қамраб олади.

  1. Умумий суғурта (шахсий, мулкий суғурта, жавобгарликни суғурта қилиш ҳамда ҳаётни суғурта қилиш соҳасига тааллуқли бўлмаган бошқа суғурта турлари) туридир.

Суғурта таваккалчиликларининг ёки улар гуруҳларининг ва улар билан боғлиқ мажбуриятларнинг умумий хусусиятларига мувофиқ суғурта соҳалари суғурта турларига (классларига) бўлинади. Суғурта турлари (класслари) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ўзбекистонда ҳам суғурта бозори фаол ривожланиб бормоқда ҳамда жисмоний шахслар учун ҳам, тадбиркорлар учун ҳам учун ҳам фойдали ечимларни таклиф этмоқда.  Одамлар ҳар қандай кутилмаган ҳолатлар жиддий харажатларга, баъзан эса барқарорликнинг йўқолишига олиб келиши мумкинлигини,  суғурта хатарларга олдиндан тайёргарлик кўриш ва уларнинг оқибатларини минималлаштириш имкониятини бериши билан аҳамиятли эканлигшини тобора кўпроқ англаб етмоқдалар.

Суғурта муносабатларида полис ва компенсация олиш жараёни бир қарашда кўринганидек мураккаб эмас. Ривожланган давлатларда суғурта муносабатлари кенг тарқалган ҳамда суғурта компаниялари суғурталанувчиларнинг ишончини қозонган. Асосийси, компанияни танлаш, ҳужжатларни расмийлаштириш ва шартнома шартларига риоя қилишга диққат билан ёндашиш лозим.

Муваффақиятли суғурта тажрибаси қуйидаги босқичлардан иборат:

  • Суғурта компаниясини тўғри танлаш;
  • Шартномани шартларини белгилаш ва тўғри расмийлаштириш;
  • Бадалларни тўлаш ҳақида келишиш;
  • Суғуртанинг амал қилиши белгилаб олиш;
  • Компенсация тўлаш.

Шуни ёдда тутиш керакки, суғурта фақат иккала томоннинг виждонан ёндашуви билан ишлайди, шунинг учун суғурталанувчи маълумотларни ўз вақтида тақдим этиши, фактларни яширмаслиги, шартнома шартларини бажариши керак. Суғурталовчи ҳам ўз навбатида полисдаги шартномада кўрсатилган мажбуриятларга аниқ риоя қилиши шарт.

Ҳозирги вақтда суғурта муносабатлари ривожланиб, ҳам иқтисодиёт соҳасида ҳам инсон ҳуқуқлари соҳасида аҳамияти ортиб борётганлиги сабабли, инсон ҳуқуқлари буйича узоқ муддатли стратегияда суғурта муносабатларини тартибга олувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш назарда тутилган эди.

Суғурта муносабатлари 2022 йилга қадар “Суғурта тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинган бўлса, 2022 йил 25 февралдан бошлаб “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинадиган бўлди. Мазкур Қонун суғуртани ривожлантиришнинг, суғурта бозорини шакллантиришнинг ҳуқуқий асосларини, республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда суғуртанинг мавқеи ва ўрнини белгилаб беради. Фуқаролар ва юридик шахсларнинг суғурта хизматларига бўлган талаблари тўлиқроқ қондирилишини кафолатлайди, суғурта муносабатлари барча иштирокчиларининг манфаатлари ҳимоя қилиниши ва мажбуриятларига риоя этилишини таъминлайди.

Шу билан бирга 2026 йил 1 январдан бошлаб “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги Қонун кучга киритилди. Давлат ижтимоий суғуртаси ҳам меҳнат шартномалари ҳам фуқаролик ҳуқуқий шартномалари асосида хизмат қилувчи ходимларни ҳуқуқий ҳимоя қилишда асосий хужжат ҳисобланади. Давлат ижтимоий суғуртаси қуйидаги тоифадаги фуқаролар учун мажбурий тартибда амалга оширилиши белгиланди.

Улар:

  • меҳнат шартномалари асосида меҳнат фаолияти (муайян ишларни бажаришга вақтинча (мавсумий) жалб қилинадиганлар бундан мустасно), юридик шахслар раҳбарлари сифатидаги фаолият;
  • юридик ёки жисмоний шахслар билан тузилган фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш ёки интеллектуал мулк объектларини яратиш бўйича ишлар.

Касаллик туфайли вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик;

  • ҳомиладорлик ва туғруқ;
  • иш ёки даромадни йўқотиш ҳодисалари юз берган тақдирда суғурталанган шахсларга ёки уларнинг оила аъзоларига тегишли нафақалар, шу жумладан, ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши кафолатланади.

Ўзбекистонда иқтисодиётнинг ривожланиб борётганлиги, истеъмол фаоллигининг ошаётганлиги, тадбиркорликнинг кенгаяётганлиги ва янги компаниялар пайдо бўлётганлиги суғурта муносабатларига талабнинг ошишига олиб келади. Буларнинг барчаси хавф даражасини оширади, суғурта эса молиявий ҳимоя, харажатлардан қочиш, таваккалчиликлардан қўрқмаслик, эҳтимолий йўқотишларнинг олдини олиш ва умуман кўзда тутилмаган хавф-хатарларда  юридик ҳимояга эга бўлишнинг муҳим шартидир.

 

Рисолат Абдуллаева, фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг судьяси

Коррупцияга қарши кураш жамият тараққиётининг муҳим омили

Коррупция ҳар қандай давлат ва жамият тараққиётига жиддий тўсиқ бўлувчи хавфли иллат ҳисобланади. У қонунийликка путур етказади, фуқароларнинг давлатга бўлган ишончини сусайтиради, ижтимоий адолат принципларини бузади ҳамда иқтисодий ривожланишга салбий таъсир кўрсатади. Шу боис коррупцияга қарши кураш бугунги кунда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Коррупцияга қарши самарали кураш олиб боришда қонунийликни таъминлаш ва давлат бошқарувида шаффофликни ошириш муҳим аҳамиятга эга. Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги, қарорлар қабул қилиш жараёнининг жамоатчилик учун тушунарли бўлиши коррупция хавфини камайтиради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида иштирок этди ва юртимизда коррупциядан холи муҳит яратиш бўйича қилинган ишларга тўхатилиб, келгуси вазифалар белгиланди.

Мазкур йиғилишда белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бўйича янги тизимни жорий этиб, ушбу масалага жамоатчилик, парламент ва фуқаролик жамияти институтларини кенг сафарбар этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-71-сонли Фармони қабул қилинди.

Ушбу Фармон орқали Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг 2025 йил 5 мартда ўтказилган кенгайтирилган йиғилишида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва амалий чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Коррупцияга қарши курашиш жараёнида жамият ва ҳар бир фуқаронинг фаол иштироки зарур. Ҳар бир инсон қонунларга риоя қилиши, пора бериш ва олишга муросасиз муносабатда бўлиши, коррупциявий ҳолатларга дуч келганда тегишли идораларга мурожаат қилиши лозим.

Коррупцияга қарши курашда ҳуқуқий чоралар билан бир қаторда маънавий тарбия ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ёш авлодни ҳалоллик, адолат, қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш орқали жамиятда коррупцияга қарши “маънавий иммунитет”ни шакллантириш мумкин. Оила, таълим муассасалари ва жамоатчилик бу борада ўзаро ҳамкорликда иш олиб бориши зарур.

Хулоса қилиб айтганда, коррупцияга қарши кураш узлуксиз ва барчани қамраб олувчи жараёндир. Қонунийлик, шаффофлик, жамоатчилик назорати ва юксак ҳуқуқий маданият орқали коррупциянинг олдини олиш мумкин. Ҳалоллик ва адолатни ҳаёт қоидасига айлантирган жамиятгина барқарор тараққиётга эриша олади.

 

Адолат Муқумова, Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси

image
Skip to content