Қашқадарё вилояти судларининг 2022 йил давомидаги фаолияти таҳлили ҳамда соҳага оид муҳим ва долзарб масалаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

Унда Қашқадарё вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов, Қашқадарё вилоят маъмурий суди раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Бахтиёр Қиличов ҳамда Қашқадарё вилоят суди раиси ўринбосарлари иштирок этди.

Матбуот анжуманида Қашқадарё вилоят судлари томонидан  2022 йилнинг 12 ойи давомида одил судлов борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берилди. Журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.

2022 йилда Қашқадарё вилоят, туманлараро, туман ва шаҳар судларига 14.816 (2021 йилда 14.628) та мурожаат келиб тушган (мурожаатлар 2021 йилга нисбатан 188 тага кўпайган).

Мазкур мурожаатларнинг 1.799 (2021 йилда 1.738) таси умумий мурожаатлар ва 5.612 (2021 йилда 5.771) таси шахсий ва сайёр қабуллар жараёнида келиб тушган бўлса, 7.222 (2021 йилда 6.810) та Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва ҳалқ қабулхоналари орқали, 21 (2021 йилда 42) та Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси орқали, 162 (2021 йилда 169) та Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган.

Мурожаатларнинг 2801 (2021 йилда 3.136) таси суд қарорлари юзасидан, 245 (2021 йилда 566) таси суд ҳужжатлари ижроси юзасидан, 19 (2021 йилда 22) таси суд ҳужжатини вақтида ололмаётганлиги юзасидан, 206 (2021 йилда 93) таси судьяларнинг ҳатти-ҳаракатлари юзасидан, 21 (2021 йилда 12) таси суд ходимларининг ҳатти-ҳаракатлари юзасидан, 8 (2021 йилда 18) таси мурожаатига вақтида жавоб ололмаётганлиги юзасидан, 88 (2021 йилда 139) таси иш вақтида кўрилмаётганлиги юзасидан, 11.826 (2021 йилда 10.317) таси бошқа масалалар бўйича келиб тушган аризаларни ташкил этади.

Келиб тушган мурожаатларни ўрганиш натижаларига кўра 308 (2021 йилда 224) таси қаноатлантирилган, 14.272 (2021 йилда 14.071) тасига тушунтириш берилган, 36 (2021 йилда 87) таси тааллуқлилигига кўра қуйи судларга юборилган, 131 (2021 йилда 233) таси тегишлилиги бўйича бошқа идораларга юборилган, 2 (2021 йилда 7) таси аноним мурожаатлар бўлганлиги боис кўрмасдан қолдирилган, 17 (2021 йилда 1) таси рад этилган. Шунингдек, 20 (2021 йилда 5) та мурожаат кўриб чиқилмоқда.

Шундан 591 (2021 йилда 539) таси такрорий, 210 (2021 йилда 163) таси дубликат мурожаатлар ҳисобланади.

ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛАР

2022 йилнинг 12 ойида 5094 шахсга нисбатан 3716 та жиноят иши кўрилган.

Иши кўриб тамомланган шахсларнинг 4070 таси ёки 79,8 фоизи бўйича айблов ҳукми чиқарилган, 37 таси ёки 0,7 фоизи оқланган, 1007 таси ёки 19,7 фоизининг иши ҳаракатдан тугатилган, шундан 930 таси ёки 18,4 фоизининг иши ярашув асосида тугатилган.

Оқлов ҳукмлари- 37 шахс.

Биринчи инстанцияда 20 шахсга нисбатан 14 та иш бўйича оқлов ҳукми чиқарилган.

Апелляция инстанциясида 17 шахс оқланган.

Оқлов ҳукмларининг ўсиш динамикаси:

2014 йилда 2 шахс,

2015 йилда 4 шахс,

2016 йилда 1 шахс,

2017 йилда 17 шахс,

2018 йилда 93 шахс,

2019 йилда 146 шахс,

2020 йилда 47 шахс,

2021 йилда 40 шахс,

2022 йилда 37 шахс.

Биринчи инстанцияда 257 та иш бўйича 435 шахсдан асоссиз айбловлар судланувчиларнинг зиммасидан чиқарилган.

Апелляция инстанциясида 109 та иш бўйича 182 шахсдан асоссиз айбловлар судланувчиларнинг зиммасидан чиқарилган.

21 та реабилитация этилган шахсларга давлат ҳисобидан 702.983.800 сўм моддий зарар ундириш белгиланган.

Тайинланган жазо чоралари:

Судланганларнинг

491 шахсга ёки 12,5 фоизига жарима;

4 шахсга ёки 0,1 фоизига муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;

21 шахсга ёки 0,5 фоизига мажбурий жамоат ишлари;

1183 шахсга ёки 30 фоизига ахлоқ тузатиш ишлари;

942 шахсга ёки 23,9 фоизига озодликни чеклаш;

1255 шахсга ёки 31,8 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

46 шахс ёки 1,2 фоизи шартли ҳукм қилинган.

107 шахсга ёки 2,1 фоизига жазо тайинламасдан ҳукм чиқарилган.

Вояга етмаган 180 шахсга нисбатан  (жами кўриб тамомланган ишларнинг 3,5 фоизи) жиноят иши кўриб тамомланган, 141 шахсга ёки 2,7 фоизига ҳукм чиқарилган, 33 шахсга ёки 0,6 фоизига оид ишлар тугатилган. Вояга етмаганларнинг 15 тасига ёки 8,3 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

549 нафар аёлларга нисбатан (жами кўриб тамомланган ишларнинг 10,7 фоизи) ишлар кўриб тамомланган, 451 нафарига ёки 8,8 фоизига ҳукм чиқарилган, 96 нафарига ёки 1,8 фоизига оид ишлар тугатилган. Айблов ҳукми чиқарилган аёлларнинг 66 тасига ёки 12,2 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

198 нафар ёки 3,8 фоиз 60 ёшдан ошганларга нисбатан ишлар кўриб тамомланган, 162 нафарига ёки 3,1 фоизига ҳукм чиқарилган, 36 нафарига ёки 0,7 фоизига оид ишлар тугатилган. Айблов ҳукми чиқарилган 60 ёшдан ошганларнинг 13 тасига ёки 6,5 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Маҳалла фуқаролар йиғини кафолат хати асосида 3 шахсга нисбатан 3 та иш кўрилган, уларга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.

Ёшлар иттифоқи ҳамда Хотин-қизлар қўмитасининг кафиллиги асосида ишлар кўрилмаган.

Биринчи инстанция судлари томонидан қабул қилинган суд қарорларидан апелляция инстанциясида 305 шахсга нисбатан ўзгартирилган, 88 шахсга нисбатан бекор қилинган.

Олий суднинг кассация инстанциясида 27 шахсга нисбатан ўзгартирилган ва 2 шахсга нисбатан бекор қилинган.

574 та жиноят ишлари видеоконференцалоқа режимида кўрилиб, 716 марта суд мажлислари ўтказилган, 1224 нафар иштирокчи қатнашган, бошқа судлар томонидан 314 марта кўмак берилиб, 233.128.800 сўм маблағ тежаб қолинган.

Жиноят содир этган 318 шахс суд залидан қамоққа олинган.

Жиноят содир этган 562 шахс суд залида қамоқдан озод қилинган.

1409 шахсга ЖКнинг 57-моддаси тартибида енгилроқ жазо тайинланган.

2356 шахс ЖКнинг 73-моддаси тартибида жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилинган.

1259 шахснинг жазоси ЖКнинг 74-моддаси тартибида енгилроғи билан алмаштирилган.

1655 шахснинг озодликдан маҳрум қилиш жазосининг сақлаш шароити ўзгартирилиб, ЖИКнинг 113-моддаси тартибида манзил- колонияларга ўтказилган.

1550 та қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномалар кўрилган, 1524 таси қаноатлантирилган бўлса, 26 таси ёки 1,7 фоизи рад қилинган.

Сайёр суд мажлисларида 1419 та иш ёки 38,1 фоизи кўрилиб, 15258 та фуқаро иштирок этган. 30 таси телевиденияда ёритилди.

Хусусий ажрим 2951 та ёки 79,3 фоиз чиқарилган.

Биринчи инстанцияда 9103 та материллар кўрилган.

Содир этилган жиноятлар оқибатида етказилган 111.091.990.751 сўмлик зарар қоплаганлиги сабабли биринчи ва апелляция инстанциясида 838 шахсга нисбатан озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.

Туман ва шаҳар судларининг ҳар бир судьясининг ўртача ойлик иш ҳажми жиноят иши бўйича 16,1 тани, материаллар билан бирга 55,4 тани ташкил қилган.

Вилоят суди судьясининг ўртача ойлик иш ҳажми биринчи инстанцияда 0,1 тани, юқори инстанцияларда 8 тани, материаллар билан бирга 10,3 тани ташкил қилган.

376 марта корхона ва ташкилотларда лекция, суҳбат
ва учрашувлар ўтказилган;

1699 марта аҳоли ўртасида лекция, суҳбат
ва учрашувлар ўтказилган;

188 марта ўқув муассасаларида лекция, суҳбат
ва учрашувлар ўтказилган;

222 марта газета-журналларда мақолалар чоп этилган;

215 марта радиода чиқишлар қилинган;

395 марта телевиденияда чиқишлар қилинган;

639 марта веб-сайтларда чиқишлар қилинган.

ЖПК 416-417-моддаларига асосан терговга юборилган ажримлар:

Биринчи инстанцияда 84 шахсга нисбатан 45 та иш терговга юборилиб, 9 таси бўйича важлари тасдиқланган, 28 таси бўйича важлари тасдиғини топмаган, 37 та иш судга қайтарилган, 8 та иш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Апелляция инстанциясида 20 шахсга нисбатан 14 та иш терговга юборилиб, 9 таси бўйича важлари тасдиғини топмаган, 4 таси бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 Жиноят турларининг 12 ой кесимида камайиши:

Ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиш

266 м.

Талончилик 166м.

 

Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик 116 м. Қимор ўйинларини ташкил этиш 278 м.
2021 2022 2021 2022 2021 2022 2021 2022
266та 224та 56та 50та 6та 4та 6та 3та
42 тага

камайган

                   15,7%

6 тага камайган                     

               10,7%

2 тага

камайган

                      33,3%

3 тага камайган

                    50%

Айрим жиноятларнинг модда кесимида ўсиш таҳлили:  

  • 2022 йил 12 ойи давомида қасддан одам ўлдириш (ЖКнинг 97-101-моддалари) жиноятлари 45 (43) та ёки 2 тага;
  • Қасддан баданга оғир ва ўртача оғир шикаст етказиш (ЖКнинг 104-105-моддаси) жиноятлари 374 (355) та ёки 19 тага;
  • Номусга тегиш (ЖКнинг 118-моддаси) жиноятлари 14 (12) та ёки 2 тага;
  • Босқинчилик (ЖКнинг 164-моддаси) жиноятлари 18 (17) та ёки 1 тага;
  • Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш (ЖКнинг 167-моддаси) жиноятлари 688 (387) та ёки 301 тага;
  • Ўғирлик (ЖКнинг 169-моддаси) жиноятлари 484 (370) та ёки 114 тага;
  • Порахўрлик (ЖК 210-212-моддалари) жиноятлари 158 (109) та ёки 49 тага;
  • Транспорт воситаларини олиб қочиш (ЖК 267-модда) жинояти 16 (6) та ёки 10 тага;
  • Гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар (ЖК 270,271,273-276-моддалари) жиноятлари 201 (185) та ёки 16 тага;
  • Безорилик (ЖКнинг 277-моддаси) жиноятлари 208 (106) та ёки 102 тага кўпайган.

Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар

2022 йил 12 ойи давомида 46.610 шахсга нисбатан 35.025 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар кўриб тамомланган. 25.382 шахсга нисбатан 20.710 та иш бўйича маъмурий жазо қўллаш тўғрисида қарор чиқарилган бўлса, 21.228 шахсга нисбатан 14.315 та иш ҳаракатдан тугатилган. Маъмурий жазо қўлланилган 25.382 шахснинг 22.187 нафарига ёки 87,4 фоизига жарима, 85 нафарига ёки 0,3 фоизига махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 3103 нафарига ёки 12,2 фоизига маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. 3 шахсга ашёсини мусодара қилиш жазоси тайинланган бўлса, 4 шахс маъмурий депортация қилинган.

3346 шахсга нисбатан 1931 та иш МЖтКнинг 21-моддасига асосан, 17.882 шахсга нисбатан 12.384 та иш МЖтКнинг
271, 212-моддаларига асосан тугатилган.

Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар бўйича 5569 та материаллар кўриб тамомланган, шундан 4736 таси қаноатлантирилган бўлса, 833 таси рад қилинган.

Биринчи инстанция судлари томонидан қабул қилинган суд қарорларидан апелляция инстанциясида 184 (0,4%) шахсга нисбатан суд қарорлари ўзгартирилган, 366 (0,8%) шахсга нисбатан суд қарорлари бекор қилинган.

Туман ва шаҳар судларининг ҳар бир судьясининг ўртача ойлик иш ҳажми маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар бўйича 151,6 тани, материаллар 24,1 тани, жами 175,7 тани ташкил қилади.

Вилоят суди судьясининг ўртача ойлик иш ҳажми юқори инстанцияда 8,1 тани, материаллар 1,1 тани, жами 9,2 тани ташкил қилади.

ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛАР

Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлари томонидан 2022 йил давомида жами 38021 та ишлар кўрилган, шундан 32776 та фуқаролик иши, 5191 та материал тартибда кўрилган ишлар, 54 та ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорига доир ишлар, шунингдек 29740 та 1.955.863.554.871 сўмлик суд буйруғи чиқарилган.

Ҳар бир судьянинг ўртача ойлик иш ҳажми 146 та фуқаролик иши, 178 та суд буйруғини, жами 324 тани ташкил қилган. Вилоятда судьянинг ўртача иш ҳажми 33 та фуқаролик ишини ташкил этган.

Туманлараро судлари томонидан мазмунан кўриб тамомланган жами 32776 та фуқаролик ишларидан 27333 та ҳал қилув қарори чиқарилиб, 24874 та даъво қаноатлантирилган, 2459 та даъво рад этилган, 4829 та кўрмасдан қолдирилган, 614 та иш юритишдан тугатилган.

2022 йил давомида судлар томонидан никоҳдан ажратиш билан боғлиқ жами 4502 та фуқаролик иши кўрилиб, шундан 2457 таси қаноатлантирилган, 372 та фуқаролик иши тарафлар ярашганлиги сабабли иш юритишдан тугатилган, 1425 та даъво рад қилинган, 248 та даъво ариза кўрмасдан қолдирилган.

Судлар томонидан 2022 йил давомида кўрилган ишлардан 1300 та меҳнат низолари, 8681 та оила низолари, 985 та уй-жой низолари, 157 та мулк ҳуқуқи, 147 та коммунал хизмат бўйича қарздорлик ва  зарар ундириш, 14570 та битим билан боғлиқ ишлар, 1314 та ер низолари, 38 та истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 698 та зарар ундириш ҳамда 1927 та алоҳида тартибда юритилган ишлар, 2959 та даъво тартибида кўрилган бошқа ишларни ташкил қилади.

2022 йил давомида судлар томонидан кредит  шартномасидан келиб чиқадиган низолар билан боғлиқ жами 12771 та фуқаролик иши кўрилиб, 10450 та 414.103.654.359 сўмлик даъво аризалар қаноатлантирилган.

2022 йилда судлар томонидан 549 марта турли ҳуқуқий мавзуларда лекция, учрашув ва суҳбатлар ўтказилган, 47 марта телевидениеда, 56 марта радиода чиқишлар қилинган, 66 марта матбуотда мақолалар эълон қилинган, 37 та веб-сайт ва бошқа ахборот воситаларида чиқишлар қилинган, шунингдек 10230 та ёки 31,2 фоиз фуқаролик иши сайёр суд мажлисларида кўрилган. Судлар томонидан кўрилган фуқаролик ишлари юзасидан 747 та хусусий ажрим чиқарилган.

ИҚТИСОДИЙ СУДЛАР

Қашқадарё вилояти иқтисодий судлари томонидан 2022 йилнинг 12 ойида жами 22 172 та (ўтган йилнинг шу даврида 14 244 та) иқтисодий ишлар мазмунан ҳал этилиб, 153 (45) тасини суд буйруғи ташкил этган, бу жами кўрилган ишларнинг 0,7 фоизи ҳисобланади. Кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7 928 тага ёки 44,3 фоизга кўпайган.

Судлар кесимида кўрилган ишлар ҳажми Қарши туманлараро иқтисодий суди 6369 (+2496) та, Касби туманлараро иқтисодий суди 3774 (+771) та, Косон туманларар иқтисодий суди 2272 (+1098) та, Чироқчи туманлараро иқтисодий суди 1442 (+871) та, Ғузор туманлараро иқтисодий суди 1205 (+862) та, Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди 926 (+179) тани ташкил этиб кўпайган бўлса, вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биринчи инстанцияда 30 (-8) тани ташкил этиб камайган.

Низо тоифаси бўйича:

– Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга оид 7 078 та (7 159 та);

– Маъмурий ҳуқуқий муносабатларга оид 5 073 та (1 764 та);

– Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлашга оид 2 та;

– Ташкилот ва фуқароларнинг банкротлигига оид 1 543 та (508 та);

– Корпоратив (таъсисчилар ўртасидаги низо) муносабатларга оид 23 та (26 та) ишлар кўрилган.

ИПКнинг 231-бобига асосан соддалаштирилган иш юритиш тартибида 884 (318) та иш кўрилган.

Иқтисодий суди судьясининг ўртача ойлик иш ҳажми 121,8 (113,7) тани, вилоят суди судьясининг иш ҳажми 11,8 (6) тани ташкил этган.

Апелляция инстанциясида 611 (275) та ишлар кўрилган.

Жисмоний ва юридик шахсларга қулайликлар яратиш ҳамда аҳоли орасида суднинг таъсирчанлигини ошириш мақсадида ҳисобот даврида иқтисодий судлар судьялари томонидан жами 11 210 (7852) та (55,1%) ишлар сайёр суд мажлисларида кўрилган.

Ҳисобот даврида биринчи инстанция судлари томонидан жами кўриб тамомланган 629 та ишлар бўйича чиқарилган суд ҳужжатларига нисбатан апелляция тартибида келтирилган шикоят (протест) лар кўриб чиқилган.

Апелляция инстанциясида кўрилган низолар бўйича 629 (296) та ишлардан, 66 (57) таси ёки (10,5%) бекор қилинган, 41 (38) таси ёки (6,5%) ўзгартирилган, 522 (201) таси (87,8%) ўзгаришсиз қолдирилган.

Қашқадарё вилоят иқтисодий судлари судьялари томонидан 2022 йилда жами 161 та (131) суд таъсир чоралари қўлланилган бўлиб, шундан 6 таси (17) маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги, 15 таси (25) моддий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги, 51 таси (31) интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида ҳамда 89 таси (58) бошқа масалалар бўйича хусусий ажрим ва тақдимномалардир.

Ҳисобот даврида иқтисодий суд судьялари томонидан аҳолига қонунларни тушунтириш, амалдаги қонунчиликни кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш ҳамда қоидабузарликларни олдини олиш юзасидан жами 666 маротаба (2021 йилда 581) та тарғибот ишлари олиб борилган, оммавий ахборот воситаларида 159 (251) та, шу жумладан: телевидениеда 41 (42) та, радиода 28 (50) та, матбуотда 55 (97) та ва веб-сайт ва бошқа ахборот воситаларида 35 (62) та чиқишлар қилинган.

Оммавий ахборот воситаларида чиқишлар судлар кесимида, вилоят судида 33 та, Касби туманлараро иқтисодий судида 30 та, Шаҳрисабз ва Косон туманлараро иқтисодий судида 21 тадан, Қарши туманлараро иқтисодий судида 19 та, Чироқчи туманлараро иқтисодий судида, 16 та, Ғузор туманлараро иқтисодий судида 11 та, Яккабоғ туманлараро иқтисодий судида 8 тани ташкил этади.

Аҳоли орасида 507 (330) маротаба давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилган.

Қашқадарё вилоят иқтисодий судларига 2022 йилда 1 337 (1 172) та иш бўйича жами 2 954 275 001 сўм давлат божи, 840 000 сўм жарималар республика бюджетига ихтиёрий тўланган.

Давлат божи тўлашни кечиктиришга доир 104 та иш бўйича 98 629 236 сўмлик имтиёз қўлланилган.

Ижро аҳволи

Жиноят ишлари бўйича 755.645.872.351 сўмлик 6450 та ижро ҳужжатлари чиқарилган. 171.500.675.447 сўмлик 3105 та 48,1 фоиз ижро ҳужжатлари тамомланган. 436.450.499.748 сўмлик 1973 та 30,6 фоиз ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланмай қолган. 147.625.169.826 сўмлик 1370 та ёки 21,7 фоиз ижро ҳужжатлари расмийлаштириш талабларига мувофиқ эмаслиги учун қайтарилган, ушбу ижро ҳужжатлари қонунда назарда тутилган 3 кунлик муддатда камчиликлар бартараф этилган ҳолда қайта ижрога юборилган.

Маъмурий ишлар бўйича 71.987.913.839 сўмлик 19093 та ижро ҳужжатлари чиқарилган. 26.498.549.326 сўмлик 9340 та 48,9 фоиз ижро ҳужжатлари тамомланган. 32.345.018.018 сўмлик 7495 та 39,3 фоиз ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланмай қолган. 13.100.897.846 сўм 2247 та ёки 11,8 фоиз ижро ҳужжатлари расмийлаштириш талабларига мувофиқ эмаслиги учун қайтарилган, ушбу ижро ҳужжатлари қонунда назарда тутилган 3 кунлик муддатда камчиликлар бартараф этилган ҳолда қайта ижрога юборилган.

Фуқаролик ишлар бўйича 1.790.462.943.961 сўмлик 105.636 та ижро ҳужжатлари чиқарилган. 294.654.614.277 сўмлик 35.251 та 33,4 фоиз ижро ҳужжатлари тамомланган. 1.495.808.329.684 сўмлик 70.385 та 66,6 фоиз ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланмай қолган.

Иқтисодий ишлар бўйича 569.330.120.128 сўмлик 18648 та ижро ҳужжатлари чиқарилган. 52.964.339.306 сўмлик 5433 та 29,1 фоиз ижро ҳужжатлари тамомланган. 723 498 445 137 сўмлик 4802 та 25,7 фоиз ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланмай қолган.

Жами 1.964.603.847.450 сўмлик 84.655 та ёки 56,5 фоиз суд қарорларининг ижроси таъминланмаган.

1.964.603.847.450 сўм ёки 172.885.139 АҚШ долларини ташкил қилади.

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ МАЪМУРИЙ СУДИ

Қашқадарё вилоят ҳамда Қарши туманлараро маъмурий судлари томонидан 2022 йилда 1487 та оммавий ҳуқуқий низолардан келиб чиқадиган маъмурий иш келиб тушган, шундан 1271 та (2021 йил давомида 1393 та) иш мазмунан кўриб тамомланган, 637 та (50,1 фоиз) ариза қаноатлантирилган, 503 та (39,6 фоиз) ариза қаноатлантириш рад қилинган, 99 та (7,8 фоиз) маъмурий иш бўйича иш юритиш тугатилган, 32 та (2,5 фоиз) иш кўрмасдан қолдирилган, 82 та иш қолдиқ бўлиб ўтган.

2022 йил мобайнида 177 та (2021 йилда 248 та) материаллар билан боғлиқ ишлар мазмунан кўриб тамомланган, шундан 148 таси (83,6 фоиз) қаноатлантирилган, 29 та (16,3 фоиз) ариза қаноатлантириш рад қилинган.

Туманлараро маъмурий судида ҳар бир судьяга бир ойда ўртача
21 та (шундан 19,3 та оммавий, 2,7 та материал) иш тўғри келган.

Оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар юзасидан апелляция инстанциясида жами 279 та (2021 йилда 353 та) иш кўрилиб, шундан 33 таси ёки 11,8 фоиз (2021 йилда 77 таси ёки 21,8 фоиз) суд қарорлари бекор қилинган.

Қашқадарё вилоят ҳамда туманлараро маъмурий суди судьялари томонидан жами 299 нафар фуқаро қабул қилинган бўлиб (2021 йилда 475 та), шундан 226 нафар фуқаролар сайёр қабуллардаги мурожаатлари юзасидан қабул қилинган (2021 йилда 373 та).

Мурожаатлар 2021 йил билан таққосланганда 176 та мурожаатга, яъни 37,1 фоизга камайган. 2023 йилга қолдиқ мурожаатлар ўтмаган.

Қашқадарё вилоят ҳамда туманлараро маъмурий судлари томонидан бевосита идорада 73 нафар фуқаролар қабул қилинган.

Ўтган йилнинг шу даврида ушбу кўрсатгич 102 тани ташкил этган.

2022 йилда жами 174 (2021 йилда 127) марта ҳуқуқий тарғиботлар ўтказилган. Телевидениеда жами 29 (2021 йилда 47) марта ҳуқуқий тарғиботлар ўтказилган, радиода 28 (2021 йилда 43) та чиқишлар қилинган, веб-сайтларда 59 та (2021 йилда 15 та) чиқиш қилинган, газета ва журналларда 58 та (2021 йилда 22 та) чиқиш қилинган.

Мазкур даврда оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича кўрилган ишлар юзасидан 177 та (2021 йилда 173 та) хусусий ажрим чиқарилган. Чиқарилган ҳусусий ажримларнинг 146 таси бўйича жавоблар олинган, қолган 31 та ҳусусий ажримнинг ижрога қаратиш муддати мавжуд, жавоб бериш муддати ўтган хусусий ажримлар эса мавжуд эмас.

Кўрилган ишлар таҳлил қилинганда:

736 та (2021 йилда 930 та)иш маъмурий орган қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида, 434 та (2021 йилда 114 та) иш маъмурий орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида, 68 та (2021 йилда 5 та) иш сайлов комиссияларининг ҳаракатларини қонунга хилоф ва қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида, 6 та (2021 йилда 4 та) иш нотариуснинг ҳаракатини қонунга хилоф деб топиш, 19 та (2021 йилда кўрилмаган) иш давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш устидан, 4 та (2021 йилда 3 та) иш лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, 3 та (2021 йилда 5 та) лицензиянинг амал қилишини тугатиш ва 1 та (2021 йилда кўрилмаган) фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишни рўйхатга олиш рад этилганлиги ёки ФҲДЁ органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)  ҳақидаги маъмурий ишлардир.

2022 йил давомида 308 та (2021 йилда 230 та) тадбиркорлик субъектларининг аризалари асосида қўзғатилган ишлар кўриб чиқилган бўлиб, шундан 115 та (2021 йилда 102 та) аризалар қаноатлантирилган.

230 та (2021 йилда 453 та)мурожаатлар келиб тушган, шундан 69 таси (2021 йилда 211 та) суд ҳужжатлари ва 11 таси (2021 йилда 12 та) суд ҳужжати ижроси билан боғлиқ мурожаат, 149 таси (2021 йилда 224 та) бошқа масалалар бўйича мурожаатларни ташкил этган бўлиб, уларга белгиланган муддатларда жавоб берилган. (1 та (2021 йилда 6 та) мурожаат қолдиқ бўлган.)

2022 йил мобайнида ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида жами 370 та (2021 йилда 462 та), ҳокимлик мансабдор шахсларининг ҳаракатлари, ҳаракатсизлигига нисбатан 36 та
(2021 йилда 114 та) маъмурий иш кўрилган бўлиб, улардан 122 та
(2021 йилда 187 та) қарор ҳақиқий эмас деб топилган ва 11 та
(2021 йилда 17 та)иш бўйича мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) қонунга хилоф деб топилган.

Солиқ органларининг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида жами 121 та (2021 йилда 61 та), мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) га нисбатан 34 та (2021 йилда 17 та) маъмурий иш кўрилган бўлиб, шундан 87 та (2021 йилда 19 та) қарор ҳақиқий эмас деб топилган ва 15 та (2021 йилда 8 та) иш бўйича мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) қонунга хилоф деб топилган.

Мажбурий ижро бюросининг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида 120 та (2021 йилда 97 та), мансабдор шахснинг 77 та (2021 йилда 52 та) иш кўрилган бўлиб, шундан 33 та (2021 йилда 22 та) қарорлар ҳақиқий эмас деб топилган, мажбурий ижро бюросининг мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) билан боғлиқ 43 та (2021 йилда 45 та) иш кўрилган, шундан 12 та (2021 йилда 19 та) иш бўйича мансабдор шахснинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) қонунга хилоф деб топилган.

Маъмурий судлар томонидан туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарорлари, мансабдор шахсларининг ҳаракати, ҳаракатсизлиги устидан берилган ва аризалар қаноатлантирилган ишлар туманлар кесимида таҳлил қилинганида:

Қарши шаҳар ҳокимининг 45 та (2021 йилда 33 та), Миришкор туман ҳокимининг 18 та (2021 йилда 19 та), Касби туман ҳокимининг
11 та (2021 йилда 3 та) қарори ҳақиқий эмас деб топилган.

Рақамлардан кўриш мумкинки, Қарши шаҳар, Миришкор ва Касби туман ҳокимларининг қарорлари энг кўп ҳақиқий эмас деб топилган.

Ҳокимлик идоралари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб таомиллар тўғрисида”ги Қонун нормаларига, Ер қонунчилиги талабларига етарли даражада  амал қилинмаётганлиги қарорларни суд тартибида ҳақиқий эмас деб топишга асос бўлмоқда. Шунингдек, қабул қилинган қарорлар ўз вақтида давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги устма-уст қарорлар қабул қилинишига сабаб бўлиб, пировардида низоли ҳолатларни юзага келтириб чиқармоқда.

Солиқ идораларининг камерал текширув материалларини кўриб чиқиш тўғрисида қабул қилаётган кўплаб қарорлари суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилмоқда. Камерал солиқ текшируви солиқ тўловчининг иштирокисиз, солиқ идорасидаги ҳужжатлар асосида ўтказилсада, қонун талабига кўра текширув натижалари бўйича қарор қабул қилишда солиқ тўловчининг иштирокини таъминлаш лозим. Солиқ идораси аксарият ҳолларда, солиқ тўловчини жалб қилмаганлиги, натижада унинг важлари, эътирозлари ва асослари тингланмасдан ва ҳисобга олинмасдан қолаётганлиги, бу эса қарорларни суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилишига сабаб бўлмоқда.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Таносил ёки ОИВ ва ОИТС касаллигини тарқатиш – жиноят

Бутун жаҳонда миллионлаб инсонларнинг умрига зомин бўлаётган, кўплаб оилаларнинг тинчлигини бузаётган ва шу билан биргаликда дунёдаги давлатлар иқтисодига катта зарар етказаётган ОИВ инфекцияси ўзининг оқибатлари билан инсониятнинг энг долзарб муаммоси бўлиб қолмоқда.

Бугун жиноят ишлари бўйича Чироқчи тумани суди томонидан  туманнинг «Янгидам» маҳалласида «Таносил ёки ОИВ ва ОИТС касаллигини тарқатиш» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбати давомида “Таносил ёки ОИВ ва ОИТС касаллигини тарқатиш” жинояти тушунчаси ва мазкур жиноят учун тайинланадиган жазо турлари ҳақида йиғилганларга батафсил маълумотлар берилди.

ОИВ инфекцияси – одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган сурункали юқумли касаллик ҳисобланиб, вирус бемор одам организмида бутун ҳаёти давомида сақланиб қолади. Инфекция дастлаб яширин тарзда кечиши, бу давр бир неча ойдан 5-10 йилгача ва ундан ҳам ортиқроқ давом этиши мумкин. Касалликнинг яширин даврида вирусни юқтириб олган шахслар кўринишидан соғлом бўлиб, уларда касалликнинг ҳеч қандай белгилари кузатилмайди. Касалликнинг шу даври анча хавфли ҳисобланиб, инфекцияни юқтириб олган шахслар ўзлари билмаган ҳолда касалликни бошқаларга юқтириб юришлари мумкин.

ОИВ инфекциясида меъёрда ишлаб турган иммун тизими йиллар давомида вируснинг тажовузини босиб туради. Аммо, вирус организмда кўпайиб аста-секин иммун тизимни мутлақо издан чиқаради ва натижада ОИТС ривожланади. Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС) – одамнинг иммун тизимини иммунитет танқислиги вируси шикастлаши натижасида касаллик белгилари келиб чиқадиган хасталикнинг сўнгги босқичидир.

Бугунги кунда ОИВ билан касалланган шахсни вирусдан бутунлай холи қилувчи дори воситаси мавжуд эмас. Бу борада дунё тиббиёти бироз ожизлик қилиб турибди. Бунга сабаб вируснинг ўта ўзгарувчанлигидир. Дунёнинг кўплаб давлатларида ушбу инфекцияга қарши вакцина ва дори воситасини яратиш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда.

Таносил ёки ОИВ ва ОИТС касаллигини тарқатиш – Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 113-моддасида назарда тутилган жиноят ҳисобланиб, ушбу жиноятни содир этган шахсларга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланган.

 

Ашурали Ташев, жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди раиси

СУД ТИЗИМИНИНГ ЯНГИ КОНЦЕПЦИЯСИ

Истиқлол йилларида демократик ҳуқуқий давлат, адолатли фуқаролик жамиятининг муҳим шарти бўлган суд-ҳуқуқ тизими қурилишининг мутлақо янги концепцияси амалиётга жорий этилди. Натижада мамлакатимизда судлар фаолияти такомиллашди. Хусусан, жиноят процессида шахс ҳуқуқларини кафолатлашнинг мустаҳкам асослари яратилди.

Конституциямизда акс эттирилган принципларга мувофиқ, жиноий жазо тизими ва суд ишларини юритиш босқичма-босқич либераллаштирилди, шахсни жамиятдан ажратиб қўйиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турларини тайинлаш имкониятлари кенгайтирилди. Инсонпарварлик тамойили асосида амалга оширилган мазкур ислоҳотлар натижасида фуқароларнинг судларга ишончи ортиб бормоқда.

Бугун мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳалари, шу жумладан, суд-ҳуқуқ тизимида изчил амалга оширилаётган шиддатли ислоҳатлар марказида инсон омили турибди. Бу ҳаётий ҳақиқатни Прзидентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасидаги «Инсон манфаатлари ва яна бир бор инсон манфаати ислоҳатларнинг бош мақсади этиб белгиланди», деган сўзлари яна бир бор яққол исботлаб берди.

Зеро, чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш ва адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқалигина халқнинг, шу жумладан, тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш мумкин.

Бунда халқимизнинг суддан, пировардида эса давлатдан рози бўлишига эришиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат, очиқ фуқаролик жамияти барпо этиш, қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш катта аҳамият касб этиши ҳеч кимга сир эмас.

Шу маънода, Президентимиз томонидан 2023 йил 16 январда имзоланган иккита тарихий ҳужжат айнан мазкур Мурожаатномада билдирилган таклифларнинг ижросини амалда таъминлашга қаратилгандир. Бу ўринда давлатимиз раҳбарининг «Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда «Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонлари ҳақида сўз бормоқда.

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 январда парламентга йўллаган Мурожаатномасида давлат идоралари мансабдорлари суд мустақиллигини таъминлаш масаласи бундан буён ҳам шахсан Президентнинг қаттиқ назоратида бўлишини чуқур англаб олишлари кераклиги таъкидланганди. Бундай баёнот давлат раҳбарининг айни соҳадаги қатъий позициясини яққол кўрсатади.

Зеро, судья мустақил бўлса, қонунга сўзсиз буйсунса, маъсулиятни чуқур ҳис қилса, беғараз ва холис бўлсагина адолат ўрнатилади.

Шу нуқтаи назардан, Президентимиз фармонларида судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида уларнинг ишига ҳар қандай аралашув қатъий жазоланиши, судьяларнинг хавотирсиз ишлаши учун давлат томонидан барча шароитлар яратилиши қайд этилган.

Фармонларнинг одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ихтисослашган прокурорлар корпусини шакллантириш қис­ми суд процессининг бошқа иштирокчилари билан тенг ҳуқуқ­лардан фойдаланган ҳолда одил судлов фаолиятининг самарали амалга оширилишига кўмаклашиш, жиноят ишлари бўйича судларда давлат айбловини фақат қонунга асосланиб, холисликни сақлаган ҳолда сифатли қўллаб-қувватлашга қаратилган. Бу, ўз навбатида, фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари суд йўли билан самарали ҳимоя қилинишига эришишга хизмат қилади.

Алоҳида эътибор қаратиш керак бўлган яна бир жиҳат: эндиликда ихтисослашган прокурорлар корпуси ходимлари ўз ваколатларини ҳар қандай орган ва мансабдор шахсдан мустақил равишда, фақат қонунга бўйсуниб амалга оширадилар ҳамда қонунчиликда назарда тутилган ҳоллардан ташқари уларнинг судда иштироки билан боғлиқ фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди.

Шу билан бирга, суд тизими олдида турган долзарб вазифаларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида, суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш бошқармаси негизида Одил судлов соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш департаменти, Ахборот-коммуникация мониторинги — Вазиятлар маркази ва Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик бошқармаси негизида Жамоатчилик билан ҳамкорлик маркази ташкил этилади.

Ўз-ўзидан равшанки, бу соҳада давлат сиёсатини амалга ошириш биринчи навбатда суд, ҳуқуқ­ни муҳофаза қилувчи ва назорат органларининг зиммасига улкан масъулият ва муҳим вазифалар юклайди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Президент фармонларига мувофиқ, 2023 йил 1 июлдан Бош прокуратура ва Олий суд ахборот тизимларини интеграция қилиш йўли билан ўзаро ҳужжат алмашинувини тўлиқ йўлга қўйилади.

Одил судлов фаолиятини амалга ошириш учун жалб этилган ресурслардан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида, илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда, айрим тоифадаги фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриш ваколати тегишлилиги бўйича маъмурий органларга ўтказилади.

Айрим тоифадаги жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни қуйи инстанция судларининг ўзида якунлаш тартиби белгиланади. Фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича тарафларни келиштириш ва медиация институтини кенг жорий этиш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқилади.

Шунингдек, 2023 йил 1 июлга қадар янги механизмлар жорий этилиши натижасида иш юкламаси мақбуллаштирилган судларнинг штат бирликлари самарали тақсимланиши таъминланади. Ихтисослашган прокурорлар корпуси ходимлари ўз фаолиятини самарали амалга оширишлари учун суд биноларида алоҳида хизмат хоналари ажратилади ва мазкур хоналар жиҳозланади.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мазкур фармонларда кўрсатилган вазифаларнинг бажарилиши суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга, уларнинг шаъни ҳамда қадр-қиммати камситилишига йўл қўймасликка хизмат қилади. Шунингдек, суд ва тергов органлари масъулиятини янада кучайтиришга, аҳолининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судга бўлган ишончини ошириш имконини беради.

 

Шаҳзод Бахтиёров, Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси

Жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман судида “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди

Жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман суди раиси Низомжон Маҳмудов раислигида ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-708-сонли қонуни мазмун ва моҳиятига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини 27-модда биринчи қисмининг 1, 2, 3 ва 5-бандларида кўрсатилган ҳолларда тугатиш, ердан фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг тақдимномасига кўра ҳуқуқлар тугатилишининг асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тегишлилигича вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан амалга оширилиши таъкидланди. Ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини ушбу модда биринчи қисмининг 6 — 11-бандларида кўрсатилган ҳолларда тугатиш ушбу Кодекснинг 38-моддасида белгиланган тартибда суд томонидан амалга оширилиши таъкидланди.

Шунингдек, йиғилишда ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини ушбу модда биринчи қисмининг 12-бандида кўрсатилган ҳолда тугатиш тегишли туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларининг таклифига кўра, ҳуқуқлар тугатилишининг асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан амалга оширилиши айтиб ўтилди. Жисмоний ва юридик шахслар ер участкаларига эгалик қилиш ҳуқуқини, ер участкаларидан доимий ёки вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда кўрсатилган мансабдор шахсларнинг қарорларидан норози бўлган тақдирда, ушбу қарорлар устидан судга шикоят қилиши мумкинлигини билдирилди.

Жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман суди раиси Низомжон Маҳмудовнинг маълум қилишича: – “Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 60-моддасига биноан ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланиш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари, мансабдор шахсларга эса эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, ажратилган ер участкасига туташ бўлган ва туташ бўлмаган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик баравари, мансабдор шахсларга эса уч юз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган шахс агар у ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф этса, жавобгарликдан озод этилади».

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 60-моддасида: «Суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича ер эгаси, ердан фойдаланувчи ёки ижарачи томонидан чоралар кўрилмаганлиги, шу жумладан ер участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги факти тўғрисида ваколатли органлар хабардор этилмаганлиги фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари, мансабдор шахсларга эса эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган», – дейди Низомжон Маҳмудов.

Шу билан бир қаторда суд раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 69-моддасида Чегара белгиларини, геодезик пунктларни ва чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш эгаликдаги фойдаланишдаги ерларнинг чегара белгиларини, геодезик пунктларни ва ўрмонлардаги чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима тайинлашга сабаб бўлиши ҳақида маълум қилинди.

 

Қашқадараё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

“Янги Ўзбекистон – янги суд” тамойили амалда

Фуқароларнинг адолатли суд муҳокамасига бўлган ҳуқуқи умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормаларида ўз ифодасини топган. Хусусан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 10-моддасида “Ҳар бир инсон ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш ва унга қўйилган жиноий айбнинг қанчалик даражада асосли эканлигини аниқлаши учун тўлиқ тенглик асосида унинг иши ошкора ва адолат талабларига риоя қилинган ҳолда мустақил ва холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқига эга”-деб белгилаб қўйилган.

Адолатли суд муҳокамасига бўлган ҳуқуқ инсон ҳуқуқлари ҳимоясига бевосита дахлдор экан, уни амалда таъминлаш давлат органларининг асосий  вазифаларидан ҳисобланади.  Чунки, жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда ва  ошкора кўриб чиқилиши Конституциямизнинг 26-моддасида белгилаб қўйилган.

Суд – одил судловнинг олий нуқтаси бўлиб, унинг ролини ошириш эса ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлидаги қонуний жараён ҳисобланади. Айнан шундай ёндашув туфайли кейинги даврда суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш, суд ҳокимияти мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, одил судлов сифати ва самарадорлигини ошириш, жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигида инсонпарварлик тамойилларини кучайтиришга йўналтирилган ишларнинг кўлами ва миқёси ниҳоятда кенгайиб, янги босқичларга кўтарилиб бормоқда.

Дарҳақиқат, истиқлол йилларида ҳуқуқий-демократик давлат, адолатли фуқаролик жамиятининг муҳим шарти бўлган суд-ҳуқуқ тизими қурилишининг мутлақо янги концепцияси амалиётга жорий этилди. Хусусан, мамлакатимизда судлар фаолияти такомиллашди, жиноят процессида шахс ҳуқуқларини кафолатлашнинг мустаҳкам асослари яратилди, мамлакатимиз Конституциясида акс эттирилган принципларга мувофиқ жиноий жазо тизими ва суд ишларини юритиш босқичма-босқич либераллаштирилди, шахсни жамиятдан ажратиб қўйиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турларини тайинлаш имкониятлари кенгайтирилди. Инсонпарварлик тамойили асосида амалга оширилган мазкур ислоҳотлар натижасида фуқароларнинг судларга ишончи ортиб бормоқда.

Бир сўз билан айтганда, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларнинг амалий натижалари халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаётида, эртанги кунга ишончида акс этиб турибди.

Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев ўз фаолиятларининг дастлабки давриданоқ фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоялаш кафолатларини таъминлашга қаратилган кечиктириб бўлмас чора-тадбирлар ҳақида бир неча бор таъкидлаб, бу борада бир қатор Фармонларга имзо чекиб келмоқдалар.

2016 йил 21 октябрда «Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги;

2017 йил 30 ноябрдаги “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги;

2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолитяти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги;

2018 йил 12 майдаги “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги;

2018 йил 13 июлда “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги;

2020 йил 24 июлдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги;

2020 йил 10 августдаги » Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги;

2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самардорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги;

2021 йил 13 январдаги “Суд органлари фаолиятини молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги;

2022 йил 28 ноябрдаги “Жиноятларни тергов қилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Фармонлари шулар жумласидандир.

Дарҳақиқат, бугун юртимизда олиб борилаётган барча йўналишдаги ислоҳотларнинг марказида инсон омили турибди. Бу ҳаётий ҳақиқатни Прзидентимиз Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасидаги “Инсон манфаатлари ва яна бир бор инсон манфаати ислоҳотларнинг бош мақсади этиб белгиланди”-деб, билдирган сўзлари ҳам исботлаб турибди.

Зеро, чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш ва адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқалигина халқнинг, шу жумладан, тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, суддан, пировардида эса давлатдан рози бўлишига эришиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш, қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш мумкинлиги ҳеч кимга сир эмас.

2022 йил 20 декабрда Президентимиз мурожаатномасида, юртимизда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ соҳасини такомиллаштириш масалаларига алоҳида тўхталиб, эришилган натижалар ва келгусидаги вазифалар ҳақида сўз юритиб, давлат ҳисобидан бепул таъминланадиган адвокатларни электрон танлаш тизимининг тўлиқ ишга туширилишини таъминлаш, қисқа муддатда ҳуқуқ-тартибот идораларини янгича ишлашга ўргатадиган, одил судлов сифатини оширадиган тизим яратиш, одамларимизнинг жойларда судма-суд сарсон бўлиб юришларига барҳам бериш учун адолатли ҳукм ва қарор чиқариш бўйича вилоят судларининг ваколати ва  масъулиятини ошириш, тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлашга санкцияни прокурордан судга ўтказиш, тергов сифатини ошириш, тергов шахсни айблаш учун эмас, жиноятни фош этиш орқали ҳақиқатни аниқлаш учун ишлаш тизимига ўтиш, судда ишларни кўришда қатнашадиган алоҳида прокурорлар корпусини шакллантириш, жиноят ишини фақат айблов хулосаси билан эмас, балки ҳимоячининг фикри билан бирга қабул қилиш амалиётини йўлга қўйиш, айбланувчининг ҳимоячидан воз кечиши бўйича ҳар бир ҳолат прокурор, суд томонидан синчиклаб ўрганиладиган тизимни жорий қилиш, вақтинча ушлаб туриш жойларида инсон ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш мақсадида жойларга олиб келинган барча шахсларни ҳисобга олишнинг онлайн тизими жорий этиш ва юзни таниш ускунаси ўрнатиш, илғор хорижий тажрибалар асосида маъмурий судлар фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш, бу борада Халқаро тижорат судини Ўзбекистонда ташкил қилиш бўйича ҳам амалий ишлар бошлаш юзасидан аниқ таклифлар ва кўрсатмалар берилганди.

Ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкинки, 2023 йил 16 январда Президентимиз томонидан имзоланган иккита тарихий ҳужжат, яъни “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон ва ушбу Фармон ижросини самарали таъминлаш мақсадида имзоланган “Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон, мурожаатномада билдирилган таклифларнинг ижросини амалда таъминлашга қаратилган.

Фармонга кўра 2023 – 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси тасдиқланди ва “Инсон қадри учун” ғояси асосида чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини халқ манфаати ва инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилишга йўналтириш, адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқали халқнинг, шу жумладан, тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, ҳар бир шахс суд ва судьялар сиймосида ўзининг ишончли ҳимоячисини кўришига эришиш, фуқаролар ҳамда тадбиркорларга ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қила олиши учун барча имкониятларни яратиш, суд ишларини юритишда тортишув ва тарафларнинг тенглиги тамойилларини тўлақонли рўёбга чиқариш, судларнинг холислигини амалда таъминлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш, судлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, идоралараро электрон маълумот алмашинувини яхшилаш, суд мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш, судьяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлиги кафолатларини кучайтириш, судга ҳурматсизлик қилиш ва суд ишига аралашиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни ишлаб чиқиш, суд қарорларининг қатъий ижросини таъминлаш, бу борада давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш, судьялар ва суд ходимларида юксак муомала маданиятини шакллантириш орқали судга мурожаат қилган ҳар бир фуқаро ва тадбиркорда суддан, пировардида эса давлатдан розилик ҳиссини уйғотиш устувор вазифалар этиб белгиланди

Ишлаб чиқилиши белгиланган янги қонун лойҳасига кўра, яъни жиноят ишлари бўйича суд қарорлари қонуний, асосли ва адолатли қабул қилинганлигини текширишнинг фуқароларга қулай ва соддалаштирилган тартибини яратиш мақсадида, туманлараро, туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишларни вилоят ва унга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида қайта кўриб чиқиш;

вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишларни мазкур судларда тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш;

вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишларни Олий суднинг судлов ҳайъатларида тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш;

юқори инстанция судлари томонидан ишни янгидан кўриш учун қуйи судларга юбориш тартибини бекор қилиш ва уларга иш бўйича якуний қарор қабул қилиш масъулиятини юклаш жорий этилади.

Эътироф этиш керакки, юқори инстанция судлари томонидан ишни янгидан кўриш учун қуйи судларга юбориш тартибининг бекор қилиниши ва уларга иш бўйича якуний қарор қабул қилиш масъулиятининг юкланиши фуқароларнинг судма-суд сарсон бўлиб юришларига барҳам беришга замин яратади.

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 январда парламентга йўллаган Мурожаатномасида давлат идоралари мансабдорлари суд мустақиллигини таъминлаш масаласи бундан буён ҳам шахсан Президентнинг қаттиқ назоратида бўлишини чуқур англаб олишлари керакликлари ҳақида фикрлари, бу соҳадаги давлат раҳбарининг қатъий позициясини кўрсатганди.

Зеро, судья мустақил бўлса, қонунга сўзсиз буйсунса, маъсулиятни чуқур ҳис қилса, беғараз ва холис бўлгандагина адолат ўрнатилади.

Мазкур Фармонда, судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида уларнинг ишига ҳар қандай аралашув қатъий жазоланиши, судьяларнинг хавотирсиз ишлаши учун давлат томонидан барча шароитлар яратилиши қайд этилган.

Суднинг мустақиллиги ва судьялар дахлсизлигини таъминлашни кучайтириш бўйича судга ҳурматсизлик қилиш ҳолатларининг олдини олишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, бунинг учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш ва жиноий жавобгарлик белгилаш, суд ишларини ҳал этишга аралашганлик ва суд ҳужжатини ижро этмаганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш, шунингдек, суд ҳужжатларининг ижро этилишини таъминлашга қаратилган таъсирчан механизмларни жорий этиш, одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашганликка оид ҳар бир жиноят иши якуни бўйича жамоатчиликни оммавий ахборот воситалари орқали мажбурий равишда хабардор қилиш тартибини жорий этиш, судьяга нисбатан турар жой дахлсизлигига, ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ва бошқа сўзлашувлар, алоқа тармоқлари орқали узатиладиган почта, курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарларининг сир сақланишига бўлган ҳуқуқларни чекловчи, шунингдек, абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисидаги ахборотни олишдан иборат тезкор-қидирув тадбирларининг ўтказилишига фақат Бош прокурорнинг санкцияси асосида йўл қўйилишини белгилаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг процессуал характерга эга бўлмаган, ҳуқуқий тушунтириш бериш борасидаги масалалар бўйича мурожаатларини адлия органлари томонидан кўриб чиқиш амалиётини йўлга қўйиш чораларини белгилаш назарда тутилди.

Фармоннинг одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ихтисослашган прокурорлар корпусини шакллантириш қисми эса суд процессининг бошқа иштирокчилари билан тенг ҳуқуқлардан фойдаланган ҳолда одил судлов фаолиятининг самарали амалга оширилишига кўмаклашиш, жиноят ишлари бўйича судларда давлат айбловини фақат қонунга асосланиб, холисликни сақлаган ҳолда сифатли қўллаб-қувватлаш, фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари суд йўли билан самарали ҳимоя қилинишига эришишга хизмат қилади.

Алоҳида эътибор қаратиш керак бўлган жиҳати, эндиликда ихтисослашган прокурорлар корпуси ходимлари ўз ваколатларини ҳар қандай орган ва мансабдор шахсдан мустақил равишда, фақат қонунга бўйсуниб амалга оширадилар ҳамда қонунчиликда назарда тутилган ҳоллардан ташқари уларнинг судда иштироки билан боғлиқ фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди. Ихтисослашган прокурорлар корпуси ходими судларда кўрилаётган ишлар бўйича айбловни (фуқаровий даъвони) қўллаб-қувватлаш, ўзгартириш ёки ундан воз кечиш, шу жумладан, Жиноят кодекси нормаларини қўллаш, жазо тури ва меъёрини белгилаш масалалари юзасидан фикрини судга баён қилишда мустақил бўлади, қонун талабларига ва ишнинг барча ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда ўз ишончига асосланади.

Фармонга кўра, суд тизими олдида турган долзарб вазифаларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида, Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш бошқармаси негизида Одил судлов соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш департаменти, Ахборот-коммуникация мониторинги – Вазиятлар маркази ташкил этиш, Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик бошқармаси негизида Жамоатчилик билан ҳамкорлик маркази ташкил этилади.

Ўз-ўзидан равшанки, бу соҳада давлат сиёсатини амалга ошириш биринчи навбатда суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларининг зиммасига улкан масъулият ва муҳим вазифалар юклайди.

Шундан келиб чиққан ҳолда имзоланган “Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон, юқоридаги Фармон ижросини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Ушбу Фармонга мувофиқ, 2023 йил 1 июлдан Бош прокуратура ва Олий суд ахборот тизимларини интеграция қилиш йўли билан ўзаро ҳужжат алмашинувини тўлиқ йўлга қўйилади, одил судлов фаолиятини амалга ошириш учун жалб этилган ресурслардан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида, илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда айрим тоифадаги фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриш ваколатини тегишлилиги бўйича маъмурий органларга ўтказилади, айрим тоифадаги жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни қуйи инстанция судларининг ўзида якунлаш тартибини белгиланади, фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича тарафларни келиштириш ва медиация институтини кенг жорий этиш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқилади.

Шунингдек, 2023 йил 1 июлга қадар янги механизмлар жорий этилиши натижасида иш юкламаси мақбуллаштирилган судларнинг штат бирликлари самарали тақсимланиши таъминланади. Ихтисослашган прокурорлар корпуси ходимлари ўз фаолиятини самарали амалга оширишлари учун суд биноларида алоҳида хизмат хоналари ажратилади ва мазкур хоналар жиҳозланади.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мазкур Фармонларда кўрсатилган вазифаларнинг бажарилиши суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга, уларнинг шаъни ҳамда қадр-қимматининг камситилишига йўл қўймасликка, шунингдек, суд ва тергов органларининг масъулиятини янада кучайтиришга, аҳолининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ва судга бўлган ишончини ошириш имконини беради.

 

Шаҳзод Бахтиёров, Қашқадарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судьяси                                     

Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш бўйича йиғилиш ташкил этилди

Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман суди томонидан “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат кадастрини юритиш тизимини такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғриси”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Қамаши тумани прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси Қамаши туман бўлими, Кадастр агентлиги Қамаши туман бўлими ходимлари иштирок этишди.

Дастлаб жиноят ишлари бўйича Қамаши туман суди раиси О.Мустафаев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 60-моддаси иккинчи-тўртинчи қисмлари, 60/1, 68, 68/1, 69-моддаларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида батафсил тушунтириш берди.

Йиғилиш давомида Кадастр агентлиги томонидан жисмоний ҳамда юридик шахсларга нисбатан ер қонунчилиги бузилиши ҳолатлари юзасидан чиқарилаётган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида қарорларга нисбатан фуқаролар томонидан кўплаб шикоятлар келиб тушаётганлиги, кадастр агентлиги ходимлари томонидан ушбу қарорларни қабул қилишда бир қатор камчиликларга йўл қўйилатганлиги таъкидланди. Жумладан ер участкасини давлат рўйхатидан ўтказмаганлик ҳолатлари бўйича маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгаришлардан олдин мулк ҳуқуқи эътироф этилган шахсларга нисбатан ҳам маъмурий жавобгарлик тўғрисида қарорлар қабул қилинаётганлик ҳолатлари мавжудлиги, бу эса ўз навбатида фуқароларнинг эътирозига сабаб бўлаётганлиги, бундан ташқари кўплаб фуқароларда мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш кераклиги ҳақида тушунча йўқлиги, кадастр агентлиги ходимлари томонидан уларни тушунтириш бермасдан туриб ҳам маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳолатлари кўплаб мавжудлиги ва бу ҳам фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлатганлиги айтиб ўтилди. Бу эса ўз навбатида судга келиб тушаётган ариза ва шикоятларнинг ортиб кетаётганлигига сабаб бўлаётганлиги, баъзи ҳолатларда эса фуқароларнинг ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлик ҳаракатларида жиноят аломатлари бўлсада, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида қарор қабул қилинганлиги учраётганлиги сабабли ҳам ушбу каби муаммоларнинг олдини олиш мақсадида фуқаролар ўртасида кўпроқ тушунтириш ишлари олиб бориш лозимлиги таъкидланди.

Шундан сўнг сўз олган туман прокурори ёрдамчиси А.Ҳасанов ўз нутқида кадастр агентлиги ходимларининг сони камлиги сабабли туманда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ёки ноқонуний қурилишларни тўлиқ аниқлаш кўп вақт талаб қилиши, шу боис агентлик ходимлари билан тумандаги маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчилари ҳамкорликда ишлашлари лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-моддаси иккинчи-тўртинчи қисмлари, 60/1, 68, 68/1, 69-моддалари билан тузилаётган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қарорларни қабул қилишда шошма-шошарликка йўл қўймасдан ҳамда қонуний қарор қабул қилишлари лозимлиги, акс ҳолда ушбу қарорлар прокуратура ёки суд томонидан бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида тушунтириб ўтди.

Учрашув якунида жиноят ишлари бўйича Қамаши туман суди раиси О.Мустафаев фуқароларга қонунчиликка киритилаётган ўзгаришлар, ер қонунчилиги бўйича бўлаётган ўзгаришлар хусусида тўлиқ тушунтиришлар бериб, ўтди ва йиғилиш иштирокчилари томонидан берилган саволларга жавоб берди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Маҳбуслар ҳолидан хабар олинди

Бугун Қашқадарё вилоят суди раиси ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Ўткир Мамадалиев Қарши шаҳрида жойлашган 5-тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳбуслар ҳолидан хабар олди ва у ерда сақланувчиларга яратиб берилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Учрашув давомида жиноят ишлари судда кўрилаётган маҳбуслар учун сайёр қабул ташкил қилинди. 32 нафар маҳбусларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, тегишли тушунтиришлар берилди.

Шунингдек жамиятда содир этилган ҳар бир жиноят ва ҳуқуқбузарликка жазо муқаррарлиги, ушбу жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг мазмун-моҳияти, қонунда белгиланган жазо турлари ҳамда оилада ва маҳалла-куйда содир этилиши мумкин бўлган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш хусусида сўз юритилди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Ватан ҳимояси — шарафли бурч ва ифтикор

1993 йил 29 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Қонунига биноан 14 январ “Ватан ҳимоячилари куни” деб эълон қилинди.

Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб, мамлакатимизнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилди.

Мудофаа ва хавфсизлик тузилмалари сафи миллий кадрлар билан тўлдирилди, барча талабларга жавоб берадиган, тезкор ва ҳаракатчан, ташкилий жиҳатдан мукаммал, замонавий қурол-яроғ ва техникага эга миллий армиямиз барпо этилди.

Профессионал армияни шакллантириш йўлида амалга оширилган ислоҳотлар туфайли унда хизмат қилиш Ўзбекистон фуқароси учун нафақат конституциявий бурч, балки энг нуфузли касблардан бирига, том маънодаги шон-шараф ишига айланди.

Айниқса, кейинги йилларда Қуролли Кучлар тизимида давлат ва жамият манфаатларини таъминлаш йўлида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг бевосита ташаббуслари билан давлат тизимида стратегик режалаштириш бўйича улкан аҳамиятга эга янгиланган Мудофаа доктринаси қабул қилинди. Қуролли Кучларнинг жанговар шайлиги ва тайёргарлиги даражаси янги сифат босқичига кўтарилди. Кадрлар тайёрлаш тизими тубдан янгиланди. Жойларда ҳарбий-маъмурий секторлар жорий этилди. Ҳарбий соҳада халқаро ҳамкорлик миқёси, ўзаро ишонч ва ўзаро тажриба алмашиш кенгайди.

Энг замонавий қуроллар билан таъминланиш ҳисобига Қуролли Кучларимиз моддий-техник базаси мустаҳкамланди. Ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимояси сезиларли равишда кучайтирилди. Бугун халқ билан армиянинг бирлиги, якдиллиги амалда тўлиқ намоён бўлиб, ҳарбий хизмат жамиятда чинакам шарафли касбга айланди.

Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари – жасур ва мард ўғлонларимиз қатор нуфузли халқаро армия ўйинлари мусобақаларида муносиб иштирок этиб, юртимиз байроғини янада баландларга кўтариб, барчамизда ўзгача ифтихор ва ғурур ҳиссини уйғотмоқда.

Ватанни асраш, уни ҳимоя қилиш — ҳар биримиз учун муқаддас инсоний бурчимиз экан, бу ишга бутун вужудимиз, қалбимиз ва имон-эътиқодимиз билан ёндашиб, доимо сергак ва огоҳ бўлиб туришимиз шарт.

Зеро, Ватаннинг моддий ва маънавий бойликларини, аждодлардан мерос қолган анъаналар, бағрикенг халқимизнинг эзгу фазилатлари, тилимиз, динимиз, қадриятларимиз, буларнинг ҳаммасини келгуси авлодларга бутун жозибаю ва таровати билан етказишимиз, Ватанни севиш, садоқатли бўлиш, конститутция ва қонунларни, умуминсоний қадриятлар ва миллий урф-одатларни ҳурмат қилиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси билан яшаш, тинчлик, мустақиллик, эркинлик ва бағрикенгликнинг аҳамиятини тушуниб етиш, тарихни билиш, мустақилликнинг қадрига етиш, фахрланиш, келажакка ишонч билан яшаш, умуммиллий манфаатларни ўз манфаатларидан устун қўйиш ғояларини тарғиб қилишимиз, фарзандларимиз онгига сингдириш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини доимо ёдда тутишимиз даркор.

 

Саддам Орзиқулов, Қашқадарё вилоят суди кадрлар бўлими бош консультанти

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

Қашқадарё вилоят, туман, шаҳар ва туманлараро судларининг қуйидаги бўш иш ўринларига танлов эълон қилинади:

– Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг судья ёрдамчиси вазифасига 1 нафар;

– Ғузор туманлараро иқтисодий судининг девонхона мудири вазифасига 1 нафар.

Танловда олий юридик маълумотли, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган шахслар қатнашиши мумкин.

Номзодлар очиқлик, шаффофлик, тенглик принциплари асосида Комиссия томонидан белгиланган тартибда суҳбатдан ўтказилади.

Аризалар 2023 йил 20 январ соат 17:00 га қадар қабул қилинади.

Мурожаат учун тел: (75) 221-05-58.

Электрон почта манзили: qash.kadr@sud.uz

Манзил:  Қашқадарё вилоят суди (180108, Қарши шаҳри Бунёдкорлик кўчаси 10 a уй)

ИБРАТЛИ СУДЬЯ

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан жорий этилган судьяларнинг рейтинг кўрсаткичларида юқори натижаларга эришган судьяларни “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирлаш белгиланган.

Судьялар олий кенгаши қарори билан одил судловга эришишдаги кўрсаткичлари баробарида ўзининг юксак билими ва маънавий фазилатлари билан барчага намуна бўлаётган 20 нафар судья мазкур мукофотга муносиб кўрилди.

Шу муносабат билан Судьялар олий кенгаши томонидан мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда онлайн топшириш маросими бўлиб ўтди. Мазкур маросимда Қашқадарё вилоят суди раиси ва ўринбосарлари, судьялар ҳамда суд ходимлари ҳам иштирок этишди.

Эътиборлиси мазкур тақдирланганлар орасида Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Шаҳзод Бахтиёров ҳам бор.

Суд тизимида 21 йиллик фаолияти давомида Шаҳзод Бахтиёров ўзининг намунали фазилати, билими, малакаси, ҳалоллиги ва ўз устида тинимсиз ишлаш каби хусусиятлари билан ҳамкасблар ўртасида ҳурмат қозониб келган.

Шаҳзод Бахтиёровни «Ибратли судья» мукофоти билан самимий табриклаймиз. Жамиятда адолат барқарорлигини таъминлашдаги шарафли ва масъулиятли фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз!

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Skip to content