Қашқадарё вилоят суди масъуллари иштирокида Яккабоғ туманида сайёр қабул ташкил этилди

Жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий мавзудаги мурожаатларига ечим излашга қаратилган ишларни жонлантириш мақсадидаги Қашқадарё вилоят судлари раислари ва ўринбосарлари томонидан олис қишлоқ, маҳалла ва овулларда ўткзиб келинаётган сайёр қабулларнинг навбатдагиси Яккабоғ тумани “Ишкент” МФЙ да ўтказилди.

Ташкил этилган сайёр қабулда турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган 29 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Ҳар бир мурожаат суд масъуллари томонидан атрофлича ўрганилди. Мурожаатлар назоратга олиниб, кўмак сўраб келган фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Сайёр қабул доирасида ўтказилган сайёр суд мажлисида Яккабоғ туман ИИБ Пробация гуруҳи назоратида турган 10 нафар маҳкумларнинг ўталмай қолган жазосини муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ҳақидаги тақдимнома кўриб чиқилди ва мазкур фуқаролар жиноят ишлари бўйича Яккабоғ суди томонидан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Қашқадарё вилоят маъмурий судида давра суҳбати ташкил этилди

Қашқадарё вилоят маъмурий судида Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2023 йил 14 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида”ги қарори юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирни Қашқадарё вилоят маъмурий суди раиси вазифасини бажарувчи Б.Қиличов очиб берди ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023 йил 16 март кунидаги 11-107-23-сонли хати юзасидан маъруза қилиб, мазкур топшириқ хати ижросини муносиб таъминлаш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг, Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси ходими Р.Рахмонов Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг лойиҳаси юзасидан маъруза қилди.

Давра суҳбати иштирокчилари мавзу юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

Қашқадарё вилоят, туманлараро, туман ва шаҳар судларининг қуйидаги бўш иш ўринларига танлов эълон қилинади:

– Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг судья ёрдамчиси вазифасига 2 нафар;

– Фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро судининг архив мудири вазифасига 1 нафар;

– Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг судья ёрдамчиси вазифасига 1 нафар.

Танловда олий юридик маълумотли, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган шахслар қатнашиши мумкин.

Номзодлар очиқлик, шаффофлик, тенглик принциплари асосида Комиссия томонидан белгиланган тартибда суҳбатдан ўтказилади.

Аризалар 2023 йил 16 март соат 17:00 га қадар қабул қилинади.

Мурожаат учун тел: (75) 221-05-58.

Электрон почта манзили: qash.kadr@sud.uz

Манзил:  Қашқадарё вилоят суди (180108, Қарши шаҳри Бунёдкорлик кўчаси 10 a уй)

Skip to content