2024 йилнинг 1-чораги давомида Қашқадарё вилоят, туманлараро, туман ва шаҳар судларига 2.995 (2023 йил 1-чораги давомида 3.468) та мурожаат келиб тушган (мурожаатлар 2023 йил 1-чорагига нисбатан 473 тага камайган).
Мазкур мурожаатларнинг
269 (320) таси умумий мурожаатлар, ўтган йилга нисбатан 51 тага камайган;
1.028 (1.504) таси шахсий ва сайёр қабуллар жараёнида келиб тушган мурожаатлар, ўтган йилга нисбатан 476 тага камайган;
1.634 (1.594) таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва ҳалқ қабулхоналари орқали келиб тушган мурожаатлар, ўтган йилга нисбатан 40 тага кўпайган;
5 (1) таси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар портали орқали келиб тушган мурожаатлар, ўтган йилга нисбатан 4 тага кўпайган;
58 (48) та Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатлар, ўтган йилга нисбатан 10 тага кўпайган.
Мурожаатларнинг 574 (383) таси суд қарорлари юзасидан, 96 (49) таси суд ҳужжатлари ижроси юзасидан, 2 (7) таси суд ҳужжатини вақтида ололмаётганлиги юзасидан, 22 (30) таси судьяларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан, 9 (4) таси суд ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан, 0 (2) таси мурожаатига вақтида жавоб ололмаётганлиги юзасидан, 10 (14) таси иш вақтида кўрилмаётганлиги юзасидан, 2.062 (2.826) таси бошқа масалалар бўйича келиб тушган аризаларни ташкил этади.
Келиб тушган мурожаатларнинг ўрганиш натижаларига кўра 44 (48) таси қаноатлантирилган, 8 (7) таси рад қилинган, 2.793 (3.356) тасига тушунтириш берилган, 9 (8) таси тааллуқлилигига кўра юборилган, 42 (22) таси тегишлилиги бўйича бошқа идораларга юборилган, 4 (1) таси аноним мурожаатлар бўлганлиги боис кўрмасдан қолдирилган, шунингдек, 95 (26) та мурожаат кўриб чиқилмоқда.
Шундан 58 (85) таси такрорий, 49 (26) таси дубликат мурожаатлар ҳисобланади.
ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛАР
2024 йил 1-чорагида 1202 шахсга нисбатан 900 та жиноят иши кўрилган.
Иши кўриб тамомланган шахсларнинг 980 таси ёки 81,5 фоизи бўйича айблов ҳукми чиқарилган, 1 таси ёки 0,08 фоизи оқланган, 218 таси ёки 18,1 фоизининг иши ҳаракатдан тугатилган, шундан 206 таси ёки 17,1 фоизининг иши ярашув асосида тугатилган.
Оқлов ҳукмлари-3 шахс:
Биринчи инстанцияда 1 шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган.
Апелляция инстанциясида 2 та иш бўйича 2 шахс оқланган.
Оқлов ҳукмларининг ўсиш динамикаси:
2014 йилда 2 шахс,
2015 йилда 4 шахс,
2016 йилда 1 шахс,
2017 йилда 17 шахс,
2018 йилда 93 шахс,
2019 йилда 146 шахс,
2020 йилда 47 шахс,
2021 йилда 40 шахс,
2022 йилда 37 шахс,
2023 йилда 30 шахс.
Биринчи инстанцияда 39 та иш бўйича 67 шахсдан асоссиз айбловлар судланувчиларнинг зиммасидан чиқарилган.
Апелляция инстанциясида 19 та иш бўйича 31 шахсдан асоссиз айбловлар судланувчиларнинг зиммасидан чиқарилган.
Кассация инстанциясида 4 та иш бўйича 4 шахсдан асоссиз айбловлар судланувчиларнинг зиммасидан чиқарилган.
7 та реабилитация этилган шахсларга давлат ҳисобидан 302,503,495 сўм моддий зарар ундириш белгиланган.
Тайинланган жазо чоралари:
Судланганларнинг
107 шахсга ёки 11,4 фоизига жарима;
2 шахсга ёки 0,2 фоизига мажбурий жамоат ишлари;
253 шахсга ёки 27 фоизига ахлоқ тузатиш ишлари;
192 шахсга ёки 20,5 фоизига озодликни чеклаш;
381 шахсга ёки 40,7 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
10 шахс ёки 0,8 фоизи шартли ҳукм қилинган.
35 шахсга ёки 2,9 фоизига жазо тайинламасдан ҳукм чиқарилган.
Вояга етмаган 52 шахсга нисбатан (жами кўриб тамомланган ишларнинг 4,3 фоизи) жиноят иши кўриб тамомланган, 45 шахсга ёки 3,7 фоизига ҳукм чиқарилган, 7 шахсга ёки 0,5 фоизига оид ишлар тугатилган, Вояга етмаганларнинг 11тасига ёки 21 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
141 нафар аёлларга нисбатан (жами кўриб тамомланган ишларнинг 11,7 фоизи) ишлар кўриб тамомланган, 122 нафарига ёки 10,1 фоизига ҳукм чиқарилган, 19 нафарига ёки 1,5 фоизига оид ишлар тугатилган. Айблов ҳукми чиқарилган аёлларнинг 21 тасига ёки 14,8 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
59 нафар ёки 4,9 фоиз 60 ёшдан ошганларга нисбатан ишлар кўриб тамомланган, 50 нафарига ёки 4,2 фоизига ҳукм чиқарилган, 9 нафарига ёки 0,7 фоизига оид ишлар тугатилган. Айблов ҳукми чиқарилган 60 ёшдан ошганларнинг 11тасига ёки 18,6 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Ёшлар агентлигининг кафолат хати асосида 3 нафар вояга етмаган шахсларга нисбатан 1 та иш кўрилган, уларга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.
Маҳалла фуқаролар йиғини, Хотин-қизлар қўмитасининг кафолат хати асосида ишлар кўрилмаган.
Биринчи инстанция судлари томонидан қабул қилинган суд қарорларидан апелляция инстанциясида 82 (6,8%) шахсга нисбатан ўзгартирилган, 27 (2,2%) шахсга нисбатан бекор қилинган.
Вилоят суднинг кассация инстанциясида 4 (0,3%) шахсга нисбатан ўзгартирилган бўлса, суд қарорлари бекор қилинмаган.
Вилоят суднинг тафтиш инстанциясида 1 (0,08%) шахсга нисбатан суд қарори ўзгартирилган, суд қарорлари бекор қилинмаган.
158 та жиноят ишлари видеоконференцалоқа режимида кўрилиб, 182 марта суд мажлислари ўтказилган, 244 нафар иштирокчи қатнашган, бошқа судлар томонидан 94 марта кўмак берилиб, 51.500.480 сўм маблағ тежаб қолинган.
Жиноят содир этган 125 шахс суд залидан қамоққа олинган.
Жиноят содир этган 62 шахс суд залида қамоқдан озод қилинган.
335 шахсга ЖКнинг 57-моддаси тартибида енгилроқ жазо тайинланган.
392 шахснинг озодликдан маҳрум қилиш жазосининг сақлаш шароити ўзгартирилиб, ЖИКнинг 113-моддаси тартибида манзил- колонияларга ўтказилган.
306 шахснинг жазоси ЖКнинг 74-моддаси тартибида енгилроғи билан алмаштирилган.
609 шахс ЖКнинг 73-моддаси тартибида жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилинган.
389 та қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномалар кўрилган, 387 таси қаноатлантирилган бўлса, 2 таси ёки 0,5 фоизи рад қилинган.
Сайёр суд мажлисларида 268 та иш ёки 29,7 фоизи кўрилиб, 4092 та фуқаро иштирок этган. 4 таси телевиденияда ёритилган.
Хусусий ажрим 693 та ёки 77 фоиз чиқарилган.
Биринчи инстанцияда 1815 та материллар кўриб тамомланган.
Содир этилган жиноятлар оқибатида етказилган 45.775.806.938 сўмлик зарарни қоплаганлиги сабабли биринчи ва апелляция инстанцияларида 194 шахсга нисбатан озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.
Туман ва шаҳар судларининг ҳар бир судьясининг ўртача ойлик иш ҳажми жиноят иши бўйича 10 тани, материаллар 21 тани, жами 31 тани ташкил қилган.
Вилоят суди судьясининг ўртача ойлик иш ҳажми апелляция инстанциясида 8 тани, кассация инстанциясида 1 тани, тафтиш инстанциясида 0,9 тани, барча инстанцияда кўрилган материаллар 2,1 тани, жами 12 тани ташкил қилган.
23 марта корхона ва ташкилотларда маъруза, суҳбат ва учрашувлар ўтказилган.
448 марта аҳоли ўртасида маъруза, суҳбат ва учрашувлар ўтказилган.
41 марта ўқув муассасаларида маъруза, суҳбат ва учрашувлар ўтказилган.
43 марта газета-журналларда мақолалар чоп этилган.
31 марта радиода чиқишлар қилинган.
74 марта телевиденияда чиқишлар қилинган.
105 марта расмиф веб-сайтларда чиқишлар қилинган.
ЖПК 416-417-моддаларига асосан терговга юборилган ажримлар:
Биринчи инстанцияда 45 шахсга нисбатан 25 та иш терговга юборилиб, 2 таси бўйича важлари тасдиқланган, 5 таси бўйича важлари тасдиғини топмаган, 7 та иш судга қайтарилган, 18 та иш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Апелляция инстанциясида 7 шахсга нисбатан 6 та иш терговга юборилиб, 2 таси бўйича важлари қисман тасдиғини топган, 1 таси бўйича важлари тасдиғини топмаган, 3 та иш судга қайтарилган, 3 та иш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Кассация инстанциясида 1 шахсга нисбатан 1 та иш терговга юборилиб, иш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Тафтиш инстанциясида 1 шахсга нисбатан 1 та иш терговга юборилиб, иш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Айрим жиноятларнинг модда кесимида камайиши таҳлили
- Қасддан баданга енгил шикаст етказиш (ЖК 109-модда) жиноятлари 77 (96) та ёки 19 тага;
- Қасддан баданга оғир ва ўртача оғирликда тан жароҳати етказиш (ЖК 104-105-моддалари) жиноятлари 84 (103) та ёки 19 тага;
- Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик (ЖК 116-модда) жинояти 1 (3) та ёки 2 тага;
- Хавф остида қолдириш (ЖК 117-модда) жинояти 4 (7) та ёки 3 тага;
- Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш (ЖКнинг 122-моддаси) жинояти 22 (39) та ёки 7 тага;
- Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб этиш (ЖК 127-моддаси) жинояти 8 (4) та ёки 4 тага;
- Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш (ЖКнинг 167-моддаси) жиноятлари 86(97)та ёки 11тага;
- Фирибгарлик (ЖКнинг 168-моддаси) жиноятлари 130(150)та ёки 20тага;
- Ўғирлик (ЖКнинг 169-моддаси) жиноятлари 82(91)та ёки 9тага;
- Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш (ЖКнинг 206-моддаси) жинояти 2(6)та ёки 4тага;
- Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш (ЖКнинг 266-моддаси) жиноятлари 115(139)та ёки 24тага камайган.
Айрим жиноятларнинг модда кесимида ўсиши таҳлили:
- Қасддан одам ўлдириш (ЖКнинг 97-моддаси) жиноятлари 5 (4) та ёки 1 тага;
- Ўзини-ўзи ўлдириш даражасига етказиш (ЖКнинг 103-моддаси) жиноятлари 4 (1) та ёки 3 тага;
- Қийнаш (ЖКнинг 110-моддаси) жиноятлари 4 (3) та ёки 1 тага;
- Қўшмачилик қилиш ёки фохишахона сақлаш (ЖКнинг 131-моддаси) жинояти 29 (13) та ёки 16 тага;
- Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш (ЖКнинг 185/2-моддаси) жинояти 39 (9) та ёки 30 тага;
- Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш (ЖКнинг 159-моддаси) жиноятлари 1 (0) та ёки 1 тага;
- Босқинчилик (ЖК 164-моддаси) жинояти 12 (1) та ёки 11 тага;
- Товламачилик (ЖК 165-моддаси) жинояти 12 (1) та ёки 11 тага;
- Талончилик (ЖКнинг 166-моддаси) жиноятлари 9 (1) та ёки 8 тага;
- Пора бериш (ЖКнинг 211-моддаси) жинояти 35 (33) та ёки 2 тага;
- Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш (ЖКнинг 228-моддаси) жинояти 69 (66) та ёки 3 тага;
- Ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлаш воситаларининг ёки портлаш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи (ЖКнинг 248-моддаси) жиноятлари 1 (0) та ёки 1 тага;
- Гиёҳвандлик воситаларининг қонунга хилоф муомаласи (ЖКнинг 270-276 моддалари) жиноятлари 108 (36) та ёки 72 тага;
- Безорилик (ЖКнинг 277-моддаси) жинояти 44 (43) та ёки 1 тага кўпайган.
Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар
2024 йил 1-чораги давомида 12.515 шахсга нисбатан 10.052 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар кўриб тамомланган. 7.322 шахсга нисбатан 6.302 та иш бўйича маъмурий жазо қўллаш тўғрисида қарор чиқарилган бўлса, 5.193 шахсга нисбатан 3.750 та иш ҳаракатдан тугатилган. Маъмурий жазо қўлланилган 7.322 шахснинг 6.338 нафарига ёки 86,5 фоизига жарима, 29 нафарига ёки 0,3 фоизига махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 954 нафарига ёки 13 фоизига маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. 1 шахсга ҳуқуқбузарлик ашёсини мусодара қилиш жазоси тайинланган.
722 шахсга нисбатан 468 та иш Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 21-моддасига асосан, 4.471 шахсга нисбатан 3.282 та иш МЖтКнинг 271, 212-моддаларига асосан тугатилган.
Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар бўйича 3.287 та материаллар кўриб тамомланган, шундан 2.729 таси қаноатлантирилган бўлса, 558 таси ёки 17% рад қилинган.
Биринчи инстанция судлари томонидан қабул қилинган суд қарорларидан апелляция инстанциясида 229 шахсга нисбатан 189 та иш кўрилган, 29(0,2%) шахсга нисбатан суд қарорлари ўзгартирилган бўлса, 68 (0,5%) шахсга нисбатан суд қарорлари бекор қилинган.
Биринчи инстанция судларида кўрилган маъмурий ҳуқуқбузалик ишлари бўйича материаллардан апелляция интанциясида 110 таси кўрилган, 32 таси бўйича суд қарорлари ўзгартирилган бўлса, 34 таси бўйича суд қарорлари бекор қилинган.
Туман ва шаҳар судларининг ҳар бир судьясининг ўртача ойлик иш ҳажми маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар бўйича 105 тани, материаллар 34,2 тани, жами 139,2 тани ташкил қилади.
Вилоят суди судьясининг ўртача ойлик иш ҳажми юқори инстанцияда 8,7 тани, материаллар 4 тани, жами 12,7 тани ташкил қилади.
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛАР
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлари томонидан 2024 йилнинг 1-чораги давомида 23.357 та ишлар кўрилган, шундан 6.111 та фуқаролик иши, 1.224 та материал тартибда кўрилган ишлар, 1 та ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорига доир ишлар, шунингдек 119.692.116.620 сўмлик 16.021 та суд буйруғи чиқарилган.
Ҳар бир судьянинг ўртача ойлик иш ҳажми 129 та фуқаролик иши, 281 та суд буйруғини, жами 410 тани ташкил қилган. Вилоятда судьянинг ўртача ойлик иш ҳажми 35 та фуқаролик ишини ташкил этган.
Туманлараро судлари томонидан мазмунан кўриб тамомланган жами 6.111 та фуқаролик ишларидан 4.850 та ҳал қилув қарори чиқарилиб, 4.142 та даъво қаноатлантирилган, 708 та даъво рад этилган, 1.113 та кўрмасдан қолдирилган, 148 та иш юритишдан тугатилган.
Судлар томонидан никоҳдан ажратиш билан боғлиқ жами 1.220 та фуқаролик иши кўрилиб, шундан 515 таси қаноатлантирилган, 54 та фуқаролик иши тарафлар ярашганлиги сабабли иш юритишдан тугатилган, 424 та даъво рад қилинган, 127 та даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.
Судлар томонидан 2024 йил 1-чораги давомида кўрилган ишлардан 434 таси меҳнат низоларини, 2.341 таси оила низоларини, 150 таси уй-жой низоларини, 42 таси мулк ҳуқуқини, 9 таси коммунал хизмат бўйича қарздорлик ва зарар ундиришни, 983 таси битим билан боғлиқ ишларни, 730 таси ер билан боғлиқ низоларини, 23 таси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 204 таси зарар ундиришни ҳамда 414 таси алоҳида тартибда юритилган ишларни, 781 таси даъво тартибида кўрилган бошқа ишларни ташкил қилади.
Судлар томонидан кредит шартномасидан келиб чиқадиган низолар билан боғлиқ 882 та фуқаролик ишлари кўрилган. 330.107.184.393 сўмлик 660 та даъво аризалари қаноатлантирилган.
Судлар томонидан 93 марта турли ҳуқуқий мавзуларда лекция, учрашув ва суҳбатлар ўтказилган, 21 марта телевидениеда, 16 марта радиода чиқишлар қилинган, 8 марта матбуотда мақолалар эълон қилинган, 3та веб-сайт ва бошқа ахборот воситаларида чиқишлар қилинган, шунингдек 171 та ёки 2,3 фоиз фуқаролик ишлари сайёр суд мажлисларида кўрилган. Судлар томонидан кўрилган фуқаролик ишлари юзасидан 106 та хусусий ажримлар чиқарилган.
Қашқадарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 2023 йил 1-чорагида суд амалиёти юзасидан жами 4 та умумлаштириш ўтказилган.
Фуқаролик ишлар бўйича 108.542.724.262 сўмлик 26.759 та ижро ҳужжатлари чиқарилган. 13.355.079.059 сўмлик 5.789 та 19,4 фоиз ижро ҳужжатлари тамомланган. 91.904.461.940 сўмлик 20.378 та 76,2 фоиз ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланмай қолган.
Вилоят судининг апелляция инстанциясида кўриб тамомланган жами 295 та ишларнинг 264 таси ҳал қилув қарорлари юзасидан, 31 таси ажримлар юзасидан кўрилган.
Шундан, 34 та ҳал қилув қарори бекор қилинган, 13 та ҳал қилув қарори ўзгартирилган, 217 та ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Вилоят судининг кассация инстанциясида кўриб тамомланган жами 585 та ишларнинг 578 таси ҳал қилув қарорлари юзасидан, 7 таси ажримлар юзасидан кўрилган.
Шундан, 1 та ҳал қилув қарори бекор қилинган, 3 та ҳал қилув қарори ўзгартирилган, 574 та ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Вилоят судининг тафтиш инстанциясида кўриб тамомланган жами 77 та ишларнинг 74 таси ҳал қилув қарорлари юзасидан, 3 таси ажримлар юзасидан кўрилган.
Шундан, 4 та ҳал қилув қарори бекор қилинган, 1 та ҳал қилув қарори ўзгартирилган, 69 та ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
ИҚТИСОДИЙ СУДЛАР
Қашқадарё вилояти иқтисодий судлари томонидан
2024 йил 1-чорагида жами 2.576 та (ўтган йилнинг шу даврида 7.804 та) иқтисодий ишлар мазмунан ҳал этилган. Кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5.228 тага ёки 3 бараварга камайган.
Судлар кесимида кўрилган ишлар ҳажми Қарши туманларар иқтисодий суди 542 (3.052) та, Касби туманлараро иқтисодий суди 477 (1.059) та, Косон туманларар иқтисодий суди 408 (1.217) та, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди 369 (837) та, Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди 347 (861) та, Ғузор туманлараро иқтисодий суди 278(497)та, Чироқчи туманлараро иқтисодий суди 147(276)тани ташкил этиб қўпайган бўлса, вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биринчи инстанцияда 8(5)тани ташкил қилган ҳолда камайган.
Низо тоифаси бўйича:
– Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга оид 2.017 та (3.645 та);
– Маъмурий ҳуқуқий муносабатларга оид 416 та (4.005 та);
– Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлашга оид 2 та (0 та);
– Ташкилот ва фуқароларнинг банкротлигига оид 130 та (148 та);
– Корпоратив (таъсисчилар ўртасидаги низо) муносабатларга оид 11 та(6 та) ишлар кўрилган.
ИПКнинг 231-бобига асосан соддалаштирилган иш юритиш тартибида 146 (475) та иш кўрилган.
Иқтисодий суд судьясининг ўртача ойлик иш ҳажми 107 тани, вилоят суди судьясининг иш ҳажми 13,2 тани ташкил этган бир пайтда, ушбу кўрсаткич Яккабоғ туманлараро судида–173,5 тани, Ғузор туманлараро судида–139 тани, Касби туманлараро судида–119,3 тани, Косон туманлараро судида–102 тани, Шаҳрисабз туманлараро судида–92,3 тани, Қарши туманлараро судида–90,3 тани, Чироқчи туманлараро иқтисодий судида-74 тани ташкил этган.
Жисмоний ва юридик шахсларга қулайликлар яратиш ҳамда аҳоли орасида суднинг таъсирчанлигини ошириш мақсадида ҳисобот даврида иқтисодий судлар судьялари томонидан жами 748 (11.210) та ёки 29,04 фоиз ишлар сайёр суд мажлисларида кўрилган.
2024 йилнинг 1-чораги давомида, Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судида 141 та иқтисодий ишл кўриб тамомланиб, шундан 27 та (19,1 %) суд ҳужжатлари бекор қилинган (19 таси бўйича янги қарор қабул қилинган, 3 таси биринчи инстанция судида кўриш учун юборилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган ва 4 таси бўйича иш юритиш тугатилган), 20 та(14,19 %) суд ҳужжатлари ўзгартирилган, 94 та(66,7 %) иш бўйича суд ҳужжатлари ўзгаришсиз қолдирилган.
Кассация инстанцияси судида 6 та иқтисодий ишлар кўриб тамомланиб, шундан 2 та (33,3 %) суд ҳужжатлари бекор қилинган (2 таси бўйича янги қарор қабул қилинган), 4 та(66,7 %) иш бўйича суд ҳужжатлари ўзгаришсиз қолдирилган.
Тафтиш инстанциясида мазкур давр мобайнида 30 та иқтисодий ишлар кўриб тамомланиб, шундан 13 та(43,34 %) суд ҳужжатлари бекор қилинган (7 таси бўйича янги қарор қабул қилинган, 2 таси апелляция инстанция судида кўриш учун юборилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган ва 3 таси бўйича аввалги суд ҳужжати кучида қолдирилган), 2 та (6,67 %) суд ҳужжатлари ўзгартирилган, 15 та (50 %) иш бўйича суд ҳужжатлари ўзгаришсиз қолдирилган.
Судлар томонидан 62 (37) та суд таъсир чоралари қўлланилган бўлиб, шундан 1 (1) таси маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги, 2 (4) таси моддий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги, 8 (4) таси интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида ҳамда 51 (28) таси бошқа масалалар бўйича хусусий ажрим ва тақдимномалардир.
Иқтисодий суд судьялари томонидан аҳолига қонунларни тушунтириш, амалдаги қонунчиликни кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш ҳамда қоидабузарликларни олдини олиш юзасидан 151 (189) маротаба тарғибот ишлари олиб борилган, оммавий ахборот воситаларида 31 (51) та, шу жумладан: телевидениеда 6 (15) та, радиода 14 (14) та, матбуотда 6 (8) та ва веб-сайт ва бошқа ахборот воситаларида 5 (14) та чиқишлар қилинган.
Оммавий ахборот воситаларида чиқишлар судлар кесимида, вилоят судида 12 та, Касби туманларарода 6 та, Шаҳрисабз туманларарода 4 та, Косон туманларарода 3 та, Қарши туманларарода 2 та, Чироқчи туманларарода 3 та, Ғузор туманларарода 1 тани ташкил этади.
Аҳоли орасида 120 (138) маротаба давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилган.
Ижро аҳволи
Жиноят ишлари бўйича 99.634.082.618 сўмлик 1.009 та ижро ҳужжатлари чиқарилган. 11.612.215.995 сўмлик 340 та 34 фоиз ижро ҳужжатлари тамомланган. 88.000.551.023 сўмлик 666 та 66 фоиз ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланмай қолган.
Маъмурий ишлар бўйича 14.191.588.715 сўмлик 5.441 та ижро ҳужжатлари чиқарилган. 2.818.358.870 сўмлик 1.675 та 30,8 фоиз ижро ҳужжатлари тамомланган. 11.372.370.306 сўмлик 3.763 та 69,2 фоиз ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланмай қолган.
Фуқаролик ишлар бўйича 108.542.724.262 сўмлик 26.759 та ижро ҳужжатлари чиқарилган. 13.355.079.059 сўмлик 5.789 та 19,4 фоиз ижро ҳужжатлари тамомланган. 91.904.461.940 сўмлик 20.378 та 76,2 фоиз ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланмай қолган.
Иқтисодий ишлар бўйича 108.968.575.581 сўмлик 2.824 та ижро ҳужжатлари чиқарилган. 7.243.133.141 сўмлик 823 та 29,1 фоиз ижро ҳужжатлари тамомланган. 96.707.837.603 сўмлик 1.495 та 52.94 фоиз ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланмай қолган.
Жами 287.985.220.872 сўмлик 26.302 та ёки 72,9 фоиз суд қарорларининг ижроси таъминланмаган.
287.985.220.872 сўм ёки (курс 12.680) 22.711.768 АҚШ долларини ташкил қилади.
МАЪМУРИЙ СУДЛАР
2024 йилнинг 1-чораги давомида Қашқадарё вилоят ва туманлараро маъмурий судларида штат бўйича белгиланган 13 та судьядан бугунги кунда 13 та судья тўлиқ таркибда ўз вазифасини амалга ошириб келди.
2024 йилнинг 1-чораги давомида Қашқадарё вилоят маъмурий судларининг биринчи инстанциясида оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 390 та иш келиб тушган бўлиб, шундан 316 та иш кўриб тамомланган ҳамда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,9 % га кўпайган.
Шундан, 153 таси қаноатлантирилган, 139 таси рад қилинган, 16 таси иш юритишдан тугатилган, 8 таси кўрмасдан қолдирилган.
Қашқадарё вилоят маъмурий судларининг биринчи инстанцияси томонидан 2024 йил 1-чораги давомида жами 66 та хусусий ажрим чиқарилган бўлиб, мансабдор шахсларга интизомий жазо чоралари қўлланилмаган, мазкур кўрсатгич ўтган йилга нисбатан 12,1 фоизга ўсган.
Қуйидаги маъмурий органлар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш билан боғлиқ ишлар нисбатан кўпроқ кўрилган:
-Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, уларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 143 та кўрилган. 2023 йилнинг мос даврига нисбатан деярли 2,7 %га кўпайган.
Шундан, 117 таси қаноатлантирилган, 23 таси рад этилган, 2 таси кўрмасдан қолдирилган, 1 таси иш юритишдан тугатилган.. Чиқарилган суд таъсир чораларининг асосий қисми, яъни 46 таси, хусусий ажримларни 69,6 фоизи Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси мансабдор шахсларида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларига нисбатан чиқарилган.
-Давлат солиқ органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, уларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 55 та кўрилган. 2023 йилнинг мос даврига нисбатан деярли 36,6 %га кўпайган.
Шундан, 16 таси қаноатлантирилган, 32 таси рад этилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган, 6 таси иш юритишдан тугатилган.
-Ҳокимият мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ва ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 49 та иш кўрилган. Шундан, 9 таси қаноатлантирилган, 33 таси рад этилган, 3 таси кўрмасдан қолдирилган, 4 таси иш юритишдан тугатилган.
Маҳаллий ҳокимликлар билан боғлиқ ишлар 2023 йилнинг мос даврига нисбатан (101 та) 51,4 фоизга камайган. Буни қабул қилинган янги тартиб-тамойилларга асосан ер билан боғлиқ муносабатларда инсон омилининг кескин камайганлиги ва 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Президент фармонига кўра, 2021 йил 1 августдан бошлаб ҳокимнинг ер ажратиш ваколати олиб қўйилиши билан боғлаш мумкин.
-Кадастр агентлиги ва кадастр палатаси мансабдор шахслари билан боғлиқ ишлар жами 24 та кўрилиб, 4 таси қаноатлантирилган, 19 таси рад этилган ва 1 таси иш юритишдан тугатилган.
-Мажбурий ижро бюроси марказий ва ҳудудий идоралари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, улар томонидан чиқарилган қарорларни ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ 37 та (2023 йили 32 та) иш кўрилган бўлиб, шундан 7 таси қаноатлантирилган, 26 таси рад этилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган, 3 таси ш юритишдан тугатилган;
Бир оз вақт муқаддам қонунчиликка кўра, иқтисодий суд томонидан берилган ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочисининг чиқарган қарори устидан ундирувчи ёки қарздор томонидан ижро ҳужжатини берган иқтисодий судга шикоят берилиш назарда тутилган эди.
Эндиликда Ўзбекистон Республикасининг 833-сонли қонунига кўра ушбу тартиб ўзгартирилиб давлат ижрочисининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қарор чиқарилганлиги тўғрисида хабар қилинган кундан ёки манфаатдор шахсга ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги ҳақида маълум бўлган пайтдан эътиборан ўн кунлик муддатда давлат ижрочиси жойлашган ердаги маъмурий судга ёхуд бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга бериладиган бўлди.
Иқтисод судларида эндиликда бундай ишлар кўрилмайди. Ягона суд амалиёти яратилиши учун амалга оширилган ўзгариш.
Бу ишларни кўришда маъмурий орган томонидан йўл қўйилаётган хато бу алимент қарздорлигини бир томонлама ваколатдан четга чиққан ҳолда ҳисоблаш ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
6 октябрдаги 808-сонли Қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги” Низом талабларига зид равишда чет элга чиқиш тақиқларини бекор қилиш билан боғлиқ масалалар диққатга сазовор.
-Адлия органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, уларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 3 та иш кўрилган. Шундан, 2 таси рад қилинган, 1 таси иш юритишдан тугатилган.
2024 йил 1-чораги давомида апелляция инстанциясида жами
49 та оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чикадиган ишлар келиб тушган бўлиб, шундан 42 та иш кўрилган, ўтган йилга нисбатан 2,1 %га камайган.
Шундан 34 та иш ўзгаришсиз қолдирилиб, 7 та иш бекор қилинган, 1 та иш апелляция инстанциясида кўрмасдан қолдирилган.
Апелляцияда кўрилган ишлар бўйича жами 15 та иш якуни юзасидан қонун ҳужжатлари бузилиш ҳолатлари аниқланиб, судлов ҳайъатлари томонидан хусусий ажримлар чиқариш йўли билан муносабат билдирилган.
Бундан ташқари, Қашқадарё вилоят маъмурий суди апелляция судлов ҳайъатлари томонидан жавобгар органларга нисбатан 1 та ишни кўриш натижасида тарафларнинг хатти-ҳаракатида жиноят аломатлари бор ёки йўқлигига ҳуқуқий баҳо берилиши учун прокуратура идораларига хабарномалар юборилган.
2024 йил 1-чораги давомида кассация инстанциясида жами
5 та оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чикадиган ишлар келиб тушган бўлиб, шундан 1 та иш кўрилган бўлиб, суд ҳужжати ўзгаришсиз қолдирилган.
2024 йил 1-чораги давомида тафтиш инстанциясида жами
43 та иш келиб тушган бўлиб, шундан 37 та иш кўрилган.
Шундан, 35 та иш ўзгаришсиз қолдирилиб, 1 та иш бекор қилинган, 1 та иш тафтиш инстанциясида иш юритишдан тугатилган.
Тафтиш инстанциясида кўрилган ишлар бўйича жами 4 та иш якуни юзасидан қонун ҳужжатлари бузилиш ҳолатлари аниқланиб, судлов ҳайъатлари томонидан хусусий ажримлар чиқариш йўли билан муносабат билдирилган.
Профилактик тарғибот ишлари
Қашқадарё вилоят ва туманлараро маъмурий судлари томонидан аҳолини ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида ҳам бир қатор тадбирлар амалга оширилган.
Қашқадарё вилоят ва туманлараро маъмурий суди судьялари томонидан 2024 йил 1-чораги давомида ўтказилган оғзаки ҳуқуқий тарғиботлари 41 тани ташкил этиб, шундан 27 та маъруза, 13 та давра суҳбатлари ва 1 та семинар ўтказилган.
Бундан ташқари, Қашқадарё вилоят ва туманлараро маъмурий суди судьялари томонидан 2024 йил 1-чораги давомида 35 та оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиниб, шундан 12 та телевиденияда, 9 та газета ва журналларда мақолалар ҳамда 14 та веб-сайт ва бошқа ахборот воситаларида чиқишлар қилинган.
Шахсий (сайёр) қабуллар таҳлили
2024 йилнинг 1-чораги давомида Қашқадарё вилоят судининг раиси ва туманлараро суди раиси ҳамда судьялари томонидан 135 та (шундан 135 таси ёки 100 % оғзаки равишда) фуқаро ариза, таклиф ва мурожаатлар билан қабул қилинган бўлиб, шундан 135 таси ёки 100 % нинг қонуний ҳуқуқлари тушунтирилган бўлиб, такрор шикоятлар келиб тушмаган.
Бундан ташқари Қашқадарё вилоят маъмурий суди судьялари томонидан Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Чироқчи, Қамаши, Косон, Миришкор туманларида жами бўлиб 10 нафар фуқаро қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Ҳалқ қабулхонаси ва бошқа идоралар веб-сайти орқали келиб тушган мурожаатлар таҳлили.
2023 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси, Бош прокуратура, Ҳалқ қабулхонаси ва бошқа идоралар веб-сайти орқали Қашқадарё вилоят маъмурий судига келиб тушган жами 62 та мурожаатдан 62 таси ёки 100 % ўрганиб чиқилиб, шундан 62 та ёки
100 % тушунтиришлар берилган, қолдиқда мурожаатлар қолмаган.
2024 йилнинг 1-чораги давомида Қашқадарё вилояти ва туманлараро маъмурий судларига жами 40 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 35 та ёки 87,5 % мурожаатлар ўрганиб жавоб берилиб, 5 та мурожаат тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган ҳамда ижобий ҳал қилиниб, қонуний ҳуқуқлари тушунтирилган, қолдиқда мурожаатлар қолмаган.
Қашқадарё вилоят ва туманлараро маъмурий судларида жисмоний ва юридик шахслар (вакиллари)дан келиб тушган мурожаатларда кўрсатилган барча важлар тўлиқ текширилиб, шахсан суд раиси номидан жавоб бериш йўлга қўйилган.
Мурожаатларни қонуний ва сифатли ҳал этилиши ва уларни такроран келиб тушишининг олдини олиш масаласига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, доимий равишда таҳлил этиб борилиши ҳамда аниқланган хато-камчиликларни ўз вақтида бартараф этилиши белгилаб қўйилган.
Келиб тушган ҳар бир мурожаатни ҳисобга олиш, унинг ҳаракати ва белгиланган муддатида кўриб чиқилиши устидан назорат кучайтирилган.
Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими