Қашқадарё вилоят судида суд қарорларининг ижроси юзасидан семинар ташкил этилди

Қашқадарё вилоят суди, вилоят прокуратураси ҳамда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ҳамкорлигида суд қарорларининг ижроси юзасидан семинар ташкил этилди.

Семинарда суд қарорларининг ижросини таъминлаш, Адолат ахборот дастури орқали келиб тушаётган ижро варақаларининг сифати, қонун талабларига мос келиши, қарздорлар билан боғлиқ маълумотларнинг тўғрилиги келгусида суд қарорларининг ижросини ўз вақтида таъминлашга хизмат қилиши, бу эса ўз навбатида аҳолининг судларга бўлган ишончи ошишига хизмат қилиши таъкидланди.

Семинарда таққослов далолатномаларида мавжуд тўхтатилган ижро ҳужжатларига алоҳида эътибор қаратилиб, келгусида  мажбурий ижро бюросининг тегишли туман (шаҳар) бўлимлари кесимида давлат божи ундируви бўйича тўхтатилган ёки тўхтатиб туриш асослари якунланган ижро ҳужжатларининг тикланиши юзасидан тавсиялар ва бугунги кунда ижро ҳаракатларида низоли бўлиб турган ижро варақалари юзасидан тегишли тартибда тушунтиришлар берилди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими