Адвокатлар билан учрашув ташкил этилди

Адвокатлар палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси, Қашқадарё вилоят суди ва вилоятда фаолият юритувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Тадбир адвокатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, суд, бошқа давлат ва жамоат ташкилотларида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини уларнинг ишончли вакили эканлигидан келиб чиққан ҳолда касбий вазифаларининг бажаралишига бағишланди.

Учрашувда иштирок этган масъуллар томонидан адвокатларнинг тергов ҳаракатлари ва суд муҳокамаси давомидаги фаолияти давомида амал қилиши лозим бўлган жиҳатлар хусусида тўхталиб, қонун ҳужжатлари билан ишлаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Қашқадарё вилояти судлари масъуллари Шаҳрисабз туманида сайёр қабул ўтказди

Қашқадарё вилояти судлари масъуллари томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий мавзудаги мурожаатларига ечим излашга қаратилган ишларни жонлантириш мақсадидаги сайёр қабулларнинг навбатдагиси Шаҳрисабз тумани “Янги қишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилди.

Қабул давомида турли масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган 19 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Рўзимурод Хуррамов амалиётчи шифокор бўлиб ишлаган. Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судининг 2023 йилдаги ҳукми билан 2 йил муддатга умумий амалиёт шифокори вазифасида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 2 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Рўзимурод Хуррамовнинг ўталмай қолган жазосидан муддатидан илгари озод қилиш ҳақидаги илтимосномаси Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судининг сайёр мажлисида кўриб чиқилиб, ЖК 73-моддаси 3-қисми “а” банди билан ўталмай қолган 1 йил 7 ой озодликни чеклаш жазосидан шартли равишда озод қилинди.

Шунингдек, ўтказилган сайёр суд мажлисида Шаҳрисабз тумани ИИБ Пробация хизмати назорати остида турган яна 11 нафар маҳкумлар ўталмай қолган жазосидан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

 

 

Қашқадарё вилояти судлари мутасаддилари томонидан Китоб туманида сайёр қабул ташкил этилди

Қашқадарё вилояти судлари мутасаддиларининг жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар ва фуқароларнинг мурожаатларини ўрганишга ҳамда олис ҳудудларда профилактика ишларини жонлаштиришга қаратилган сайёр қабулларнинг навбатдагиси Китоб тумани “Аёқчи” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилди.

Сайёр қабулда турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган 12 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Мурожаатлар суд масъуллари томонидан атрофлича ўрганилиб, 1 та мурожаат судда кўриб чиқилаётганлиги боис суд томонидан қонуний хулосага келиниши маълум қилинди, 11 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Skip to content