Қашқадарё вилоят судида маърифат соати бўлиб ўтди

Судья ва суд ходимлари иштирокида ташкил этилган маърифат соатида инсоннинг маданияти, унинг ташқи ва ички гўзаллиги хусусида сўз юритилди.

Тадбирда суд тизими эгаларининг маданияти нафақат суд қарорларининг ижро этилишига, балки халқнинг суд тизимига бўлган юксак ишончининг шаклланишига ҳам бевосита таъсир кўрсатиши айтиб ўтилди.

Тадбирга таклиф этилган “Шуҳрат” медали соҳиби, маданият ходими, хонанда Алимамат Шарипов судьялар ва суд ходимлари маданиятининг нечоғлик юқорилилиги шунингдек, адолатли бўлиши, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиши ва ахлоқий қадриятларимизга риоя қилиши мамлакатимиз суд тизимининг нуфузи янада ортишига хизмат қилишини таъкидлади.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими