Унда вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов, Қашқадарё вилоят Маъмурий суди раиси Холис Муҳаммедов, Қашқадарё вилоят суди раисининг жиноят ишлари, фуқаролик ишлари ва иқтисодий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Дастлаб Қашқадарё вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов 2021 йилнинг биринчи ярмида жиноят ишлари бўйича, фуқаролик ишлари бўйича ва иқтисодий ишлар бўйича судларда, сўнгра Қашқадарё вилоят Маъмурий суди раиси Холис Муҳаммедов вилоят Маъмурий судида одил судловни амалга ошириш юзасидан қилинган ишлар бўйича оммавий ахборот воситалари вакилларига маълумот берди.
2021 йилнинг биринчи ярмида Қашқадарё вилоятидаги жиноят ишлари бўйича судлар, фуқаролик ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар фаолиятини таҳлил қиладиган бўлсак, олиб борилаётган ишларнинг биргина мақсадга қаратилганлиги, суднинг бош вазифаси – жамиятимизнинг ҳар бир аъзосининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, жамиятда адолат ва қонун устуворлигини таъминлашга қаратилганлигини кўришимиз мумкин. Матбуот анжуманида сўзга чиққан Қашқадарё вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов иштирокчиларнинг эътиборига Қашқадарё вилоят судларининг 2021 йил 6 ойи давомида одил судлов борасида амалга оширилган ишлари юзасидан маълумотларни ҳавола этди.
2021 йилнинг 6 ойи давомида Қашқадарё вилоят, туманлараро ва туман (шаҳар) судларига 8.388 (2020 йилда 4.815)та мурожаат келиб тушган (мурожаатлар 2020 йилнинг 6 ойига нисбатан 3.574тага кўпайган).
Келиб тушган мурожаатларни ўрганиш натижаларига кўра 111 (2020 йилда 70)таси қаноатлантирилган, 8.049 (2020 йилда 4.606)тасига тушунтириш берилган, 30 (2020 йилда 40)таси тааллуқлилигига кўра қуйи судларга юборилган, 121 (2020 йилда 67)таси тегишлилиги бўйича бошқа идораларга юборилган, 7 (2020 йилда 2)таси аноним мурожаатлар бўлганлиги боис кўрмасдан қолдирилган. Шунингдек, 78 (2020 йилда 39) та мурожаат кўриб чиқилмоқда.
ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛАР
2021 йил 6 ойида 1670 нафар шахсга нисбатан 1205 та жиноят иши кўрилган.
Иши кўриб тамомланган шахсларнинг 1376таси ёки 82,3 фоизи бўйича айблов ҳукми чиқарилган, 2таси ёки 0,1 фоизи оқланган, 283таси ёки 16,9 фоизининг иши ҳаракатдан тугатилган, шундан 254таси ёки 15,2 фоизининг иши ярашув асосида тугатилган
Барча инстанцияда 27 шахс оқланган.
81та жиноят ишлари видеоконференцалоқа режимида кўрилиб, 110 марта суд мажлислари ўтказилган, 226 нафар иштирокчи қатнашган, бошқа судлар томонидан 123 марта кўмак берилиб, 55.272.486 сўм маблағ тежаб қолинган.
Жиноят ишлари бўйича 1677та 48.310.626.029 сўмлик ижро ҳужжатлари чиқарилган. 780та 15.899.262.346 сўмлик 46,7 фоиз ижро ҳужжатлари тамомланган. 885та 32.231.691.857 сўмлик 53,7 фоиз ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланмай қолган.
Жиноят содир этган 57 шахс суд залидан қамоққа олинган.
Жиноят содир этган 167 шахс суд залида қамоқдан озод қилинган.
469 шахсга ЖКнинг 57-моддаси тартибида енгилроқ жазо тайинланган.
912 шахс ЖКнинг 73-моддаси тартибида жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилинган.
464 шахснинг жазоси ЖКнинг 74-моддаси тартибида енгилроғи билан алмаштирилган.
590 шахснинг озодликдан маҳрум қилиш жазосининг сақлаш шароити ўзгартирилиб, ЖИКнинг 113-моддаси тартибида манзил- колонияларга ўтказилган.
Сайёр суд мажлисларида 460та иш ёки 38,2 фоизи кўрилиб, 4372та фуқаро иштирок этган. 32таси телевиденияда ёритилди.
Хусусий ажрим 735та ёки 61,0 фоиз чиқарилган.
Биринчи инстанцияда 3608та материллар кўрилган.
Содир этилган жиноятлар оқибатида етказилган 18.515.199.809 сўмлик зарарни қоплаганлиги сабабли 208 шахсга нисбатан озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛАР
2021 йил 1-ярим йиллигида Қашқадарё вилоят фуқаролик ишлари бўйича туманлараро ва туман судлари томонидан жами 9457та фуқаролик иши кўриб тамомланган, шундан 6843та даъво талаблари қаноатлантирилган, 884та даъво талаблари рад қилинган, 336та фуқаролик иши бўйича иш юритиш тугатилган ва 1394та фуқаролик иши бўйича даъво аризалари кўрмасдан қолдирилган.
Никоҳдан ажратиш билан боғлиқ жами 1884та фуқаролик иши кўрилиб, шундан 1115таси қаноатлантирилган, 153та фуқаролик ишлари бўйича тарафларни ярашиб кетишига эришилиб иш юритишдан тугатилган, 489та даъволар рад қилинган, 127та даъво ариза кўрмасдан қолдирилган.
Алимент ундириш билан боғлиқ жами 65та фуқаролик иши кўрилиб, шундан 53таси қаноатлантирилган, 4таси рад қилинган, 3та иш юритишдан тугатилган, 5та даъво ариза кўрмасдан қолдирилган.
Шунингдек, 2021 йил 1-ярим йиллигида судлар томонидан алимент ундириш билан боғлиқ жами 2224та суд буйруқлари чиқарилган.
Кўрилган ишлардан 477таси меҳнат низолари билан боғлиқ ишлар, 3387та оила низолари билан боғлиқ ишлар, 189таси уй-жой низолари билан боғлиқ ишлар, 271таси мулк ҳуқуқи билан боғлиқ ишлар, 54таси коммунал хизмат бўйича қарздорлик, зарар ундириш билан боғлиқ, 3671таси битим билан боғлиқ ишлар, 240таси ер низолари билан боғлиқ ишлар, 51таси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ишлар, 279таси зарар билан боғлиқ ишлар, 457таси юридик аҳамиятга эга бўлган фактлар бўйича ишлар, 381таси даъво тартибида кўрилган бошқа ишларни ташкил қилади.
Кўрилган ишлар бўйича Республика бюджетига 2.389.573.915 сўм давлат божи ихтиёрий тўланган, 5.274.530.415 сўмлик далат божини ундириш ҳақидаги ижро хўжжатлари ижро қилиш учун Мажбурий ижро бўлимларига юборилган.
Кўрилган фуқаролик ишлари бўйича 111.359.542.904 сўм моддий ва 619.150.421 сўм маънавий зарарлар ундириш белгиланган.
156 марта турли ҳуқуқий мавзуларда лекция, учрашув ва суҳбатлар ўтказилган, 25 марта телевидениеда, 23 марта радиода, 35 марта матбуотда мақолалар эълон қилинган, шунингдек 2713та ёки 28,7 фоиз фуқаролик иши сайёр суд мажлисларида кўрилган. Судлар томонидан кўрилган фуқаролик ишлари юзасидан 2021 йил 1-ярим йиллигида 346та хусусий ажрим чиқарилган.
ИҚТИСОДИЙ СУДЛАР
Қашқадарё вилоят иқтисодий судлари томонидан 2021 йил 6 ойи давомида жами 7 289 та (ўтган йилнинг шу даврида 7 007 та) иқтисодий ишлар мазмунан ҳал этилиб, шундан 4 193 таси (3 371 та) ёки 57,3 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.
Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга оид 5 791 та (3 380та). (Ташкилотлар ўртасидаги низолар)
Маъмурий-ҳуқуқий муносабатларга оид 1 203 та (3 501 та). (Давлат ташкилотлари ва юридик шахслар ўртасидаги низолар)
Ташкилот ва фуқароларнинг банкротлигига оид 275 та (109 та).
Корпоратив муносабатларга оид 20 та (17 та). (Таъсисчилар ўртасида низолар).
Бир судьянинг ўртача ойлик иш ҳажми туманлараро (туман) иқтисодий судларида 100,9 та (111 та), вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида 4,2 тани (8 та) ташкил этган.
Даъвогарлар фойдасига жами бўлиб 384 млрд. 118 млн. (266 млрд. 995 млн.) сўм ундириш ҳақида суд ҳужжатлари қабул қилинган.
Ишларни кўриш жараёнида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича жами 76 та (85 та) суд таъсир чоралари қўлланилган. Хусусан, 16 та (16 та) маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида, 20 та (15 та) моддий жавобгарликка тортиш ҳақидаги, 14 та (13 та) интизомий жазо чораси қўллаш ҳақида ҳамда қонунбузарликларнинг олдини олиш юзасидан 26 та (41 та) хусусий ажрим (тақдимнома)лар чиқарилган.
Тадбиркорлик субъектларига ўз ҳудудларидан чиқмаган ҳолда қулайликлар яратиш мақсадида 164 та (127 та) суд мажлислари видеоконференцалоқа режимида ўтказилган ва уларнинг тахминан 63 млн. 873 минг сўмга яқин пул маблағлари тежаб қолинган. Бу айниқса, пандемия шароитида ўзининг ижобий натижасини бериб, ишлар вақтида кўрилиши таъминланган.
Иқтисодий суд судьялари томонидан кенг жамоатчиликка қонунларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида оммавий ахборот воситалари орқали 313 (129 та) маротаба тарғибот ишлари амалга оширилган, жумладан телевиденияда 26 та (11 та), радиода 28 та (11 та), газета ва журналларда 58 та (27 та) ҳамда веб-сайт ва бошқа ахборот воситаларида 30 та (7 та) чиқишлар қилинган.
Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинлари, корхона, ташкилот ва муассасаларда жами 171 (73) марта учрашув ҳамда давра суҳбатлари ўтказилган, 26 та (11 та) семинар машғулотлари ташкил этилган.
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ МАЪМУРИЙ СУДИ
2021 йилнинг биринчи ярми мобайнида Қашқадарё вилоят маъмурий судлари томонидан 947 та маъмурий ишлар кўриб чиқилиб, шундан 476 та аризалар қаноатлантирилган, 256 та аризани қаноатлантириш рад этилган, 37 та ариза бўйича иш юритиш тугатилган, 27 та аризалар кўрмасдан қолдирилган.
Кўрилган ишлардан маъмурий органнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида 243 та, маъмурий органнинг хатти-ҳаракатини қонунга хилоф деб топиш тўғрисида 78 та, сайлов комиссияларининг ҳаракатлари юзасидан 4 та, нотариуснинг ҳаракатини қонунга хилоф деб топиш тўғрисида 1 та, давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш устидан 1 та, хусусий нотариус лицензиясининг амал қилиш муддатини тугатиш тўғрисида 1 та, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказларига жойлаштиришга доир 151 та ишларни ташкил этган.
2021 йилининг 1-ярми давомида тадбиркорлик субъектлари даъвогар бўлган ишлар жами 65 тани ташкил этган. Шундан 20 та маъмурий иш бўйича тадбиркорлик субъектларининг шикоятлари қаноатлантирилиб, уларнинг ҳуқуқлари тикланган.
2021 йилининг 1-ярми давомида ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида жами 243 та маъмурий иш кўрилган бўлиб, шундан 94 та ҳоким қарорлари ҳақиқий эмас деб топилган.
Қашқадарё вилоят туман маъмурий судлари томонидан шикоят аризалар қаноатлантирилиб туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорлари ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳокимият мансабдор шахсларининг ҳатти-ҳаракат(ҳаракатсизлигини) ғайриқонуний деб топиш ҳақида ҳал қилув қарорлари қабул қилинган маъмурий ишлар ўрганиб чиқилиб, туманлар кесимида таҳлил қилинганида қуйидагилар аниқланди.
Қарши шаҳар ҳокимининг 20 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган, 5 та иш бўйича мансабдор шахснинг ҳатти-ҳаракати(ҳаракатсизлиги) ғайриқонуний деб топилган;
Қарши туман ҳокимининг 10 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган, 1 та иш бўйича мансабдор шахснинг ҳатти-ҳаракати(ҳаракатсизлиги) ғайриқонуний деб топилган;
Косон туман ҳокимининг 9 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган, 1 та иш бўйича мансабдор шахснинг ҳатти-ҳаракати(ҳаракатсизлиги) ғайриқонуний деб топилган;
Касби туман ҳокимининг 3 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган;
Миришкор туман ҳокимининг 5 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Ғузор туман ҳокимининг 4 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган;
Деҳқонобод туман ҳокимининг 6 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган, 1 та иш бўйича мансабдор шахснинг ҳатти-ҳаракати(ҳаракатсизлиги) ғайриқонуний деб топилган;
Китоб туман ҳокимининг 4 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган;
Яккабоғ туман ҳокимининг 6 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган, 1 та иш бўйича мансабдор шахснинг ҳатти-ҳаракати(ҳаракатсизлиги) ғайриқонуний деб топилган;
Шаҳрисабз шаҳар ҳокимининг 2 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган;
Шаҳрисабз туман ҳокимининг 6 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган, 1 та иш бўйича мансабдор шахснинг ҳатти-ҳаракати(ҳаракатсизлиги) ғайриқонуний деб топилган;
Чироқчи туман ҳокимининг 8 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган, 1 та иш бўйича мансабдор шахснинг ҳатти-ҳаракати(ҳаракатсизлиги) ғайриқонуний деб топилган;
Нишон туман ҳокимининг 4 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган;
Муборак туман ҳокимининг 3 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Қарши шаҳар, Қарши ва Косон туман ҳокимларининг қарорлари энг кўп ҳақиқий эмас деб топилган.
2021 йил 1-ярмида жами кўриб чиқилган 947 та маъмурий ишдан 231 таси сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.
Оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича айбдор мансабдор шахсларга нисбатан жами 101 та хусусий ажримлар чиқарилган.
2021 йилнинг 1-ярми давомида кўрилган ишлар бўйича Республика бюджетига 374 млн 443 минг сўм давлат божи ихтиёрий тўланган бўлса, 285 млн 832 минг сўмлик далат божини ундириш ҳақидаги ижро варақалари Мажбурий ижро бюросининг тегишли бўлимларига юборилган.
Шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича жами 68 маротаба оммавий ахборот воситаларида тарғибот ўтказилган, шундан 20 таси телевидение орқали, 33 таси радио орқали амалга оширилган, 9 та газета ва журналлар орқали, 6 та веб сайтларда мақолалар чоп этилди.
Қашқадарё вилоят маъмурий судларига 2021 йил 1-ярмида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхонасидан жами 282 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 120 таси суд ҳужжатларидан норози бўлиб, 157 таси бошқа масалалар бўйича мурожаатларни ташкил этган.
Матбуот анжуманида журналист ва блогерлар судлар фолиятига доир ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Уларнинг одил судловни амалга оширишда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш каби таклифлари инобатга олинди ҳамда келгусида судлар ва ОАВ вакиллари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.
Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими