Жиноят ишлари бўйича Косон туман судида профилактик ҳисобда турган ёшлар билан учрашув ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгашининг “Судлар фаолияти билан боғлиқ маълумотларни аҳолига етказишни таъминлаш ҳамда жамиятимизда ҳуқуқ саводхонлигини ошириш юзасидан” тузилган режага мувофиқ “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ҳамда уларда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кўникмаларини шакллантиришда судларнинг ролини кучайтириш” тўғрисидаги тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган. Шу мақсадда жиноят ишлари бўйича Косон туман судида тарбияси оғир, профилактик ҳисобда турган ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда жиноят ишлари бўйича Косон тумани суди, туман ҳокимлиги ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси ва туман ИИБ ходимлари иштирок этишди. Туман суди судьялари томонидан вояга етмаганларнинг назоратсизлиги, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ҳатти-ҳаракатлар содир этилишига имкон берадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратилган ишларни амалга оширишда, шунингдек, уларда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кўникмаларини шакллантиришда судларнинг роли нималардан иборат эканлиги тушунтириб ўтилди. Учрашувга муқаддам судланган ва жазо муддатини ўтаб, бугунги кунда тўғри йўлга ўтган фуқаролар ҳам таклиф этилди. Улар ёшларга ҳуқуқбузарликлар содир этилиши нима оқибатларга олиб келиши ҳақида ўз ҳаёти мисолида тушунтириб ўтишди.

Учрашувга келган ёшлар жиноий қилмишнинг қандай ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши ҳақида тўлақонли маълумотларга эга бўлишди. Учрашув сўнгида ташкилотчилар томонидан иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси китоблари совға қилинди.

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича семинар бўлиб ўтди

“Shakhrisabz silk production” пиллани қайта ишлаш кластери биносида Қашқадарё вилоятидаги бўш турган (фойдаланилмаётган) бино-иншоотларни хатловдан ўтказиш ва объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича семинар бўлиб ўтди. Семинарда Қашқадарё вилояти ҳокими ва ўринбосарлари, Қашқадарё вилоят суди, Қашқадарё вилоят солиқ бошқармаси, Мажбурий ижро ва Давлат активларини бошқариш агентлиги масъуллари иштирок этишди.

Бўлиб ўтган семинарда Қашқадарё вилоятидаги бўш турган ва фойдаланилмаётган бино-иншоотлардан самарали фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Жумладан, бўш турган ва фойдаланилмаётган бино-иншоотларни инвентаризациядан ўтказиш, мулкдорлар таркибини аниқлаш, инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги ва уни амалга оширишга киришилганлигини аниқлаш, инвестиция киритилмаётган бўлса таъсирчан солиқ механизми қўлланилганлиги ва ҳозирги кундаги солиқ ва мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш ҳамда солиқ қарзни ундириш чоралари кўрилганлиги ва уларнинг натижаларини аниқлаш масалалари кўрилди. Қолаверса солиқ қарзни ундириш самарасиз бўлган бўлса, ушбу корхоналарга нисбатан банкротлик иши қўзғатиш, банкротлик иши доирасида мол-мулкларни потенциал инвесторларга сотиш, башарти сотилмаган тақдирда маҳаллий давлат ҳокимият идораларига топшириш масалаларини кўриш бўйича келишиб олинди. Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан тайёрланган бўш турган (фойдаланилмаётган) объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича методик қўлланмалар тарқатилди.

Қашқадарё вилоят судларига ишга кирмоқчи бўлган ёшлар билан суҳбат ўтказилди

             Ёшлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этиш бугунги кунда давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаларидан биридир. “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан Қашқадарё вилоят суди томонидан билимли, иқтидорли ва интеллектуал салоҳиятга эга ёшларни суд тизимига жалб қилиш мақсадида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан суд органларида фаолият юритишни мақсад қилган ёшларни Қашқадарё вилоят судига ишга таклиф этиш бўйича Тошкент давлат юридик университетига таклиф берилди.

Read More

Skip to content