Қашқадарё вилоят судида Президентимизнинг “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳарририга берган интервьюси ҳамда жорий йилнинг 20 август куни тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқотига бағишланган Қашқадарё вилояти судьялари ва суд ходимлари иштирокида учрашув ташкил этилди

Давлатимиз раҳбарининг “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳарририга берган интервьюси бугун кўпгина корхона ва ташкилотларда, таълим масканларида ва маҳаллаларда кенг ўрганилмоқда. Интервьюда тилга олинган йўналишлар орқали Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт йўли ўзига хос тарзда белгилаб берилган. Юртимиз равнақи йўлида амалга оширилган ишлар, дуч келинган муаммо ва қийинчиликлар, эришилган муваффаққиятлар тилга олинган.

Яна бир муҳим воқелик, жорий йилнинг 20 август куни Президентимизнинг тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқотида ишбилармонлик  муҳитини янада ривожлантирилиши учун катта қулайликлар, имтиёзлар яратилди. Давлатимиз раҳбарининг очиқ мулоқоти  юртимиз тадбиркорлари томонидан илиқ кутиб олинди. Қашқадарё вилоят судида ўтказилган тадбир ҳам айнан Президентимизнинг “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳарририга берган интервьюсининг мазмун-моҳияти ва Президентимизнинг тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқотига бағишланди. Тадбирни Қашқадарё вилоят судининг раиси Абдуқаюм Маҳкамов олиб борди. Тадбир давомида Қарши давлат университети ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиларининг мавзу доирасидаги маърузалари ҳам тингланди.

Президентимиз ўз интервьюларида судлар фаолияти ҳақида тўхталар экан, “Аждодларимиз азалдан “Зулм қилма, инсофли бўл, халқ учун адолат қўрғонини бунёд эт”, деб ёш авлодга йўл-йўриқ кўрсатганлар. Биз ҳам суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этишда ана шундай содда ва ҳаётий талаблардан келиб чиқдик. Хусусан, “Судьянинг онгида – адолат, тилида – ҳақиқат, дилида – поклик бўлиши керак” деган ғояни илгари сурдик ва амалга оширишни бошладик”, – деган фикрлари бугунги cуд-ҳуқуқ соҳасидада олиб борилаётган ислоҳотларнинг нечоғлик одилона амалга оширилаётганлигини ифодалайди. Ўтган қисқа давр мобайнида юртимизда одил судловни амалга ошириш, судларнинг шаффофлиги ва  чинакам мустақиллигини таъминлашда муваффаққиятли ишлар амалга оширилганлигини таъкидлаш ўринли.

Тадбир давомида ўтган йиллар давомида тадбиркорларга яратилган шароитлар, қўлланилган имконият ва переференциялар ҳам атрофлича таҳлил қилинди. Давлатимиз томонидан тадбиркорликни ривожлантириш учун яратиб берилаётган шароитлар, тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор қарорлар, меъёрий ҳужжатлар қабул қилингалиги ҳам эътироф этиб ўтилди.

Мухтасар қилиб айтганда, мамлакатимизда нафақат суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш, одил судловнинг сифат ва самарадорлигини оширишда, балки барча соҳада олиб борилаётган изчил ислоҳотлар аввало ҳалқ манфаатини кўзлаб амалга оширилаётганлиги билан муҳим аҳамият касб этади.

 

Тадбир якунида мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлардаги фаол иштироки, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасидаги ҳуқуқий тарғибот ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси учун Қашқадарё вилоят судларида фаолият юритаётган бир гуруҳ судьялар ва суд ходимлари Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўттиз йиллиги байрами муносабати билан фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар. Уларнинг меҳнат фаолияти давомидаги ютуқлари эътироф этиб ўтилди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

 

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилоятидаги Халқ қабулхонасида сайёр қабул ўтказилди

Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларини тинглаш, бу борадаги долзарб масалаларни ўрганиш ва уларни ҳал қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилоятидаги Халқ қабулхонасида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда Қашқадарё вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов, Қашқадарё вилоят Маъмурий суди раиси Холис Муҳаммедов ва Қашқадарё вилоят суди раисининг ўринбосарлари иштирок этишди.

Мамлакатимизда инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва унинг манфаатларини ҳимоя қилиш энг устувор вазифага айланди. Ташкил этилган сайёр қабулда суд қарорлари ва ажримлардан норози бўлган, ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва мурожаатларнинг адолатли, қонуний ечимини таъминлаш учун ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилди.

Сайёр қабул давомида 13 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Шундан 1 нафари жиноят ишлари бўйича, 8 нафари фуқаролик ишлари бўйича мурожаат қилишган бўлса, 4 нафар фуқаро одил судловдан розилиги бўйича мурожаат қилишиб, миннатдорчилик билдиришди. Мурожаатларнинг адолатли, қонуний ечимини таъминлаш учун ҳар бир фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги ҳуқуқлари ва эркинликларини янада изчил ва самарали муҳофаза қилиниши юзасидан тушунтиришлар берилди.

Бугунги кунда ҳар бир масъул раҳбар халқ билан бирга яшаб, ҳалқ билан бирга унинг дарди, муаммоларини тинглаб, ўрганиб, муаммоларни жойида ҳал этишга ҳаракат қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Зеро замон ва давр талаби шуни тақозо қилмоқда. Ўтказилган ушбу сайёр қабул давомида ҳам аҳолининг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатлари Судьялар олий кенгаши раиси, Қашқадарё вилоят судлари раислари ва ўринбосарлари томонидан ўрганилиб, уларнинг ечими бўйича тегишли тартибда амалий ёрдам бериш чоралари келишиб олинди. Аҳолининг муаммо ва ташвишларини ҳал этиш, оғирини енгил қилиш йўлида олиб борилаётган бу каби ишлар юртдошларимизнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга,  давлатга, судларга ва эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Қашқадарё вилоят судида “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд тизимида коррупциянинг олдини олиш чора-тадбирлари” мавзусида семинар ўтказилди

Қашқадарё вилоят судида Судьялар олий кенгаши томонидан “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд тизимида коррупциянинг олдини олиш чора-тадбирлари” мавзусида семинар ўтказилди. Онлайн тарзда ўтказилган тадбирда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида фаолият юритувчи судьялар ҳамда суд фахрийлари иштирок этишди.

Тадбирда таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистонда судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, малакали кадрларни танлаш, судьялик касбига тайёрлаш ва тайинлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини ошириш бўйича изчил ишлар олиб бориляпти. 2020 йил 7 декабрь куни Президентимиз томонидан имзоланган «Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самардорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон тизимдаги ислоҳотларнинг янги босқичига асос солди. Фармонга мувофиқ, коррупция ҳолатларининг олдини олиш мақсадида судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастур — психологик тест ишлаб чиқилди. Судья фаолиятининг самардорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашни таъминлайдиган аниқ мезонлар, хусусан, рейтинг дастурини амалиётга татбиқ этиш чоралари кўрилаётганлиги қайд этилди.

Шунингдек, судлар фаолиятидаги суд қарорини ўз вақтида расмийлаштириш, ижрога қаратишдаги камчиликлар, судьяларнинг маъсулиятини ошириш, ягона суд амалиётини жорий этиш ва одил судлов самарадорлигини таъминлаш бўйича тавсиялар берилди. Семинар давомида Судьялар олий кенгаши веб-сайтининг “Судларда коррупция фактлари тўғрисида шикоятларни йўллаш механизми”, “2020-2021 йилларда суд тизимида аниқланган коррупция фактлари, ҳамда уларнинг келиб чиқиш сабаблари”, судьялар томонидан судьялар одоб-ахлоқ кодекси талабларини бузиш фактлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Тадбир якунида иштирокчилар қонун устуворлигини таъминлаш, суд тизимида очиқлик ва шаффофликни янада кенгроқ жорий қилиш, коррупция ҳолатларни бартараф этиш бўйича ўзаро фикр алмашишди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Қарши шаҳрида “Суд этикаси. Миллий ва хорижий тажриба” мавзусида судьялар ва суд ходимлари учун тренинг ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ва АҚШнинг халқаро ривожланиш бўйича агентлигининг Ўзбекистонда ҳуқуқий ислоҳотлар дастури билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу тренингда Судьялар олий мактаби ўқитувчи ва масъул ходимлари ҳамда Қашқадарё вилоятидаги судьялар ва суд ходимлари иштирок этишди.

Тадбир давомида иштирокчилар суд этикасининг долзарб масалалари, хорижий давлатларнинг суд этикаси бўйича қонунчилиги ва амалиёти, Судьялар одоб-ахлоқ қоидаларига оид ишлаб чиқилган ўқув қўлланма билан таништирилди ҳамда тажриба алмашилди.

Тренинг иштирокчиларига “Судьяларнинг одоб-ахлоқ кодекси” ҳар бир судья учун одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ касбий фаолиятида ва хизматдан ташқари вақтда мажбурий бўлган юксак одоб-ахлоқ талаблар белгилаши, ушбу талабларга барча судья ва суд ходими риоя қилиши лозимлиги, ушбу Кодекс судьялар ваколатини амалга оширишга ҳақлилиги ва судьялик мақомига муносиблигининг муҳим шарти эканлиги тушунтирилди.

 

Одил судлов ва судьялар одоб-ахлоқи соҳасидаги халқаро стандартлар, “Судьяларнинг одоб-ахлоқига оид Бангалор принциплари”, судьяларнинг мустақиллиги ва холислиги принципи, судьялар ва суд ходимлари фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлишлари,  ҳамда судлар томонидан чиқариладиган қарорлар беғараз бўлиши, ҳозирги давр талаби сифатида судьяларнинг ҳалол ва пок бўлишлари лозимлиги ҳақида маълумотлар амалиётдан мисоллар келтирилган ҳолда тушунтириб ўтилди.

 

 

Тренинг иштирокчилари томонидан суд тизимидаги ислоҳотлар, судьяларнинг мустақиллигини таъминлашдаги кафолатлар, судьяларнинг фуқароларни рози қилиш ҳамда суд ишларини адолатли кўриб чиқишни янада такомиллаштириш чоралари, амалиётдаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш усуллари юзасидан қатор таклифлар билдирилди.

Тренинг интерактив машғулотлар кўринишида давом этиб, иштирокчиларга судьялар фаолияти давомида бошқарув маҳорати, ишчанлик мулоқоти ва вужудга келадиган турли стресс ва стрессни келтириб чиқарувчи ҳолатларни бошқариш, иш жараёнларини тўғри ташкил этиш ва оқилона хулосалар чиқариш салоҳиятини ошириб боришга оид касбий кўникмаларини шакллантириш учун нималарга эътибор қаратиши лозимлиги каби керакли маълумотлар берилди.

                    Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Қашқадарё вилоят суди раиси ва ўринбосарлари томонидан ОАВ вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги ЎРҚ-703-сон Қонуни мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Судлар тўғрисида”ги Қонуни суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, одил судловнинг судьялар томонидан фақат қонунга бўйсунган ҳолда амалга оширилишини, суд мажлисларининг ошкора ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини суд йўли билан кенг ҳимоя қилиш ва шу орқали шахсларнинг одил судловга эришиш даражасини оширишга қаратилгандир.

Тадбирда сўзга чиққанлар “Судлар тўғрисида”ги янги қонуннинг эски таҳрирдаги қонундан асосий фарқлари ва ўзига хос хусусиятларининг айрим жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтишди.

Шунингдек, ушбу Қонун билан “Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида”ги, “Судьяларнинг малака даражалари тўғрисида”ги, “Суд тизими ходимларининг мансаб даражалари тўғрисида”ги Низомлар қабул қилинганлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.

 

Тадбирда иштирок этган ОАВ вакиллари Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонуни юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

          Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Қашқадарё вилоят судларининг биринчи ярим йиллик фаолияти таҳлили ҳамда соҳага оид муҳим ва долзарб масалаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Унда вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов, Қашқадарё вилоят Маъмурий суди раиси Холис Муҳаммедов, Қашқадарё вилоят суди раисининг жиноят ишлари, фуқаролик ишлари ва иқтисодий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Дастлаб Қашқадарё вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов 2021 йилнинг биринчи ярмида жиноят ишлари бўйича, фуқаролик ишлари бўйича ва иқтисодий ишлар бўйича судларда, сўнгра Қашқадарё вилоят Маъмурий суди раиси Холис Муҳаммедов вилоят Маъмурий судида одил судловни амалга ошириш юзасидан қилинган ишлар бўйича оммавий ахборот воситалари вакилларига маълумот берди.

2021 йилнинг биринчи ярмида Қашқадарё вилоятидаги жиноят ишлари бўйича судлар, фуқаролик ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар фаолиятини  таҳлил қиладиган бўлсак, олиб борилаётган ишларнинг биргина мақсадга қаратилганлиги, суднинг бош вазифаси – жамиятимизнинг ҳар бир аъзосининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, жамиятда адолат ва қонун устуворлигини таъминлашга қаратилганлигини кўришимиз мумкин. Матбуот анжуманида сўзга чиққан Қашқадарё вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов иштирокчиларнинг эътиборига Қашқадарё вилоят судларининг  2021 йил 6 ойи давомида одил судлов борасида амалга оширилган ишлари юзасидан маълумотларни ҳавола этди.

2021 йилнинг 6 ойи давомида Қашқадарё вилоят, туманлараро ва туман (шаҳар) судларига 8.388 (2020 йилда 4.815)та мурожаат келиб тушган (мурожаатлар 2020 йилнинг 6 ойига нисбатан 3.574тага кўпайган).

Келиб тушган мурожаатларни ўрганиш натижаларига кўра 111 (2020 йилда 70)таси қаноатлантирилган, 8.049 (2020 йилда 4.606)тасига тушунтириш берилган, 30 (2020 йилда 40)таси тааллуқлилигига кўра қуйи судларга юборилган, 121 (2020 йилда 67)таси тегишлилиги бўйича бошқа идораларга юборилган, 7 (2020 йилда 2)таси аноним мурожаатлар бўлганлиги боис кўрмасдан қолдирилган. Шунингдек, 78 (2020 йилда 39) та мурожаат кўриб чиқилмоқда.

 

ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛАР

2021 йил 6 ойида 1670 нафар шахсга нисбатан 1205 та жиноят иши кўрилган.

Иши кўриб тамомланган шахсларнинг 1376таси ёки 82,3 фоизи бўйича айблов ҳукми чиқарилган, 2таси ёки 0,1 фоизи оқланган, 283таси ёки 16,9 фоизининг иши ҳаракатдан тугатилган, шундан 254таси ёки 15,2 фоизининг иши ярашув асосида тугатилган

Барча инстанцияда 27 шахс оқланган.

81та жиноят ишлари видеоконференцалоқа режимида кўрилиб, 110 марта суд мажлислари ўтказилган, 226 нафар иштирокчи қатнашган, бошқа судлар томонидан 123 марта кўмак берилиб, 55.272.486 сўм маблағ тежаб қолинган.

Жиноят ишлари бўйича 1677та 48.310.626.029 сўмлик ижро ҳужжатлари чиқарилган. 780та 15.899.262.346 сўмлик 46,7 фоиз ижро ҳужжатлари тамомланган. 885та 32.231.691.857 сўмлик 53,7 фоиз ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланмай қолган.

Жиноят содир этган 57 шахс суд залидан қамоққа олинган.

Жиноят содир этган 167 шахс суд залида қамоқдан озод қилинган.

469 шахсга ЖКнинг 57-моддаси тартибида енгилроқ жазо тайинланган.

 912 шахс ЖКнинг 73-моддаси тартибида жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилинган.

464 шахснинг жазоси ЖКнинг 74-моддаси тартибида енгилроғи билан алмаштирилган.

590 шахснинг озодликдан маҳрум қилиш жазосининг сақлаш шароити ўзгартирилиб, ЖИКнинг 113-моддаси тартибида манзил- колонияларга ўтказилган.

Сайёр суд мажлисларида 460та иш ёки 38,2 фоизи кўрилиб, 4372та фуқаро иштирок этган. 32таси телевиденияда ёритилди.

Хусусий ажрим 735та ёки 61,0 фоиз чиқарилган.

Биринчи инстанцияда 3608та материллар кўрилган.

Содир этилган жиноятлар оқибатида етказилган 18.515.199.809 сўмлик зарарни қоплаганлиги сабабли 208 шахсга нисбатан озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.

ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛАР

2021 йил 1-ярим йиллигида Қашқадарё вилоят фуқаролик ишлари бўйича туманлараро ва туман судлари томонидан жами 9457та фуқаролик иши кўриб тамомланган, шундан 6843та даъво талаблари қаноатлантирилган, 884та даъво талаблари рад қилинган, 336та фуқаролик иши бўйича иш юритиш тугатилган ва 1394та фуқаролик иши бўйича даъво аризалари кўрмасдан қолдирилган.

Никоҳдан ажратиш билан боғлиқ жами 1884та фуқаролик иши кўрилиб, шундан 1115таси қаноатлантирилган, 153та фуқаролик ишлари бўйича тарафларни ярашиб кетишига эришилиб иш юритишдан тугатилган, 489та даъволар рад қилинган, 127та даъво ариза кўрмасдан қолдирилган.

Алимент ундириш билан боғлиқ жами 65та фуқаролик иши кўрилиб, шундан 53таси қаноатлантирилган, 4таси рад қилинган, 3та иш юритишдан тугатилган, 5та даъво ариза кўрмасдан қолдирилган.

Шунингдек, 2021 йил 1-ярим йиллигида судлар томонидан алимент ундириш билан боғлиқ жами 2224та суд буйруқлари чиқарилган.

Кўрилган ишлардан 477таси меҳнат низолари билан боғлиқ ишлар, 3387та оила низолари билан боғлиқ ишлар, 189таси уй-жой низолари билан боғлиқ ишлар, 271таси мулк ҳуқуқи билан боғлиқ ишлар, 54таси коммунал хизмат бўйича қарздорлик, зарар ундириш билан боғлиқ, 3671таси битим билан боғлиқ ишлар, 240таси ер низолари билан боғлиқ ишлар, 51таси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ишлар, 279таси зарар билан боғлиқ ишлар, 457таси юридик аҳамиятга эга бўлган фактлар бўйича ишлар, 381таси даъво тартибида кўрилган бошқа ишларни ташкил қилади.

Кўрилган ишлар бўйича Республика бюджетига 2.389.573.915 сўм давлат божи ихтиёрий тўланган, 5.274.530.415 сўмлик далат божини ундириш ҳақидаги ижро хўжжатлари ижро қилиш учун Мажбурий ижро бўлимларига юборилган.

Кўрилган фуқаролик ишлари бўйича 111.359.542.904 сўм моддий ва 619.150.421 сўм маънавий зарарлар ундириш белгиланган.

156 марта турли ҳуқуқий мавзуларда лекция, учрашув ва суҳбатлар ўтказилган, 25 марта телевидениеда, 23 марта радиода, 35 марта матбуотда мақолалар эълон қилинган, шунингдек 2713та ёки 28,7 фоиз фуқаролик иши сайёр суд мажлисларида кўрилган. Судлар томонидан кўрилган фуқаролик ишлари юзасидан 2021 йил 1-ярим йиллигида 346та хусусий ажрим чиқарилган.

ИҚТИСОДИЙ СУДЛАР

Қашқадарё вилоят иқтисодий судлари томонидан 2021 йил 6 ойи давомида жами 7 289 та (ўтган йилнинг шу даврида 7 007 та) иқтисодий ишлар мазмунан ҳал этилиб, шундан 4 193 таси (3 371 та) ёки 57,3 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.

Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга оид 5 791 та (3 380та).        (Ташкилотлар ўртасидаги низолар)

Маъмурий-ҳуқуқий муносабатларга оид 1 203 та (3 501 та).  (Давлат ташкилотлари ва юридик шахслар ўртасидаги низолар)

Ташкилот ва фуқароларнинг банкротлигига оид 275 та (109 та).

Корпоратив муносабатларга оид 20 та (17 та). (Таъсисчилар ўртасида низолар).

Бир судьянинг ўртача ойлик иш ҳажми туманлараро (туман) иқтисодий судларида 100,9 та (111 та), вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида 4,2 тани  (8 та) ташкил этган.

Даъвогарлар фойдасига жами бўлиб 384 млрд. 118 млн. (266 млрд. 995 млн.) сўм ундириш ҳақида суд ҳужжатлари қабул қилинган.

Ишларни кўриш жараёнида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича жами 76 та (85 та) суд таъсир чоралари қўлланилган. Хусусан, 16 та (16 та) маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида, 20 та (15 та) моддий жавобгарликка тортиш ҳақидаги, 14 та (13 та) интизомий жазо чораси қўллаш ҳақида ҳамда қонунбузарликларнинг олдини олиш юзасидан 26 та  (41 та) хусусий ажрим (тақдимнома)лар чиқарилган.

Тадбиркорлик субъектларига ўз ҳудудларидан чиқмаган ҳолда қулайликлар яратиш мақсадида 164 та (127 та) суд мажлислари видеоконференцалоқа режимида ўтказилган ва уларнинг тахминан 63 млн. 873 минг сўмга яқин пул маблағлари тежаб қолинган. Бу айниқса, пандемия шароитида ўзининг ижобий натижасини бериб, ишлар вақтида кўрилиши таъминланган.

Иқтисодий суд судьялари томонидан кенг жамоатчиликка қонунларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида оммавий ахборот воситалари орқали 313 (129 та) маротаба тарғибот ишлари амалга оширилган, жумладан телевиденияда 26 та (11 та), радиода 28 та (11 та), газета ва журналларда 58 та (27 та) ҳамда веб-сайт ва бошқа ахборот воситаларида 30 та (7 та) чиқишлар қилинган.

Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинлари, корхона, ташкилот ва муассасаларда жами 171 (73) марта учрашув ҳамда давра суҳбатлари ўтказилган, 26 та (11 та) семинар машғулотлари ташкил этилган.

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ МАЪМУРИЙ СУДИ

2021 йилнинг биринчи ярми мобайнида Қашқадарё вилоят маъмурий судлари томонидан 947 та маъмурий ишлар кўриб чиқилиб, шундан 476 та аризалар қаноатлантирилган, 256 та аризани қаноатлантириш рад этилган, 37 та ариза бўйича иш юритиш тугатилган, 27 та аризалар кўрмасдан қолдирилган.

Кўрилган ишлардан маъмурий органнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида 243 та, маъмурий органнинг хатти-ҳаракатини қонунга хилоф деб топиш тўғрисида 78 та, сайлов комиссияларининг ҳаракатлари юзасидан 4 та, нотариуснинг ҳаракатини қонунга хилоф деб топиш тўғрисида 1 та, давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш устидан 1 та, хусусий нотариус лицензиясининг амал қилиш муддатини тугатиш тўғрисида 1 та, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказларига жойлаштиришга доир 151 та  ишларни ташкил этган.

2021 йилининг 1-ярми давомида тадбиркорлик субъектлари даъвогар бўлган ишлар жами 65 тани ташкил этган. Шундан 20 та маъмурий иш бўйича тадбиркорлик субъектларининг шикоятлари қаноатлантирилиб, уларнинг ҳуқуқлари тикланган.

2021 йилининг 1-ярми давомида ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида жами 243 та маъмурий иш кўрилган бўлиб, шундан 94 та ҳоким қарорлари ҳақиқий эмас деб топилган.

Қашқадарё вилоят туман маъмурий судлари томонидан шикоят аризалар қаноатлантирилиб туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорлари ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳокимият мансабдор шахсларининг ҳатти-ҳаракат(ҳаракатсизлигини) ғайриқонуний деб топиш ҳақида ҳал қилув қарорлари қабул қилинган маъмурий ишлар ўрганиб чиқилиб, туманлар кесимида таҳлил қилинганида қуйидагилар аниқланди.

Қарши шаҳар ҳокимининг 20 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган, 5 та иш бўйича мансабдор шахснинг ҳатти-ҳаракати(ҳаракатсизлиги) ғайриқонуний деб топилган;

Қарши туман ҳокимининг 10 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган, 1 та иш бўйича мансабдор шахснинг ҳатти-ҳаракати(ҳаракатсизлиги) ғайриқонуний деб топилган;

Косон туман ҳокимининг 9 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган, 1 та иш бўйича мансабдор шахснинг ҳатти-ҳаракати(ҳаракатсизлиги) ғайриқонуний деб топилган;

Касби туман ҳокимининг 3 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган;

Миришкор туман ҳокимининг 5 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган.

Ғузор туман ҳокимининг 4 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган;

Деҳқонобод туман ҳокимининг 6 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган, 1 та иш бўйича мансабдор шахснинг ҳатти-ҳаракати(ҳаракатсизлиги) ғайриқонуний деб топилган;

Китоб туман ҳокимининг 4 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган;

Яккабоғ туман ҳокимининг 6 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган, 1 та иш бўйича мансабдор шахснинг ҳатти-ҳаракати(ҳаракатсизлиги) ғайриқонуний деб топилган;

Шаҳрисабз шаҳар ҳокимининг 2 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган;

Шаҳрисабз туман ҳокимининг 6 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган, 1 та иш бўйича мансабдор шахснинг ҳатти-ҳаракати(ҳаракатсизлиги) ғайриқонуний деб топилган;

Чироқчи туман ҳокимининг 8 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган, 1 та иш бўйича мансабдор шахснинг ҳатти-ҳаракати(ҳаракатсизлиги) ғайриқонуний деб топилган;

Нишон туман ҳокимининг 4 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган;

Муборак туман ҳокимининг 3 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган.

Қарши шаҳар, Қарши ва Косон туман ҳокимларининг қарорлари энг кўп ҳақиқий эмас деб топилган.

2021 йил 1-ярмида жами кўриб чиқилган 947 та маъмурий ишдан 231 таси сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.

Оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича айбдор мансабдор шахсларга нисбатан жами 101 та хусусий ажримлар чиқарилган.

2021 йилнинг 1-ярми давомида кўрилган ишлар бўйича Республика бюджетига 374 млн 443 минг сўм давлат божи ихтиёрий тўланган бўлса, 285 млн 832 минг сўмлик далат божини ундириш ҳақидаги ижро варақалари Мажбурий ижро бюросининг тегишли бўлимларига юборилган.

Шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича жами 68 маротаба оммавий ахборот воситаларида тарғибот ўтказилган, шундан 20 таси телевидение орқали, 33 таси радио орқали амалга оширилган, 9 та газета ва журналлар орқали, 6 та веб сайтларда мақолалар чоп этилди.

Қашқадарё вилоят маъмурий судларига 2021 йил 1-ярмида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхонасидан жами 282 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 120 таси суд ҳужжатларидан норози бўлиб, 157 таси бошқа масалалар бўйича мурожаатларни ташкил этган.

Матбуот анжуманида журналист ва блогерлар судлар фолиятига доир ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Уларнинг одил судловни амалга оширишда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш каби таклифлари инобатга олинди ҳамда келгусида судлар ва ОАВ вакиллари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.

                 Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

 

Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьялари иштирокида “Сайлов жараёнлари субъектларининг қонунчиликда белгиланган жавобгарлиги” мавзусида семинар машғулоти ўтказилди

Маълумки, амалдаги қонунларимизда сайлов қонунчилигини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган. Сайлов қонунчилигини бузганлик ҳолатларидаги ишлар тааллуқлилиги бўйича жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилади. Шунга кўра, жиноят ишлари бўйича судлар судьяларининг мазкур тоифадаги жавобгарлик субъектлари, таркиби, санкциялар ҳамда суд амалиёти бўйича билимларини ошириш мақсадида Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьялари иштирокида “Сайлов жараёнлари субъектларининг қонунчиликда белгиланган жавобгарлиги” мавзусида семинар машғулоти ўтказилди.

 

 

Семинарда сайлов қонунчилиги бузилиши юзасидан мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва сайлов тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Семинарда таъкидланганидек Сайлов қонунчилигини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ва жиноят учун жавобгарлик қатъий белгилаб қўйилиши сайлов эркинлиги принципи янада тўлиқроқ амалга оширилишига, мамлакатимиз сайлов тизими янада демократлаштирилишига, сайловнинг очиқ ҳамда ошкоралиги тамойилларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

                                                                                                                                                                    Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

СУДНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАСИ ЖАЗОЛАШ ЭМАС, ТАРБИЯЛАШДАН ИБОРАТ

Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АКШнинг Халкаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ. Тараққиёт Дастурининг «Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик» қўшма лойиҳаси доирасида судлар фаолиятини ёритиш масалалари бўйича журналист ва блогерлар учун ўқув семинар-тренинг ўтказилди.

Унда маҳаллий ахборот агентликлари, телерадиоканаллар, ахборот порталлари, даврий босма нашрлар вакиллари хамда суд-ҳуқуқ фаолиятини ёритувчи блогерлар иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистонда суд органларининг жамоатчилик билан алоқаларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмокда. Жумладан, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши ва судлар фаолияти юзасидан доимий равишда матбуот анжумани ва брифинглар, очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.

 

 

Бу галги тренинг Олий суд Пленумининг 2020 йил 21 февраддаги «Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида»ги қарорининг мазмун-моҳияти, судлар фаолиятини ёритишдаги ўрни ва аҳамиятига бағишланди. Ушбу ҳужжатда ОАВ вакиллари ва жамоатчиликнинг суд мажлисларида иштирок этиши қоидалари аниқ белгилаб қўйилган. Суд рухсати ва томонлар фикри инобатга олинган ҳолда суд мажлисини фототасвирга тушириш, видеоёзувни амалга ошириш тартибига ҳам аниқлик киритилди.

Эндиликда очиқ кўрилаётган суд ишига процесс иштирокчиси бўлмаган шахслар, шу жумладан ОАВ вакилларига ҳам суд мажлисида қатнашиш имконияти яратилди. Қонунда кўрсатилмаган ҳолатларда эса матбуот ходимларининг суд мажлисига киритилмаслигига йўл қўйилмайди – дейди, вилоят суди раиси А.Маҳкамов.

Тренинг давомида суд органларининг ОАВ ва жамоатчилик билан мулоқот олиб боришининг ҳуқуқий асослари, ахборот таркатишда шахснинг шаъни ва кадр-кимматини ҳимоя қилиш ҳамда жавобгарлик масалалари, суд ишларига доир материалларни тайёрлашнинг муҳим жиҳатлари тўғрисида атрофлича маълумот берилди.

Шу билан бирга, гуруҳларга бўлинган ҳолда резонанс суд ишини ёритиш бўйича симуляцион ўйин ташкиллаштирилди ва суд жараёнини моделлаштириш борасида фикр алмашилди.

  •                                                                                                                                                                                                                                              Қашқадарё вилоят суди
  •                                                                                                                                                                                                                                                 жамоатчилик  ва ОАВ
  •                                                                                                                                                                                                                                             билан алоқалар бўлими

Қашқадарё вилоят судларида ишлаш истагида бўлган ёшлар билан учрашувлар давом этаяпти

Келажагимиз қай даражада нурафшон бўлиши бугунги кунда камол топаётган ёшларимизга боғлиқ. Уларни қўллаб-қувватлаш эса эса бугунги кундаги энг муҳим  устувор вазифалардан бири. Қашқадарё вилоят судларига ишга кириш истагида бўлган ёшлар билан ўтказилаётган учрашувлардан мақсад ҳам билимли ва салоҳиятли ёшларнинг суд тизимида фаолият олиб боришларида кўмаклашишдан иборат.

Қашқадарё вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов суд тизимига ишга кириш истагида бўлган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашиб, суд тизими, белгиланган тартиб-қоидалар ва суд ходимига қўйиладиган талаблар ҳақида батафсал маълумот бериб ўтди.

Юртимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиб бериш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган ва бу тизим замон талабларига мос тарзда такомиллаштириб борилмоқда. Абдуқаюм Маҳкамов келажакда Қашқадарё вилоят судларида ишлаш истагида бўлган маънавияти юксак, билимли ва интилувчан ёшларни доимо қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

                                                                                                                                                                                                                        Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва

                                                                                                                                                                                                                                             ОАВ билан алоқалар бўлими

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судида профилактик ҳисобда турган ёшлар иштирокида учрашув ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгашининг “Судлар фаолияти билан боғлиқ маълумотларни аҳолига етказишни таъминлаш ҳамда жамиятимизда ҳуқуқ саводхонлигини ошириш юзасидан” тузилган режанинг 7-бандига кўра “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ҳамда уларда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кўникмаларини шакллантиришда судлар ролини кучайтириш” тўғрисидаги тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган. Ушбу режа ижросини таъминлаш ва профилактик ҳисобда турган ёшларнинг ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судида профилактик ҳисобда турган ёшлар, уларнинг ота-оналари ва яқинлари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши, Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Вояга етмаганлар комиссияси ва вилоят судлари вакиллари иштирок этишди. Ташкилотчилар томонидан вояга етмаганларнинг назоратсизлиги ва улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон берадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратилган ишларни амалга оширишда, шунингдек, уларда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кўникмаларини шакллантиришда судларнинг роли нималардан иборат эканлиги ҳақида тушунчалар берилди.

Ёшларни қизиқтирган саволларга судьялар амалиётда учраётган ҳолатларни мисол қилиб, ҳаётий жавоблар беришди. Аслида, вояга етмаган ёшларнинг шўхлиги, ўйинқароқлиги ёки ҳаётнинг яхши ва ёмон йўлларини билмай нотўғри йўлга кириб қолишида катталар томонидан йўл қўйиладиган озгина эътиборсизлик ҳам катта сабаб бўлади. Шу сабали ҳам ташриф буюрган ота-оналарга вояга етмаган ёшлар томонидан қўл урилаётган ҳар бир ҳуқуқбузарликларнинг асл сабабларидан бири уларнинг назоратсиз қолиши эканлиги таъкидланди. Сўз олган ота-оналар тадбирни муносиб ташкил этганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши ва Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди масъулларига ўз миннатдорчилигини билдиришиб, келгусида фарзандларининг тарбияси назоратини кучайтириб, келажакда уларнинг етук инсон бўлишлари учун бор эътиборларини қаратишларини таъкидлашди. Учрашув сўнгида ёшларга эсдалик совғалари улашилди.

                                                                                                                       Қашқадарё вилоят суди

                                                                               жамоатчилик ва ОАВ

                                                                                     билан алоқалар бўлими

Skip to content