Қашқадарё вилоят суди Раёсати йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилиш Қашқадарё вилоят, туманлараро, туман, ва шаҳар судларининг 2021 йилнинг 1-ярми давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти якунлари ва навбатдаги вазифалар хусусида бўлди.

Йиғилишда Қашқадарё вилоят судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2021 йил 9 мартда тасдиқланган “Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларни ижро этиш бўйича Қашқадарё вилоят суди томонидан ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларнинг ижроси ҳамда натижадорлиги муҳокама қилинди.

Шунингдек, Қашқадарё вилоят судларининг 2021 йилнинг 2-ярмига мўлжалланган иш режаси муҳокама қилинди ва тасдиқланди.

  •                                                                        Қашқадарё вилоят суди
  •                                                                            жамоатчилик ва ОАВ
  •                                                                       билан алоқалар бўлими

Қашқадарё вилоят судларида ишлаш истагида бўлган ёшлар билан учрашувлар давом этаяпти

Келажагимиз қай даражада нурафшон бўлиши бугунги кунда камол топаётган ёшларимизга боғлиқ. Уларни қўллаб-қувватлаш эса эса бугунги кундаги энг муҳим  устувор вазифалардан бири. Қашқадарё вилоят судларига ишга кириш истагида бўлган ёшлар билан ўтказилаётган учрашувлардан мақсад ҳам билимли ва салоҳиятли ёшларнинг суд тизимида фаолият олиб боришларида кўмаклашишдан иборат.

Қашқадарё вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов суд тизимига ишга кириш истагида бўлган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашиб, суд тизими, белгиланган тартиб-қоидалар ва суд ходимига қўйиладиган талаблар ҳақида батафсал маълумот бериб ўтди.

Юртимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиб бериш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган ва бу тизим замон талабларига мос тарзда такомиллаштириб борилмоқда. Абдуқаюм Маҳкамов келажакда Қашқадарё вилоят судларида ишлаш истагида бўлган маънавияти юксак, билимли ва интилувчан ёшларни доимо қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

                                                                                                                                                                                                                        Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва

                                                                                                                                                                                                                                             ОАВ билан алоқалар бўлими

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судида профилактик ҳисобда турган ёшлар иштирокида учрашув ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгашининг “Судлар фаолияти билан боғлиқ маълумотларни аҳолига етказишни таъминлаш ҳамда жамиятимизда ҳуқуқ саводхонлигини ошириш юзасидан” тузилган режанинг 7-бандига кўра “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ҳамда уларда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кўникмаларини шакллантиришда судлар ролини кучайтириш” тўғрисидаги тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган. Ушбу режа ижросини таъминлаш ва профилактик ҳисобда турган ёшларнинг ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судида профилактик ҳисобда турган ёшлар, уларнинг ота-оналари ва яқинлари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши, Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Вояга етмаганлар комиссияси ва вилоят судлари вакиллари иштирок этишди. Ташкилотчилар томонидан вояга етмаганларнинг назоратсизлиги ва улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон берадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратилган ишларни амалга оширишда, шунингдек, уларда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кўникмаларини шакллантиришда судларнинг роли нималардан иборат эканлиги ҳақида тушунчалар берилди.

Ёшларни қизиқтирган саволларга судьялар амалиётда учраётган ҳолатларни мисол қилиб, ҳаётий жавоблар беришди. Аслида, вояга етмаган ёшларнинг шўхлиги, ўйинқароқлиги ёки ҳаётнинг яхши ва ёмон йўлларини билмай нотўғри йўлга кириб қолишида катталар томонидан йўл қўйиладиган озгина эътиборсизлик ҳам катта сабаб бўлади. Шу сабали ҳам ташриф буюрган ота-оналарга вояга етмаган ёшлар томонидан қўл урилаётган ҳар бир ҳуқуқбузарликларнинг асл сабабларидан бири уларнинг назоратсиз қолиши эканлиги таъкидланди. Сўз олган ота-оналар тадбирни муносиб ташкил этганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши ва Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди масъулларига ўз миннатдорчилигини билдиришиб, келгусида фарзандларининг тарбияси назоратини кучайтириб, келажакда уларнинг етук инсон бўлишлари учун бор эътиборларини қаратишларини таъкидлашди. Учрашув сўнгида ёшларга эсдалик совғалари улашилди.

                                                                                                                       Қашқадарё вилоят суди

                                                                               жамоатчилик ва ОАВ

                                                                                     билан алоқалар бўлими

Жиноят ишлари бўйича Косон туман судида профилактик ҳисобда турган ёшлар билан учрашув ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгашининг “Судлар фаолияти билан боғлиқ маълумотларни аҳолига етказишни таъминлаш ҳамда жамиятимизда ҳуқуқ саводхонлигини ошириш юзасидан” тузилган режага мувофиқ “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ҳамда уларда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кўникмаларини шакллантиришда судларнинг ролини кучайтириш” тўғрисидаги тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган. Шу мақсадда жиноят ишлари бўйича Косон туман судида тарбияси оғир, профилактик ҳисобда турган ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда жиноят ишлари бўйича Косон тумани суди, туман ҳокимлиги ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси ва туман ИИБ ходимлари иштирок этишди. Туман суди судьялари томонидан вояга етмаганларнинг назоратсизлиги, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ҳатти-ҳаракатлар содир этилишига имкон берадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратилган ишларни амалга оширишда, шунингдек, уларда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кўникмаларини шакллантиришда судларнинг роли нималардан иборат эканлиги тушунтириб ўтилди. Учрашувга муқаддам судланган ва жазо муддатини ўтаб, бугунги кунда тўғри йўлга ўтган фуқаролар ҳам таклиф этилди. Улар ёшларга ҳуқуқбузарликлар содир этилиши нима оқибатларга олиб келиши ҳақида ўз ҳаёти мисолида тушунтириб ўтишди.

Учрашувга келган ёшлар жиноий қилмишнинг қандай ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши ҳақида тўлақонли маълумотларга эга бўлишди. Учрашув сўнгида ташкилотчилар томонидан иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси китоблари совға қилинди.

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича семинар бўлиб ўтди

“Shakhrisabz silk production” пиллани қайта ишлаш кластери биносида Қашқадарё вилоятидаги бўш турган (фойдаланилмаётган) бино-иншоотларни хатловдан ўтказиш ва объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича семинар бўлиб ўтди. Семинарда Қашқадарё вилояти ҳокими ва ўринбосарлари, Қашқадарё вилоят суди, Қашқадарё вилоят солиқ бошқармаси, Мажбурий ижро ва Давлат активларини бошқариш агентлиги масъуллари иштирок этишди.

Бўлиб ўтган семинарда Қашқадарё вилоятидаги бўш турган ва фойдаланилмаётган бино-иншоотлардан самарали фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Жумладан, бўш турган ва фойдаланилмаётган бино-иншоотларни инвентаризациядан ўтказиш, мулкдорлар таркибини аниқлаш, инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги ва уни амалга оширишга киришилганлигини аниқлаш, инвестиция киритилмаётган бўлса таъсирчан солиқ механизми қўлланилганлиги ва ҳозирги кундаги солиқ ва мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш ҳамда солиқ қарзни ундириш чоралари кўрилганлиги ва уларнинг натижаларини аниқлаш масалалари кўрилди. Қолаверса солиқ қарзни ундириш самарасиз бўлган бўлса, ушбу корхоналарга нисбатан банкротлик иши қўзғатиш, банкротлик иши доирасида мол-мулкларни потенциал инвесторларга сотиш, башарти сотилмаган тақдирда маҳаллий давлат ҳокимият идораларига топшириш масалаларини кўриш бўйича келишиб олинди. Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан тайёрланган бўш турган (фойдаланилмаётган) объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича методик қўлланмалар тарқатилди.

Қашқадарё вилоят судларига ишга кирмоқчи бўлган ёшлар билан суҳбат ўтказилди

             Ёшлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этиш бугунги кунда давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаларидан биридир. “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан Қашқадарё вилоят суди томонидан билимли, иқтидорли ва интеллектуал салоҳиятга эга ёшларни суд тизимига жалб қилиш мақсадида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан суд органларида фаолият юритишни мақсад қилган ёшларни Қашқадарё вилоят судига ишга таклиф этиш бўйича Тошкент давлат юридик университетига таклиф берилди.

Read More

Skip to content