Қашқадарё вилоят судлари раислари ва ўринбосарлари иштирокида Яккабоғ туманида сайёр қабул бўлиб ўтди

Қашқадарё вилоят судлари раислари ва ўринбосарлари томонидан ҳудудлар бўйлаб фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммоларини ўрганиш ва уларга ечим излашга қаратилган сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Навбатдаги сайёр қабул Яккабоғ туманида туманида ташкил этилди.

Ташкил этилган сайёр қабулда Қашқадарё вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов, Қашқадарё вилоят маъмурий суд раиси Холис Муҳамедов ва вилоят суди раиси ўринбосарлари иштирок этишди. Бўлиб ўтган сайёр қабулда фуқароларнинг суд қарорлари ва ажримлари билан боғлиқ бўлган мурожаатлари, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган 20 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. 4 нафар фуқаронинг аризаси суд ходимлари томонидан қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди, 5 нафар фуқаронинг мурожаати ўз жойида ечимини топди, 10 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 1 нафар фуқаро суд тизимига миннатдорчилик хати билан иштирок этди.

Сайёр қабул давомида туман ИИБ тақдимномасига асосан Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман суди томонидан 3 нафар маҳкумнинг ишлари очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқилиб, уларга нисбатан тайинланган озодликдан чеклаш ва ахлоқ тузатиш жазоларининг ўталмай қолган қисмидан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Шаҳрисабз туманида Қашқадарё вилоят судлари раислари ва ўринбосарлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди

Жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажрашиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари кўпайган ҳудудларда профилактика ишларини  жонлантириш мақсадида Қашқадарё вилоят судлари раислари ва ўринбосарлари иштирокида олис қишлоқ, маҳалла ва овулларда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Ана шундай сайёр қабуллардан навбатдагиси Шаҳрисабз тумани Қўшқанот маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилди.

Сайёр қабулда Қашқадарё вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов, Қашқадарё вилоят Маъмурий суди раиси Холис Муҳамедов ва Қашқадарё вилоят суди раиси ўринбосарлари иштирок этишди.

Бўлиб ўтган сайёр қабулда фуқароларнинг суд қарорлари ва ажримлари билан боғлиқ бўлган мурожаатлари, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган 15 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. 5 нафар фуқаронинг аризаси суд ходимлари томонидан қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди. 1 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ўз ечимини топди. 9 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Сайёр қабул доирасида вилоят суди раислари ва туман фаоллари билан очиқ мулоқот ҳам ўтказилиб, уларга суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини янада изчил ва самарали муҳофаза қилиш юзасидан тушунтиришлар берди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Узоқ йиллар давомида суд тизимида самарали фаолият юритган Парда Эшматов “Суд фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2021 йил 27 августдаги 1610-сонли қарори билан узоқ йиллар давомида суд тизимида фаолият юритган суд фахрийси Эшматов Парда Раҳимович “Суд фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Шу муносабат билан Қашқадарё вилоят судида Парда Эшматовга “Суд фахрийси” кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Қашқадарё вилояти суди судьялари ва суд ходимлари иштирок этишди. Тадбирни Қашқадарё вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов олиб борди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг одини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6127-сон Фармонида одил судловни амалга оширишда узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб пенсияга чиққан судьялар учун “Суд фахрийси” кўкрак нишонини жорий этиш белгиланган.

Тадбирда сўз олганлар Парда Эшматовнинг суд тизимидаги узоқ йиллик самарали меҳнати, иносонийлик фазилатлари ва шогирдларига берган ўгитлари, панд-насиҳатлари ҳақида илиқ фикрлар айтишди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Skip to content