Қашқадарё вилоят судларининг 9 ойлик фаолияти таҳлили ҳамда соҳага оид муҳим ва долзарб масалаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди


Унда вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов, Қашқадарё вилоят Маъмурий суди раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Баҳриддин Аҳмедов, вилоят суди раисининг жиноят ишлари, фуқаролик ишлари ва иқтисодий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Дастлаб Қашқадарё вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов 2021 йилнинг 9 ойи давомида жиноят ишлари бўйича, фуқаролик ишлари бўйича ва иқтисодий ишлар бўйича судларда, сўнгра Қашқадарё вилоят Маъмурий суди суди раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Баҳриддин Аҳмедов Маъмурий судида одил судловни амалга ошириш юзасидан қилинган ишлар бўйича оммавий ахборот воситалари вакилларига маълумот берди.

МУРОЖААТЛАР БЎЙИЧА
2021 йилнинг 9 ойи давомида Қашқадарё вилоят, туманлараро ва туман (шаҳар) судларига 11.487(2020 йилда 7.112) та мурожаат келиб тушган. Мурожаатлар 2020 йилнинг 9 ойига нисбатан 4.375 тага кўпайган.
Мазкур мурожаатларнинг 1.410(2020 йилда 1.235) таси умумий мурожаатлар, 4.771(2020 йилда 3.014) таси шахсий ва сайёр қабуллар жараёнида келиб тушган бўлса, 5.168(2020 йилда 2.738) таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва халқ қабулхоналари орқали, 30(2020 йилда 17) таси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси орқали, 108(2020 йилда 108) таси Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган.
Мурожаатларнинг2.497(2020 йилда 992) таси суд қарорлари юзасидан, 476(2020 йилда 164) таси суд ҳужжатлари ижроси юзасидан, 8(2020 йилда 9) таси суд ҳужжатини вақтида ололмаётганлиги юзасидан, 72(2020 йилда 8) таси судьяларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан, 12 таси суд ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан, 12(2020 йилда 10) таси мурожаатига вақтида жавоб ололмаётганлиги юзасидан, 87(2020 йилда 66) таси ишнинг вақтида кўрилмаётганлиги юзасидан, 8.056(2020 йилда 5.643) таси бошқа масалалар бўйича келиб тушган аризаларни ташкил этади.
Келиб тушган мурожаатларни ўрганиш натижаларига кўра 141(2020 йилда 89) таси қаноатлантирилган, 11.066(2020 йилда 6.782) тасига тушунтириш берилган, 51(2020 йилда 62) таси тааллуқлилигига кўра қуйи судларга юборилган, 168(2020 йилда 86) таси тегишлилиги бўйича бошқа идораларга юборилган, 7(2020 йилда 11) таси аноним мурожаатлар бўлганлиги боис кўрмасдан қолдирилган, 1(2021 йилда 2) таси рад этилган. Шунингдек, 46(2020 йилда 77) та мурожаат кўриб чиқилмоқда.
Шундан 387(2020 йилда 187) таси такрорий, 129(2020 йилда 40) таси дубликат мурожаатлар ҳисобланади.

ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛАР
2021 йил 9 ойида 2599 нафар шахсга нисбатан 1862 та жиноят иши кўрилган.
Иши кўриб тамомланган шахсларнинг 2144 таси ёки 82,4 фоизи бўйича айблов ҳукми чиқарилган, 2таси ёки 0,07 фоизи оқланган, 437 таси ёки 16,8 фоизининг иши ҳаракатдан тугатилган, шундан 401 таси ёки 15,4 фоизининг иши ярашув асосида тугатилган.
Оқлов ҳукмлари – 32 шахс.
Биринчи инстанцияда 2 шахсга нисбатан 1та иш бўйича оқлов ҳукми чиқарилган.
Апелляция инстанциясида 24 шахс, кассация инстанциясида эса 6 шахс оқланган.
Оқлов ҳукмларининг ўсиш динамикаси:
2014 йилда 2 шахс,
2015 йилда 4 шахс,
2016 йилда 1 шахс,
2017 йилда 17 шахс,
2018 йилда 93 шахс,
2019 йилда 146 шахс,
2020 йилда 47 шахс,
2021 йил 9 ойида 32 шахс.
149 та иш бўйича 237 та асоссиз айбловлар судланувчиларнинг зиммасидан чиқарилган.
19 та реабилитация этилган шахсларга давлат ҳисобидан 690.564.724 сўм моддий зарар ундириш белгиланган.
Тайинланган жазо чоралари:
Судланганларнинг
243 шахсга ёки 11,8 фоизига жарима;
2 шахсга ёки 0,1 фоизига муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
15 шахсга ёки 0,7 фоизига мажбурий жамоат ишлари;
675 шахсга ёки 32,9 фоизига ахлоқ тузатиш ишлари;
577шахсга ёки 28,1 фоизига озодликни чеклаш;
492 шахсга ёки 24 фоизига озодликдан маҳрум қилиш;
1 шахсга ёки 0,5 фоизига умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
48 шахс ёки 2,3 фоизи шартли ҳукм қилинган.
91 шахсга ёки 4,2 фоизига жазо тайинламасдан ҳукм чиқарилган.
Вояга етмаган 60 шахсга нисбатан (жами кўриб тамомланган ишларнинг 2,3 фоизи) жиноят иши кўриб тамомланган, 53 шахсга ёки 2,0 фоизига ҳукм чиқарилган, 7 шахсга ёки 0,3 фоизига оид ишлар тугатилган. Вояга етмаган 4 шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
266 нафар аёлларга нисбатан (жами кўриб тамомланган ишларнинг 10,2 фоизи) ишлар кўриб тамомланган, 219 нафарига ёки 8,4 фоизига ҳукм чиқарилган, 45 нафарига ёки 1,8 фоизига оид ишлар тугатилган. Айблов ҳукми чиқарилган аёлларнинг 26тасига ёки 9,7 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
108 нафар ёки 4,1 фоиз 60 ёшдан ошганларга нисбатан ишлар кўриб тамомланган, 88 нафарига ёки 3,3 фоизига ҳукм чиқарилган, 18 нафарига ёки 0,7 фоизига оид ишлар тугатилган. Айблов ҳукми чиқарилган 60 ёшдан ошганларнинг 11 тасига ёки 10,1 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Ёшлар иттифоқининг кафиллиги асосида 5 шахсга нисбатан 2 та иш кўрилган.
Маҳалла фуқаролар йиғини кафолат хати асосида 25 шахсга нисбатан 16 та иш кўрилган.
Буларнинг барчаси қаноатлантирилиб, уларга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.
Хотин-қизлар қўмитасининг кафиллиги асосида ишлар кўрилмаган.
Биринчи инстанция судлари томонидан қабул қилинган суд қарорларидан 153 шахсга нисбатан апелляция, 13 шахсга нисбатан кассация инстанциясида ўзгартирилган, 45 шахсга нисбатан апелляция, 5 шахсга нисбатан кассация инстанциясида бекор қилинган.
336 та жиноят ишлари видеоконференцалоқа режимида кўрилиб, 485 марта суд мажлислари ўтказилган, 796 нафар иштирокчи қатнашган, бошқа судлар томонидан 343 марта кўмак берилиб, 90.582.278 сўм маблағ тежаб қолинган.
Жиноят ишлари бўйича 66.690.233.546 сўмлик 2474 та ижро ҳужжатлари чиқарилган. 21.117.350.938 сўмлик 1176 та 47,5 фоиз ижро ҳужжатлари тамомланган. 45.251.491.507 сўмлик 1287 та 52,5 фоиз ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланмай қолган.
Маъмурий ишлар бўйича 11.042 та 13.575.439.916 сўмлик ижро ҳужжатлари чиқарилган. 5330 та 5.599.901.153 сўмлик 48,3 фоиз ижро ҳужжатлари тамомланган. 5201 та 7.630.582.965 сўмлик 51,7 фоиз ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланмай қолган.
Жиноят содир этган 107 шахс суд залидан қамоққа олинган.
Жиноят содир этган 272 шахс суд залида қамоқдан озод қилинган.
741 шахсга ЖКнинг 57-моддаси тартибида енгилроқ жазо тайинланган.
1388 шахс ЖКнинг 73-моддаси тартибида жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилинган.
660 шахснинг жазоси ЖКнинг 74-моддаси тартибида енгилроғи билан алмаштирилган.
955 шахснинг озодликдан маҳрум қилиш жазосининг сақлаш шароити ўзгартирилиб, ЖИКнинг 113-моддаси тартибида манзил- колонияларга ўтказилган.
927 шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномалар қаноатлантирилган.
Сайёр суд мажлисларида 713 та иш ёки 38,3 фоизи кўрилиб, 5874 та фуқаро иштирок этган. 42 таси телевиденияда ёритилди.
Хусусий ажрим 1100 та ёки 59,1 фоиз чиқарилган.
Биринчи инстанцияда 5431 та материллар кўрилган.
Содир этилган жиноятлар оқибатида етказилган 30.022.024.997 сўмлик зарарни қоплаганлиги сабабли 302 шахсга нисбатан озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.
Туман ва шаҳар судларининг ҳар бир судьясининг ўртача ойлик иш ҳажми жиноят иши бўйича 9,8 тани, материаллар билан бирга 38,5 тани ташкил қилган.
Вилоят суди судьясининг ўртача ойлик иш ҳажми биринчи инстанцияда 0,1 тани, юқори инстанцияларда 4,6 тани, материаллар билан бирга 6,8 тани ташкил қилган.
240 марта корхона ва ташкилотларда маъруза, суҳбат
ва учрашувлар ўтказилган;
926 марта аҳоли ўртасида маъруза, суҳбат
ва учрашувлар ўтказилган;
184 марта ўқув муассасаларида маъруза, суҳбат
ва учрашувлар ўтказилган;
186 марта газета-журналларда мақолалар чоп этилган;
157 марта радиоларда чиқишлар қилинган;
296 марта телевиденияларда чиқишлар қилинган;
306 марта веб-сайтларда чиқишлар қилинган.
ЖПК 416-417-моддаларига асосан терговга юборилган ажримлар:
Биринчи инстанцияда 26 шахсга нисбатан 18 та иш терговга юборилиб, 6 таси бўйича важлари тасдиқланган, 9 таси бўйича важлари тасдиғини топмаган, 15 та иш судга қайтарилган, 3 та иш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Апелляция инстанциясида 16 шахсга нисбатан 9 та иш терговга юборилиб, 3 таси бўйича важлар қисман тасдиқланган, 3 таси бўйича важлари тасдиғини топмаган.

МАЪМУРИЙ ҲУҚУБУЗАРЛИККА ОИД ИШЛАР
2021 йилнинг 9 ойи давомида 28.613 шахсга нисбатан 21.148 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар кўриб тамомланган. 16.324 шахсга нисбатан 13.257 та иш бўйича маъмурий жазо қўллаш тўғрисида қарор чиқарилган бўлса, 12.289 шахсга нисбатан 7891 та иш ҳаракатдан тугатилган. Маъмурий жазо қўлланилган 16.324 шахснинг 14.676 нафарига жарима, 50 нафарига махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 1596 нафарига маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
8768 шахсга нисбатан 4703 та иш МЖтКнинг 21-моддасига асосан, 3521 шахсга нисбатан 3188 та иш МЖтКнинг
271-моддасига асосан тугатилган.
Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар бўйича 3597 та материаллар кўриб тамомланган, шундан 2964 таси қаноатлантирилган бўлса, 633 таси рад қилинган.
Биринчи инстанция судлари томонидан қабул қилинган суд қарорларидан апелляция инстанциясида 139 шахсга нисбатан суд қарорлари ўзгартирилган, 230 шахсга нисбатан суд қарорлари бекор қилинган.
Туман ва шаҳар судларининг ҳар бир судьясининг ўртача ойлик иш ҳажми маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар бўйича 111,8 тани, материаллар 19,03 тани, жами 130,9 тани ташкил қилади.
Вилоят суди судьясининг ўртача ойлик иш ҳажми юқори инстанцияда 7 тани, материаллар 0,9 тани, жами 8 тани ташкил қилади.

ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛАР
2021 йилнинг 9 ойида Қашқадарё вилоят фуқаролик ишлари бўйича туманлараро ва туман судлари томонидан жами 14845 та фуқаролик иши кўриб тамомланган, шундан 10959 та даъво талаблари қаноатлантирилган, 1270 та даъво талаблари рад қилинган, 457 та фуқаролик иши бўйича иш юритиш тугатилган ва 2189 та фуқаролик иши бўйича даъво аризалари кўрмасдан қолдирилган.
Шунингдек, 2021 йилнинг 9 ойида судлар томонидан алимент ундириш билан боғлиқ жами 16.374.572.045 сўмлик 7914 та суд буйруқлари чиқарилган.
2021 йилнинг 9 ойида судлар томонидан никоҳдан ажратиш билан боғлиқ жами 2837 та фуқаролик иши кўрилиб, шундан 1719 таси қаноатлантирилган, 207 та фуқаролик ишлари бўйича тарафларнинг ярашувига эришилиб ишлари тугатилган, 707 та даъволар рад қилинган, 204 та даъво аризалари кўрмасдан қолдирилган.
Судлар томонидан 2021 йилнинг 9 ойида кўрилган ишлардан 633 таси меҳнат низолари билан, 5191 оила низолари билан, 295 таси уй-жой низолари билан, 451 таси мулк ҳуқуқи билан, 60 таси коммунал хизмат бўйича қарздорлик, зарар ундириш билан, 6247 таси битим билан, 309 таси ер низолари билан, 55 таси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан, 426 таси зарар билан боғлиқ ишларни, 610 таси юридик аҳамиятга эга бўлган фактлар бўйича ишларни, 568 таси даъво тартибида кўрилган бошқа ишларни ташкил қилади.
Судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича Республика бюджетига 3.052.359.326 сўм давлат божи ихтиёрий тўланган, 12.225.200.966 сўмлик давлат божини ундириш ҳақидаги ижро хўжжатлари ижро қилиш учун Мажбурий ижро бўлимларига юборилган.
Судлар томонидан ҳал қилув қарори чиқариб кўрилган фуқаролик ишлари бўйича 173.161.303.901 сўм моддий ва 683.350.421 сўм маънавий зарарлар ундириш белгиланган.
2021 йилнинг 9 ойида вилоят, туманлараро ва туман судлари томонидан жами 4229 та фуқароларнинг мурожаатлари қонунда белгиланган муддатда кўриб чиқилиб тегишли тартибда тушунтиришлар берилган, шундан 3348 таси электрон алоқа воситасидан (виртуал қабулхонадан) келиб тушган мурожаатларни ташкил қилади.
2021 йилнинг 9 ойида судлар томонидан 197 марта турли ҳуқуқий мавзуларда маъруза, учрашув ва суҳбатлар ўтказилган, 30 марта телевидениеда, 37 марта радиода, 38 марта матбуотда мақолалар эълон қилинган, шунингдек 4117 та ёки 27,7 фоиз фуқаролик ишлари сайёр суд мажлисларида кўрилган. Судлар томонидан кўрилган фуқаролик ишлари юзасидан 2021 йилнинг 1-ярим йиллигида 505 та хусусий ажрим чиқарилган.
2021 йилнинг 9 ойида жами кўриб тамомланган ишлар бўйича туманлараро ва туман судларида ҳар бир судьянинг ўртача ойлик иш ҳажми 97 та фуқаролик иши, 51 та суд буйруғини, жами 148 тани ташкил этади.
Вилоятда судьянинг иш ҳажми юқори инстанцияда 11 тани ташкил этади.

ИҚТИСОДИЙ СУДЛАР
Қашқадарё вилоят иқтисодий судларига 2021 йилнинг 9 ойи мобайнида жами 10 769 та (ўтган йилдан қолдиқ бўлиб ўтган 848 та) даъво аризаси келиб тушган, шундан 9 697 таси иш юритувга қабул қилинган (шундан 147 таси бошқа иқтисодий судлар иш юритувидан қабул қилинган), 132 таси тегишлилиги бўйича бошқа иқтисодий судга юборилган.
Иқтисодий судлар томонидан 769 та даъво аризаси қайтарилган, 88 та қабул қилиш рад этилган.
9457 та (ўтган йилнинг шу даврида 9224 та) иқтисодий ишлар мазмунан ҳал этилиб, 33 тасини (290 та) суд буйруғи ташкил этган, бу жами кўрилган ишларнинг 0,34 фоизи ҳисобланади. Кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 233 тага ёки 2,46 фоизга кўпайган.
– Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга оид 7161 та (5 087 та);
– Маъмурий ҳуқуқий муносабатларга оид 1762 та (3 952 та);
– Ташкилот ва фуқароларнинг банкротлигига оид 508 та (157 та);
– Корпоратив (таъсисчилар ўртасидаги низо) муносабатларга оид 26 та (28 та) ишлар кўрилган.
Тадбикорлик субъектлари манфаатида иқтисодий судларига жами 5 711 та даъво аризалари киритилган.
Қашқадарё вилоят иқтисодий судларидаги бир судьянинг ўртача ойлик иш ҳажми 125,2 тани (97,1 та) ташкил этган.
Туманлараро ва туман иқтисодий суди судьясининг ўртача ойлик иш ҳажми 98,1 тани ташкил этади.
жами 4 922 та (52%) ишлар сайёр суд мажлисларида кўрилган.
Қашқадарё вилоят иқтисодий судлари судьялари томонидан жорий йилнинг 9 ойида жами 101 та суд таъсир чоралари қўлланилган, шундан 17 таси маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида, 23 таси моддий жавобгарликка тортиш тўғрисида, 25 таси интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида ҳамда 36 таси бошқа масалалар бўйича хусусий ажрим ва тақдимномалардир.
Ҳисобот даврида иқтисодий суд судьялари томонидан аҳолига қонунларни тушунтириш, амалдаги қонунчиликни кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш ҳамда қоидабузарликларнинг олдини олиш юзасидан 436 маротаба тарғибот ишлари олиб борилган, оммавий ахборот воситаларида 194 марта, шу жумладан: телевидениеда 31 та, радиода 40 марта, матбуотда 82 та ва веб-сайт ва бошқа ахборот воситаларида 41 та чиқишлар қилинган.
Аҳоли орасида 242 маротаба давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилган.
Қашқадарё вилоят иқтисодий судлари томонидан жорий йилнинг 9 ойида Мажбурий ижро бюроларига 230.274.072.950 сўмлик 9735 та ижро ҳужжатлари электрон тарзда юборилган. Шундан, 17.164.288.330 сўмлик 7019 таси давлат божи ундириш тўғрисидаги, 651 таси почта харажати ундириш тўғрисидаги, 13.347.375 сўмлик 220 таси ВКА харажати ундириш, 11.641.715.468 сўмлик 218 таси коммунал қарздорлик ундириш тўғрисидаги ва бошқа ижро ҳужжатларидир.
Ҳисобот даврида 64.240.133.288 сўмлик 4759 та ижро ҳужжатлари тамомланган, 7.676.554.037 сўмлик 456 та ижро ҳужжатлари қайтарилган.
Шунингдек, 405.584.854.317 сўмлик 4805 та ижро ҳужжатлари ундирувчиларга юборилган.
Давлат божи тўлашни кечиктиришга доир 28 та иш бўйича 46.370.000 сўмлик имтиёз қўлланилган.
Тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш мақсадида 217 та суд мажлислари видеоконференцалоқа режими орқали ўтказилган. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг 400 нафар вакили ўзлари жойлашган ҳудудлардан чиқмаган ҳолда видеоконференцалоқа режимида ўтказилган суд мажлисларида қатнашиб, уларнинг 107,5 миллионга яқин маблағлари тежаб қолинган.
Кичик бизнес субъектлари, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг даъвогарлигида уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир 201 млрд. 493 млн. сўмлик 1670(1301) та ишлар кўрилиб, 1376 та ишлар бўйича уларнинг фойдасига 119 млрд. 373 млн. (54 млрд. 956 млн.) сўм қарздорликларни ундириш бўйича суд ҳужжатлари қабул қилинган.

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ МАЪМУРИЙ СУДИ
Қашқадарё вилоят маъмурий судларига 2021 йил 9 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхонасидан жами 400 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 176 таси суд ҳужжатларидан норози бўлиб, 224 таси бошқа масалалар бўйича мурожаатларни ташкил этган.
2021 йилнинг 9 ойи мобайнида Қашқадарё вилоят маъмурий судлари томонидан 1096 та маъмурий ишлар кўриб чиқилиб, шундан 624 та аризалар қаноатлантирилган, 383 та аризани қаноатлантириш рад этилган, 60 та ариза бўйича иш юритиш тугатилган, 29 та аризалар кўрмасдан қолдирилган.
Кўрилган ишлардан маъмурий органнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида 732 та, маъмурий органнинг хатти-ҳаракатини қонунга хилоф деб топиш тўғрисида 352 та, сайлов комиссияларининг ҳаракатлари юзасидан 4 та, нотариуснинг ҳаракатини қонунга хилоф деб топиш тўғрисида 2 та, давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш устидан
1 та, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказларига жойлаштиришга доир 190 та ишларни ташкил этган.
2021 йилининг 9 ойи давомида тадбиркорлик субъектлари даъвогар бўлган ишлар жами 151 тани ташкил этган. Шундан 65 та маъмурий иш бўйича тадбиркорлик субъектларининг шикоятлари қаноатлантирилиб, уларнинг ҳуқуқлари тикланган.
2021 йилининг 9 ойи мобайнида ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида жами 374 та маъмурий иш кўрилган бўлиб, шундан
145 та ҳоким қарорлари ҳақиқий эмас деб топилган.
Қашқадарё вилоят туман маъмурий судлари томонидан шикоят аризалар қаноатлантирилиб туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорлари ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳокимият мансабдор шахсларининг ҳатти-ҳаракат(ҳаракатсизлигини) ғайриқонуний деб топиш ҳақида ҳал қилув қарорлари қабул қилинган маъмурий ишлар ўрганиб чиқилиб, туманлар кесимида таҳлил қилинганида қуйидагилар аниқланди.
Қарши шаҳар ҳокимининг 24 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган,
7 та иш бўйича мансабдор шахснинг ҳатти-ҳаракати(ҳаракатсизлиги) ғайриқонуний деб топилган;
Қарши туман ҳокимининг 14 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган,
1 та иш бўйича мансабдор шахснинг ҳатти-ҳаракати(ҳаракатсизлиги) ғайриқонуний деб топилган;
Косон туман ҳокимининг 11 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган,
1 та иш бўйича мансабдор шахснинг ҳатти-ҳаракати(ҳаракатсизлиги) ғайриқонуний деб топилган;
Касби туман ҳокимининг 3 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган;
Миришкор туман ҳокимининг 7 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Ғузор туман ҳокимининг 6 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган
Деҳқонобод туман ҳокимининг 8 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган, 1 та иш бўйича мансабдор шахснинг ҳатти-ҳаракати(ҳаракатсизлиги) ғайриқонуний деб топилган;
Китоб туман ҳокимининг 5 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган; Яккабоғ туман ҳокимининг 9 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган, 1 та иш бўйича мансабдор шахснинг ҳатти-ҳаракати(ҳаракатсизлиги) ғайриқонуний деб топилган;
Шаҳрисабз шаҳар ҳокимининг 3 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган; Шаҳрисабз туман ҳокимининг 5 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган, 1 та иш бўйича мансабдор шахснинг ҳатти-ҳаракати(ҳаракатсизлиги) ғайриқонуний деб топилган;
Чироқчи туман ҳокимининг 13 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган,
1 та иш бўйича мансабдор шахснинг ҳатти-ҳаракати(ҳаракатсизлиги) ғайриқонуний деб топилган;
Нишон туман ҳокимининг 4 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган,
1 та иш бўйича мансабдор шахснинг ҳатти-ҳаракати(ҳаракатсизлиги) ғайриқонуний деб топилган;
Муборак туман ҳокимининг 24 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Қарши шаҳар, Муборак, Қарши ва Косон туман ҳокимларининг қарорлари энг кўп ҳақиқий эмас деб топилган.
2021 йил 9 ойи давомида жами кўриб чиқилган 1096 та маъмурий ишдан 305 таси сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.
Оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича айбдор мансабдор шахсларга нисбатан жами 148 та хусусий ажримлар чиқарилган.
2021 йилнинг 9 ойи давомида кўрилган ишлар бўйича Республика бюджетига 468 млн 698 минг сўм давлат божи ихтиёрий тўланган бўлса, 561 млн 942 минг сўмлик далат божини ундириш ҳақидаги ижро варақалари Мажбурий ижро бюросининг тегишли бўлимларига юборилган.
Шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича жами 76 маротаба оммавий ахборот воситаларида тарғибот ўтказилган, шундан 22 таси телевидение орқали, 33 таси радио орқали амалга оширилган, 12 та газета ва журналлар орқали, 9 та веб сайтларда мақолалар чоп этилди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

АЁЛЛАР – ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

Аёл деганда ҳар бир инсоннинг кўз ўнгида меҳрибон, бағрикенг, оқ сут бериб тарбиялаган муътабар зот “ОНА” сиймоси намоён бўлади.
Ҳар бир оиланинг тинч-тотув, хотиржам, фарзандларимизнинг соғлом бўлиши, оиладаги муҳит ҳар жиҳатдан аёл зиммасига тушади. Зеро, она, аёл дунёнинг устунидир. Ровийлардан ривоят қилинган машҳур ҳадисда ҳам “Аёлларга доимо яхшилик қилинг!” дейилган.
Бой миллий қадриятларимизга эга халқимиз аёлни эъзозлаш, унга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш борасида дунё халқларининг пешқадамларидан бири бўлиб келган десак, асло муболаға бўлмас. Зотан, ўзининг азму шижоати ва ақлу заковати билан дунёни лол этган Тўмарис, Бибихоним, Увайсий, Нодирабегим, Зулфия ва шу каби буюк аёлларни тарбиялаб вояга етказган миллат сифатида, биз бундан фахрланишга ҳақлимиз.
Барчамизни ёруғ дунёга келтириб ўзининг бутун борлиғини фарзандлари камолига бахшида этган оналаримиз ҳамда турли соҳаларда эркаклар қаторида тер тўкиб, ҳалол меҳнат қилаётган опа-сингилларимиз тимсолида биз хонадонимиз чароғи, оиламиз таянчи ва юртимиз истиқболининг кафолатини кўрамиз.
Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев “Аёл бахтли бўлса, оила ва жамият ҳам албатта бахтли бўлади. Шунинг учун ҳам барчамиз – Президентдан тортиб энг қуйи бўғиндаги раҳбар ва мутасаддилар ана шу олий мезонга амал қилиб ишлашимиз зарур. Шундагина халқимиз ҳам, Яратган ҳам биздан рози бўлади” деганларида нақадар ҳақ эдилар.
Маълумки, мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, меҳнат ҳуқуқини кафолатлаш ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилди, шунингдек, «Мўтабар аёл» кўкрак нишони таъсис этилди, Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатларини қўллаб-қувватлашнинг янги тизими яратилди.
Ўзбекистон 1995 йили Марказий Осиё давлатлари орасида биринчилардан бўлиб, БМТнинг “Хотин-қизлар камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги конвенцияга қўшилди. Бу ҳужжат ўша йили Республика Олий Мажлисида ратификация қилинди. Конвенцияни қабул қилишдан асосий мақсад хотин-қизлар ҳуқуқларини камситилишининг барча шаклларига чек қўйишдир. Ушбу халқаро ҳужжатнинг ҳаётга кенг миқёсда татбиқ қилиниши эркаклар билан аёлларнинг барча жабҳаларда ҳуқуқларидан фойдаланишларида тенг имкониятлар яратади. Бу эса Конституциямизнинг 46-моддасида белгиланган “Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар” деган тамойилга мосдир.
Миллий қонунчилигимизда, авваламбор Конституциямиз, шунингдек халқаро стандартларга мос хотин-қизларнинг ҳуқуқларини кафолатловчи махсус қонунлар, шунингдек бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни тазйиқ ҳамда зўравонликнинг ҳар қандай шаклларидан ҳимоя қилиш, хотин-қизларга нисбатан бўладиган турли хил камситишларнинг олдини олиш тизимини ва ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида 2019 йилнинг 2 сентябрда «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.
Қонуннинг асосий мақсади, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш ҳисобланади.
Бундан ташқари, шу куни хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни ҳам қабул қилинди ва давлат томонидан хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини таъминлаш кафолатланди. Қонун, жамиятда аёл ва эркакларнинг ўз ўрнини топиши учун давлат уларга бир хил шароит ва имконият яратиб бериши гендер тенгликни таъминлаш учун асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2020 йил 4 январь куни 3-сон Қарори билан «Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тўғрисида»ги Низом тасдиқланди. Мазкур Низом билан тазйиқ ва (ёки) зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини берилиши ва тазйиқ ва (ёки) зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларга бир қатор чекловлар ёки тақиқлари ўрнатилиши, келгусида тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси МЖтК 2061-модда билан тўлдирилди ва тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.
Статистик маълумотларга кўра, биргина Қашқадарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари томонидан Қонун амалга киритилган вақтдан, яъни 2020 йил 6 октябрдан 2021 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида бу тоифадаги 101 шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўрилган бўлиб, шундан 41 шахсга 13.770.000 сўм жарима жазоси ва 60 шахсга маъмурий қамоқ жазолари тайинланган.
Шунингдек, Бош қомусимизда никоҳ тузишнинг ихтиёрийлиги, никоҳ тузувчи шахсларнинг тенглиги, оналик ва болаликнинг давлат томонидан муҳофаза қилиниши ҳам кафолатланган.
Жумладан, аёлни эрга тегишли ёки никоҳда яшашни давом эттиришга мажбур қилиш ёхуд аёлнинг эркига хилоф равишда у билан никоҳда бўлиш учун ўғирлаш, шунингдек, аёлнинг эрга тегишига тўсқинлик қилганлик учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 136-моддасида жиноий жавобгарлик белгиланган.
Миллий қонунчилигимизнинг турли ҳуқуқ соҳаларида ҳам хотин-қизларнинг ижтимоий, руҳий, физиологик хусусиятларига хос нормалар белгиланиб, маълум имтиёз ва кафолатлар берилган.
Хотин-қизлар меҳнатидан фойдаланишни тўғри йўлга қўйиш, хотин-қизларни ишга қабул қилиш вақтида турли чеклашларга йўл қўймаслик, ҳомиладор, ёш болали аёлларга берилган имтиёз ва ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида ўз аксини топган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 50-моддасининг олтинчи қисмига кўра, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётган аёлларга нисбатан тайинланаётган жазо муддати тегишли моддада назарда тутилган озодликдан маҳрум этиш энг кўп муддатининг учдан икки қисмидан ортиқ бўлиши, шу модданинг тўртинчи қисмига биноан аёлларга узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин эмас. Шу модданинг ўнинчи қисмида эса ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этганлик, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этганлик ва қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлик учун озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазо ҳомиладор аёлларга ва уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга нисбатан тайинланмаслиги кўрсатилган. Шунингдек, Жиноят кодексининг 55-моддасига кўра, ҳомиладор аёлнинг жиноят содир этиши жазони енгиллаштирувчи ҳолат деб топилади.
Пезидентимиз Ш.Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқида Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва Кенгаш доирасидаги устувор йўналишларда гендер сиёсати масалалари борасида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва ишбилармонлик соҳасида аёлларнинг ролини тубдан оширишга қаратилган ишларни қатъий давом эттирилиши келтирилиб ўтилди. Президентимиз ушбу нутқида хотин-қизларимиз нафақат мамлакатимиз доирасида фаоллик кўрсатиш балки, дунё ҳамжамиятида ҳам яъни Марказий Осиё мамлакатлари хотин-қизларини бир мақсад сари бирлаштурувчи ташаббус билан чиққани юртимиздаги фаол хотин-қизларимизга ғурур бағишлади.
Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастурида ёшларимиз, жумладан, қизларнинг ҳаётий манфаатларини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгиланган.
Бундан ташқари, мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг таълим ва касбий кўникмалар олиши ҳамда бандлигини таъминлашга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш, жойларда «Аёллар дафтари»ни шакллантириш ва унга киритилган хотин-қизлар муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишларини тизимли ўрганиш, таҳлил қилиш ва ҳал этиш борасидаги ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш мақсадида, шунингдек, «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ 2021 йил 5 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Жамиятимизда хотин-қизларга ўз салоҳиятларини ижобий тарафдан намоён этишларига барча имконият ва шароитлар яратиб берилган.
Бугуннинг аёли жамиятда ўзининг илмий салоҳияти, ишлаб чиқаришдаги ютуғи, тадбиркорликдаги муваффақияти, маънавий камолоти ва оилада меҳрибон бека, ғамхўр она эканлиги билан алоҳида ўрин тутади.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган бу каби эзгу тадбирлар аёлларимизнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашига хизмат қилмоқда. Бу эса дунёдаги энг илғор мамлакатларни ҳам эътиборини тортиб, Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида обрўйи янада юксалишига сабаб бўлмоқда.
Бироқ, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар орқали хотин-қизларга нисбатан турли кўринишдаги зўравонлик, руҳий ва жисмоний тазйиқлар ўтказилаётгани, уларни ўз жонига қасд қилиш даражасига олиб борилаётгани билан боғлиқ хабарлар тарқалаётгани барчамизни ташвишга солмоқда.
Бу эса, барчамиздан сергаклик, ҳушёрлик, ён-атрофимиздаги воқеликларга бефарқ қарамасликни тақозо қилади. Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг таъбирлари билан айтганда “Инсон ҳаёти, инсон манфаати билан боғлиқ соҳаларда майда нарсанинг ўзи йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас”.
Шу мақсадда тарғиботнинг энг таъсирчан воситаси бўлган марказий ва маҳаллий ОАВ, веб-сайтлар, кенг жамоатчилик, хусусан, маҳалла, таълим, ўқув муассасалари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари, жамғармалар, ёшлар ва хотин-қизлар ташкилотлари имкониятларидан кенг фойдаланиш, эзгу мақсад йўлида жамиятимиздаги барча куч ва имкониятларни мувофиқлаштириш лозим.
Зотан, ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад ҳам шу юртда яшаётган ҳар бир инсонинг орзу-умидларини рўёбга чиқариш ҳамда унинг учун муносиб турмуш шароитларини яратишдан иборат экан, ҳар биримиз бу борада зиммамиздаги улкан масъулиятни тўла ҳис этиб, шу эзгу мақсадларга хизмат қилишни фаолиятимизнинг асосий мезонига айлантириб, дахлдорлик ҳисси билан меҳнат қилишимиз даркор.

 

Шаҳзод Бахтиёров, Қашқадарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судьяси

Қашқадарё вилоят судлари масъуллари томонидан Муборак туманида сайёр қабул ўтказилди


Мамлакатимизда барча соҳаларда инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва унинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган аҳамиятга молик ишлар амалга оширилмоқда. Қашқадарё вилоят суд органлари томонидан ҳам жойларда мунтазам равишда фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларини тинглаш, бу борадаги долзарб масалаларни ўрганиш ва уларни ҳал қилишга қаратилган сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Ана шундай сайёр қабулларнинг навбатдагиси Муборак туманида ўтказилди.



Вилоятимизнинг чекка ҳудудларида ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож бўлган фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаб, жойида ижобий ҳал этиш, уларга зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Қашқадарё вилоят судлари масъуллари томонидан вилоятимизнинг чекка ҳудудларида ўтказиб келинаётган сайёр қабулларнинг навбатдагиси Муборак тумани Кўҳнашаҳар МФЙ да ўтказилди. Унда Қашқадарё вилоят судлари, тумандаги ташкилотлар ва идоралар масъуллари иштирок этишди. Сайёр қабул давомида 15 нафар фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатлари тингланиб, зарур бўлган ҳуқуқий кўмак ва маслаҳатлар берилди.



Тўғридан-тўғри бўлиб ўтаётган бу каби сайёр қабулларда ўзларини қизиқтирган турли соҳалар бўйича ҳуқуқий кўмак сўраб келган фуқароларнинг саволларига асослантирилган тушунтиришлар берилиб, келгусида келиб чиқиши мумкин бўлган низолар ва муаммоларнинг олди олинмоқда.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

“Коррупцияга қарши курашиш – Юрт равнақи кафолати”

Юртимизда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш борасида қисқа давр ичида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилди. Эътиборли томони, тараққиёт кушандаси ҳисобланган коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш юзасидан ўта муҳим амалий қадамлар ташланди.
Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев ўз фаолиятларининг дастлабки давриданоқ жамият ва давлат тараққиётининг душмани бўлган коррупцияга қарши курашга отланганлиги ва бу ҳаракатга барчамизни жалб этишга чақирганлиги ҳам бежиз эмас. 2017 йилнинг 4 январида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун кучга кирди. Тўғри, бу ижтимоий иллатга қарши кураш анча илгари бошланган эди. Лекин мазкур қонун коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда муҳим ҳуқуқий асос яратди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асосий тамойилларидан бири сифатида жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида қонун устуворлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳаммамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ташкил этилган “Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси” ҳам тараққиёт кушандаси ҳисобланган коррупцияга қарши парламент даражасида курашиш имконини бермоқда.
Президентимизнинг 2019 йил 28 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ислоҳотларга катта ғов ҳисобланмиш коррупцияга яна бир бора қаттиқ зарба берадиган ҳужжат бўлди.
2020 йил 29 июнда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил қилинди ва шу куни “Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори ҳам қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу иллатни таг-туги билан қуритиш йўлида олиб борилаётган ислоҳатларнинг мантиқий давоми бўлди.
Фармонда таъкидланганидек, кўрилаётган тизимли чораларга қарамасдан, бюджет маблағларидан фойдаланиш, давлат харидлари, капитал қурилиш, лицензия ва рухсатномаларни олиш, банк кредитларини ажратиш, ишга қабул қилиш каби йўналишларда коррупция ҳолатлари сақланиб қолмоқда.
Фармонга кўра, коррупция мамлакат ривожланишининг бугунги босқичида Ўзбекистон давлати ва жамияти тараққиёти учун энг жиддий хавф-хатарлардан бири эканлиги қайд этилди ва коррупция ҳолатларининг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ва унга қарши аёвсиз курашиш барча даражадаги давлат органлари раҳбар ва ходимларининг энг устувор вазифаси этиб белгиланди.
2021 йил 18 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 729-сонли Қонун билан бу иллатга қарши курашиш тизими янада такомиллаштирилиб, аниқ механизмлар белгиланди.
Жумладан, Коррупция қарши курашиш агентлигига – коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисида миллий маъруза тақдим этиш, Қонунчилик палатаси ва Сенатининг коррупцияга қарши курашишга дахлдор бўлган қўмиталари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг тегишли қўмитаси, халқ депутатлари вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашларининг коррупцияга қарши курашиш комиссиялари билан ҳамкорлик қилиш, коррупцияга оид жиноятларни, биринчи навбатда Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларига ва халқаро обрўсига путур етказадиган коррупцияга оид жиноятларни тергов қилиш натижаларини комплекс таҳлил қилиш, унинг якунлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ахборот бериш, коррупцияга оид жиноятлар туфайли жамият ва давлат манфаатларига етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланишига эришилиши устидан назоратни амалга ошириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тизими самарадорлигини таҳлил қилиш, ушбу тизимни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш, фуқаролик жамияти институтлари билан биргаликда коррупциянинг даражасини, шу жумладан ҳудудлар, иқтисодиёт тармоқлари ва бошқа соҳалар кесимидаги даражасини баҳоловчи Коррупцияни идрок этиш миллий индексини тузишни ташкил этиш, давлат харидлари соҳасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида давлат буюртмачисининг ISO: 37001 коррупцияга қарши стандартни қўллашини назарда тутувчи талабни белгилаш, жойларда коррупциянинг олдини олишга қаратилган ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш, коррупция ҳолатларига доир материалларни қонунчиликда белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларига тақдим этиш, вазирликлар ва идораларнинг коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш, давлат органларининг, оммавий ахборот воситаларининг, фуқаролик жамияти институтларининг ва бошқа нодавлат сектор вакилларининг ушбу масалалар бўйича самарали ҳамкорлигини ташкил этиш, ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари қарорларида коррупция белгилари аниқланган ҳолларда уларнинг ижросини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш каби ваколатлар берилди.
Мазкур Қонун билан “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонун ҳам 123-модда билан тўлдирилиб, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатлари белгиланди. Яъни, Агентлик – ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш, мамлакатдаги коррупция ҳолати тизимли таҳлил қилинишини таъминлаш, шунингдек коррупцияга оид хавф-хатарлар энг юқори бўлган соҳаларни, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш, давлат харидлари ва бюджет маблағларидан, халқаро ташкилотлар ва чет давлатларнинг қарзларидан фойдаланиш, давлат активларини реализация қилиш соҳасида коррупцияга қарши назорат тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш, шунингдек, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш масалаларига оид ахборотни тарқатиш, шунингдек коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқитишни ташкил этиш орқали жамиятда коррупциянинг барча кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, вазирликлар ва идораларнинг коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар билан ҳамкорлик қилиш каби ваколатлар берилди.
Эндиликда, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари коррупциянинг сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш учун ўз ваколатлари доирасида қамоқда сақлаш жойларига, жазони ижро этиш муассасаларига монеликсиз кириш ва зарур ҳужжатлар билан танишиш ҳуқуқига эга бўлдилар.
Яна бир муҳим ўзгартиришлардан бири бу – коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларгина эмас, балки уларнинг қариндошлари ҳам давлат ҳимоясида бўлади.
Асосий мақсад эса, коррупцияга қарши курашиш ва коррупциявий ҳолатларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш, ушбу жараёнга жамоатчиликни кенг жалб этиш ва коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантиришдан иборат.
Мақсадимиз – коррупциясиз жамият қуришда фаол иштирок этиш. Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳуқуқий таълим ва тарбияни кучайтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупциянинг оқибатларини ҳаётий мисоллар ва таъсирчан воситалар орқали тушунтириш асосий вазифа ҳисобланади.
Коррупцияга қарши курашишда, соҳага оид қонун ҳужжатлари ижросини таъминлашда давлат органлари билан нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни кучайтириш долзарб аҳамиятга эга. Асосий вазифамиз аҳолида коррупция иллатига нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш туйғусини шакллантиришдан иборат.
Хулоса қилиб айтганда, жамиятимиздаги ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир ўтказадиган, тараққиётимизга тўсиқ, миллий хавфсизлигимизга таҳдид саналадиган коррупцияга қарши муросасиз курашиш ва жамиятда қонун устуворлигини таъминлашга барчамиз бирдек масъулмиз.

Шаҳзод Бахтиёров, Қашқадарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судьяси

Қашқадарё вилоят суди раиси ва ўринбосарлари иштирокида Косон туманида сайёр қабул бўлиб ўтди

Юртимизда инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш лозимлигига алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Вилоятимизнинг чекка ҳудудларида ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож бўлган фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларини аниқлаб, жойида ижобий ҳал этиш, уларга зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Қашқадарё вилоят судлари масъуллари томонидан вилоятимизнинг чекка ҳудуларида ўтказиб келинаётган сайёр қабуллардан навбатдагиси Косон тумани Бунёдкор МФЙ да ўтказилди. Унда Қашқадарё вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов, вилоят судлари масъуллари ва Косон тумани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари иштирок этишди.

Сайёр қабул жараёнида 11 нафар фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатлари тингланиб, зарур бўлган ҳуқуқий кўмак ва маслаҳатлар берилди.

Сайёр қабул доирасида Жиноят ишлари бўйича Косон туман суди томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилди. Косон тумани ИИБ Пробация гуруҳи назоратида  турган 15 нафар маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик тамойили қўлланган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан белгиланган жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

Судлар томонидан бу каби жиноят содир этган, бироқ қилмишининг қонунга хилофлигини англаган ва ахлоқан тузалиш йўлига ўтган маҳкумларга имкон берилиши халқимизнинг кечиримлилик ва бағрикенглик каби азалий қадриятларнинг рўёбга чиқарилиши билан бир қаторда жазодан озод этилган маҳкумларнинг жамиятда ўз ўрнини топишга, оила аъзолари, фарзандлари, шунингдек эл-юрт тараққиёти учун муносиб ҳисса қўшишларига яна бир имкон яратади.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Қашқадарё вилоят суди раиси ва ўринбосарлари томонидан Миришкор туманида сайёр қабул ташкил этилди

Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш ва эркинлаштириш мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида олиб борилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Қашқадарё вилоят суд органлари томонидан ҳам мунтазам равишда олис қишлоқ, маҳалла ва овулларда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Ана шундай сайёр қабуллардан навбатдагиси Миришкор туманида бўлиб ўтди.

Миришкор тумани тумани Жейнов МФЙ да бўлиб ўтган суд-ҳуқуқ масалалари билан боғлиқ сайёр қабулда Қашқадарё вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов ва ўринбосарлари, тумандаги турли соҳа масъуллари иштирок этишди. Унда фуқароларнинг суд қарорлари ва ажримлари билан боғлиқ бўлган мурожаатлари, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак билан боғлиқ мурожаатлари тингланди. Дастлаб вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов бугунги кунда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимидаги сўнгги янгилик ва ўзгаришлар ҳақида, шунингдек, мазкур сайёр қабулни ташкил этишдан кўзланган мақсад ҳақида батафсил тушунча берди. Шундан сўнг ҳудуддаги “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит ва қизларга тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйиш учун керак бўлган совғалар улашилди.

Қабул давомида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича мурожаат қилган 30 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. 11 нафар фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди, 1 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ўз ечимини топди. 18 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Шу куни сайёр қабул доирасида ЖИБ Миришкор суди томонидан сайёр суд тартибида ўтказилган мажлисда 41 нафар фермер хўжаликлари раисларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 65-моддасининг 1-қисми билан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлари кўрилиб, қонунда белгиланган тартибда уларга нисбатан енгиллик берилди. 22 нафар шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари ярашув асосида ҳаракатдан тўхтатилиб, шулардан 5 та маъмурий иш бўйича оилалар яраштирилди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси билан 11 нафар маҳкумлар муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Қашқадарё вилоят суд органлари масъуллари иштирокида Касби туманида сайёр қабул бўлиб ўтди

Қашқадарё вилоят суд органлари масъуллари томонидан ҳудудлар бўйлаб фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммоларини ўрганиш ва уларга ечим излашга қаратилган сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Навбатдаги сайёр қабул Касби туманида ташкил этилди.

Касби тумани “Шакаржўй” МФЙда ташкил этилган сайёр қабулда Қашқадарё вилоят судлари масъуллари ва тумандаги мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этишди. Бўлиб ўтган сайёр қабулда фуқароларнинг суд қарорлари ва ажримлари билан боғлиқ бўлган мурожаатлари, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Сайёр қабул давомида 24 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.  Шундан 4 нафар фуқаронинг аризаси суд ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари томонидан қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.  4 нафар фуқаронинг мурожаати ўз жойида ечимини топди,  16 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди судьялари томонидан ҳуқуқий тарғибот учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги ЎРҚ-717-сонли қонуни имзоланди.

Шу муносабат билан Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди раиси А.Элмуродов, судьялар Ш.Эшимов ва Ш.Нурматов томонидан Қарши шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси биносида учрашув ташкил этилди

Ички ишлар ходимлари, солиқ идоралари ходимлари ва фуқаролар иштирок этган учрашувда йиғилганларга “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан тушунчалар берилди.

Учрашув давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Skip to content