Деҳқонобод туманида судлар томонидан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул ташкил этилди
Деҳқонобод туманида судлар томонидан туманнинг «Янги ҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолининг суд-ҳуқуқ масалалари билан боғлиқ муаммоларини ўрганиш ва унга ечим излашга қаратилган сайёр қабул ташкил этилди. Дастлаб суд раислари бугунги кунда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимидаги сўнгги янгилик ва ўзгаришлар ҳақида, шунингдек, мазкур сайёр қабулни ташкил этишдан кўзланган мақсад ҳақида йиғилганларга батафсил тушунчалар беришди.
Қабул давомида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тингланди ва 16 нафар фуқароларга белгиланган тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қашқадарё вилоят судлари масъуллари томонидан аҳолининг суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилишга қаратилган сайёр қабуллар ўтказиш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш мақсадида изчил ишлар давом эттирилмоқда.
Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими