Қашқадарё вилояти судлари томонидан 2025 йилнинг 1-чораги давомида одил судлов борасида амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
2025 йилнинг 1-чораги давомида Қашқадарё вилоят, туманлараро, туман ва шаҳар судларига 3.512 (2024 йил 1-чорак давомида 3.039)та мурожаат келиб тушган (мурожаатлар 2024 йилнинг 1-чорагига нисбатан 473тага кўпайган).
Мазкур мурожаатларнинг:
604 (2024 йил 1-чорак давомида 314)таси умумий мурожаатлар, ўтган йилга нисбатан 290 тага кўпайган;
1.096 (2024 йил 1-чорак давомида 1.028)таси шахсий ва сайёр қабуллар жараёнида келиб тушган мурожаатлар, ўтган йилга нисбатан 68тага кўпайган;
1.773 (2024 йил 1-чорак давомида 1.634)та Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали келиб тушган мурожаатлар, ўтган йилга нисбатан 139 тага кўпайган;
3 (2024 йил 1-чорак давомида 5)та Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар портали орқали келиб тушган мурожаатлар ўтган йилга нисбатан 2тага камайган;
39 (2024 йил 1-чорак давомида 64)та Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатлар, ўтган йилга нисбатан 25тага камайган.
Мурожаатларнинг 1.174 (2024 йил 1-чорак давомида 574)таси суд қарорлари юзасидан, 167 (2024 йил 1-чорак давомида 96)таси суд ҳужжатлари ижроси юзасидан, 8 (2024 йил 1-чорак давомида 2)таси суд ҳужжатини вақтида ололмаётганлиги юзасидан, 4 (2024 йил 1-чорак давомида 22)таси судьяларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан, 1 (2024 йил 1-чорак давомида 10)таси суд ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан, 15 (2024 йил 1-чорак давомида 10)таси иш вақтида кўрилмаётганлиги юзасидан, 2.023 (2024 йил 1-чорак давомида 2.232)таси бошқа масалалар бўйича келиб тушган аризаларни ташкил этади.
Келиб тушган мурожаатларнинг ўрганиш натижаларига кўра 104 (2024 йил 1-чорак давомида 44)таси қаноатлантирилган, 14 (2024 йил 1-чорак давомида 8)таси рад қилинган, 3.274 (2024 йил 1-чорак давомида 2.839)тасига тушунтириш берилган, 14 (2024 йил 1-чорак давомида 9)таси тааллуқлилигига кўра юборилган, 40 (2024 йил 1-чорак давомида 42)таси тегишлилиги бўйича бошқа идораларга юборилган, 7 (2024 йил 1-чорак давомида 4)таси аноним мурожаатлар бўлганлиги боис кўрмасдан қолдирилган.
Шундан 105 (2024 йил 1-чорак давомида 58)таси такрорий, 402 (2024 йил 1-чорак давомида 49)таси дубликат мурожаатлар ҳисобланади.
ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛАР
2025 йилнинг 1-чораги давомида 1356 шахсга нисбатан 1062та жиноят иши кўрилган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан шахс сони 154 тага, иш сони 162 тага кўпайган.
Иши кўриб тамомланган шахсларнинг 792таси ёки 74.5 фоизи бўйича айблов ҳукми чиқарилган, 1таси ёки 0.1 фоизи оқланган, 230таси ёки 21.6 фоизининг иши ҳаракатдан тугатилган, шундан 221таси ёки 96 фоизининг иши ярашув асосида тугатилган.
Оқлов ҳукмлари 10 шахс:
Биринчи инстанцияда 1та иш бўйича 1 шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган.
Апелляция инстанциясида 1та иш бўйича 1 шахс оқланган.
Кассация инстанциясида 2та иш бўйича 3 шахс оқланган.
Тафтиш инстанциясида 4та иш бўйича 5 шахс оқланган.
Оқлов ҳукмларининг ўсиш динамикаси:
2014 йилда 2 шахс;
2015 йилда 4 шахс;
2016 йилда 1 шахс;
2017 йилда 17 шахс;
2018 йилда 93 шахс;
2019 йилда 146 шахс;
2020 йилда 47 шахс;
2021 йилда 40 шахс;
2022 йилда 37 шахс;
2023 йилда 30 шахс;
2024 йилда 22 шахс.
Биринчи инстанцияда 56та иш бўйича 86 шахсдан асоссиз айбловлар судланувчиларнинг зиммасидан чиқарилган.
Апелляция инстанциясида 18та иш бўйича 38 шахсдан асоссиз айбловлар судланувчиларнинг зиммасидан чиқарилган.
Кассация инстанциясида 18та иш бўйича 43 шахсдан асоссиз айбловлар судланувчиларнинг зиммасидан чиқарилган.
2та реабилитация этилган шахсларга давлат ҳисобидан 704.680.302 сўм моддий зарар ундириш белгиланган.
Тайинланган жазо чоралари:
Жами 792та жиноят иши бўйича 1021 шахсга нисбатан жазо тайинланиб, айблов ҳукми чиқарилган бўлиб, шундан:
122 шахсга ёки 11.9 фоизига жарима;
6 шахсга ёки 0.5 фоизига мажбурий жамоат ишлари;
239 шахсга ёки 23.4 фоизига ахлоқ тузатиш ишлари;
338 шахсга ёки 33.1 фоизига озодликни чеклаш;
316 шахсга ёки 30.9 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
24 шахс ёки 2.3 фоизи шартли ҳукм қилинган.
39 шахсга ёки 4.9 фоизига жазо тайинламасдан ҳукм чиқарилган.
Вояга етмаган 65 шахсга нисбатан 52та (жами кўриб тамомланган ишларнинг 4.8 фоизи) жиноят иши кўриб тамомланган, 57 шахсга ёки 7.1 фоизига ҳукм чиқарилган, 8 шахсга ёки 3.4 фоизига оид ишлар тугатилган, вояга етмаганларнинг 7тасига ёки 2.2 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
153 нафар аёлларга нисбатан 133та (жами кўриб тамомланган ишларнинг 12.5 фоизи)ишлар кўриб тамомланган, 132 нафарига ёки 12.9 фоизига ҳукм чиқарилган, 20 нафарига ёки 7.4 фоизига оид ишлар тугатилган. Айблов ҳукми чиқарилган аёлларнинг 21тасига ёки 6.6 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
80 нафар 60 ёшдан ошганларга нисбатан 78та (жами кўриб тамомланган ишларнинг 7.3 фоизи) жиноят ишлари кўриб тамомланган, 68 нафарига ёки 6.6 фоизига ҳукм чиқарилган, 12 нафарига ёки 4.4 фоизига оид ишлар тугатилган. Айблов ҳукми чиқарилган 60 ёшдан ошганларнинг 8тасига ёки 2.5 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Ёшлар агентлигининг кафолат хати асосида 3 нафар вояга етмаган шахсларга нисбатан 2та иш кўрилган, уларга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.
Хотин-қизлар қўмитасининг кафолат хати асосида ишлар кўрилмаган.
Маҳалла фуқаролар йиғинининг кафолат хати асосида
2 нафар шахсга нисбатан 2та иш кўрилган, уларга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.
Биринчи инстанция судлари томонидан қабул қилинган суд қарорларидан апелляция инстанциясида 48 (26%) шахсга нисбатан ўзгартирилган, 6 (3.2%) шахсга нисбатан бекор қилинган.
Вилоят судининг кассация инстанциясида 29 (33.7%) шахсга нисбатан ўзгартирилган бўлса, 13 (15.1%) шахсга нисбатан бекор қилинган.
Вилоят судининг тафтиш инстанциясида 22 (22.9%) шахсга нисбатан суд қарори ўзгартирилган, 9 (9.3%) шахсга нисбатан бекор қилинган.
Жиноят содир этган 88 шахс суд залидан қамоққа олинган.
Жиноят содир этган 95 шахс суд залида қамоқдан озод қилинган.
394 шахсга ЖКнинг 57-моддаси тартибида енгилроқ жазо тайинланган.
372 шахснинг озодликдан маҳрум қилиш жазосининг сақлаш шароити ўзгартирилиб, ЖИКнинг 113-моддаси тартибида манзил- колонияларга ўтказилган.
309 шахснинг жазоси ЖКнинг 74-моддаси тартибида енгилроғи билан алмаштирилган.
636 шахс ЖКнинг 73-моддаси тартибида жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилинган.
Сайёр суд мажлисларида 384та иш ёки 36.1 фоизи кўрилиб, 652 нафар фуқаро иштирок этган.
Хусусий ажрим 755та ёки 71 фоиз чиқарилган.
Биринчи инстанцияда 2174та материллар, шундан 1758таси санкция материллари кўриб тамомланган.
Содир этилган жиноятлар оқибатида етказилган 21.842.565.273 сўмлик зарарни қоплаганлиги сабабли биринчи ва апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияларида 142 шахсга нисбатан озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.
Туман ва шаҳар судларининг ҳар бир судьясининг ўртача ойлик иш ҳажми жиноят иши бўйича 20.8тани, материаллар 34.4тани, жами 57.2тани ташкил қилган.
Вилоят суди судьясининг ўртача ойлик иш ҳажми апелляция инстанциясида 4.6 тани, кассация инстанциясида 2.3 тани, тафтиш инстанциясида 2.4 тани, барча инстанцияда кўрилган материаллар 1 тани, жами 10.3 тани ташкил қилган.
18 марта корхона ва ташкилотларда маъруза, суҳбат ва учрашувлар ўтказилган.
574 марта аҳоли ўртасида лекция, суҳбат ва учрашувлар ўтказилган.
26 марта ўқув муассасаларида лекция, суҳбат ва учрашувлар ўтказилган.
63 марта газета-журналларда мақолалар чоп этилган.
71 марта радиода чиқишлар қилинган.
79 марта телевиденияда чиқишлар қилинган.
115 марта веб-сайтларда чиқишлар қилинган.
ЖПК 416-417-моддаларига асосан терговга юборилган ажримлар:
Биринчи инстанцияда 15 шахсга нисбатан 7та иш терговга юборилиб, 3таси бўйича важлари тасдиғини топмаган, 4та иш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Апелляция инстанциясида 3 шахсга нисбатан 3та иш терговга юборилиб, 1таси бўйича важлари қисман тасдиғини топган, 2та иш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Кассация инстанциясида 1 шахсга нисбатан 1та иш терговга юборилиб, иш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Тафтиш инстанциясида 1 шахсга нисбатан 1та иш терговга юборилиб, тасдиғини топмаган.
Айрим жиноятларнинг модда кесимида ўсиши таҳлили:
- Ўғирлик (ЖКнинг 169-моддаси) жиноятлар 153(82)та ёки 71тага;
- Қасддан баданга оғир ва ўртача оғирликда тан жароҳати етказиш (ЖК 104-105-моддалари) жиноятлари 109(84)та ёки 25тага;
- Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш (ЖКнинг 266-моддаси) жиноятлари 137(115)та ёки 22тага;
- Безорилик (ЖКнинг 277-моддаси) жинояти 56(44)та ёки 12тага;
- Оилавий зўравонлик (ЖКнинг 1261-моддаси) жиноятлар 33(21)та ёки 12тага;
- Гиёҳвандлик билан боғлиқ (ЖКнинг 270-276-моддалари) жиноятлар 75(67)та ёки 8тага;
- Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ (ЖКнинг 122-моддаси) жиноятлар 30(22)та ёки 8тага;
- Солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ (ЖКнинг 184-моддаси) жиноятлар 9(5)та ёки 4тага;
- Босқинчилик билан боғлиқ (ЖКнинг 164-моддаси) жиноятлар 4(1)та ёки 3тага;
- Одам савдоси (ЖКнинг 135-моддаси) жиноятлар 4(0)та ёки 4тага;
- Қасддан одам ўлдириш (ЖКнинг 97-моддаси) жиноятлари 7(5)та ёки 2тага кўпайган.
Айрим жиноятларнинг модда кесимида камайиши таҳлили:
- Қасддан баданга енгил шикаст етказиш (ЖКнинг 109-моддаси) жиноятлари 51(77)та ёки 26тага;
- Номусга тегиш (ЖК 118-моддаси) жинояти 5(9)та ёки 4тага;
- Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш (ЖКнинг 131-моддаси) жиноятлари 25(29)та ёки 4тага;
- Товламачилик (ЖК 165-моддаси) жинояти 7(12)та ёки 5тага;
- Қийнаш (ЖК 110-моддаси) жинояти 2(4)та ёки 2тага;
- Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш (ЖК 112-моддаси) жинояти 2(5)та ёки 3тага;
- Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш (ЖКнинг 257-моддаси) жиноятлари 6(8)та ёки 2тага камайган.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан 2025 йилнинг 1 январидан жиноят ишлари бўйича туман ва шаҳар судларида тергов судьяси лавозими жорий этилди.
Тергов судьяларига жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масалалари — қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш, мурдани эксгумация қилиш, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш, ушлаб туриш муддатини 48 соатга қадар узайтириш ҳамда прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатмаларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги илтимосномаларини кўриб чиқади. Шунингдек, тергов судьяларига маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўриб чиқиш ваколати юклатилди.
Бу орқали жиноят ишлари бўйича биринчи инстанция суди судьялари ўртасида иш ҳажми мутаносиблиги таъминланади.
Жами 416та санкция материаллари кўриб тамомланиб, шундан 400таси қаноатлантирилган бўлса, 16таси ёки 3.8 фоизи рад қилинган. Шундан 270та қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномалар кўрилган, 256таси қаноатлантирилган бўлса, 14 таси ёки 5.1 фоизи рад қилинган.
2025 йилнинг 1-чораги давомида 10.989 шахсга нисбатан 9.186та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар кўриб тамомланган. 6.824 шахсга нисбатан 6.187та иш бўйича маъмурий жазо қўллаш тўғрисида қарор чиқарилган бўлса, 4.165 шахсга нисбатан 2.999та иш ҳаракатдан тугатилган. Маъмурий жазо қўлланилган шахсларнинг 6.155 нафарига ёки 99.4 фоизига жарима, 16 нафарига ёки 0.2 фоизига махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 646 нафарига ёки 9.4 фоизига маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. 1 нафарига ашёни мусодара қилиш, 5 шахс маъмурий депортация қилинган.
673 шахсга нисбатан 484та иш Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 21-моддасига асосан, 3.492 шахсга нисбатан 2.515та иш МЖтКнинг 271, 212-моддаларига асосан тугатилган.
Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар бўйича 9.394та материаллар кўриб тамомланган, шундан 8.820таси қаноатлантирилган бўлса, 574таси ёки 6.1% рад қилинган.
Биринчи инстанция судлари томонидан қабул қилинган суд қарорларидан апелляция инстанциясида 175 шахсга нисбатан 135та иш кўрилган, шундан 44 (25.1%) шахсга нисбатан суд қарорлари ўзгартирилган бўлса, 75 (42.8%) шахсга нисбатан суд қарорлари бекор қилинган.
Биринчи инстанция судларида кўрилган маъмурий ҳуқуқбузалик ишлари бўйича материаллардан апелляция интанциясида 113 таси кўрилган, 31 таси бўйича суд қарорлари ўзгартирилган бўлса, 15таси бўйича суд қарорлари бекор қилинган.
Биринчи инстанция судлари томонидан қабул қилинган суд қарорларидан кассация инстанциясида 183 шахсга нисбатан 160та иш кўрилган, шундан 36 (19.6%) шахсга нисбатан суд қарорлари ўзгартирилган бўлса, 69 (37.7%) шахсга нисбатан суд қарорлари бекор қилинган.
Биринчи инстанция судларида кўрилган маъмурий ҳуқуқбузалик ишлари бўйича материаллардан кассация интанциясида 68таси кўрилган, 21таси бўйича суд қарорлари ўзгартирилган бўлса, 11таси бўйича суд қарорлари бекор қилинган.
Туман ва шаҳар судларининг ҳар бир судьясининг ўртача ойлик иш ҳажми маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар бўйича 180.1тани, материаллар 184.1тани, жами 364.2тани ташкил қилади.
Вилоят суди судьясининг ўртача ойлик иш ҳажми юқори инстанцияда 9.8тани, материаллар 6тани, жами 15.8тани ташкил қилади.
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛАР
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлар томонидан 2025 йилнинг 1-чораги давомида жами 9.824та ишлар кўрилган, шундан 6.821та фуқаролик иши, 2.997та материал тартибда кўрилган ишлар, 6та ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорига доир ишлар, шунингдек 142.214.232.931 сўмлик 19.948та суд буйруғи чиқарилган.
Ҳар бир судьянинг ўртача ойлик иш ҳажми 136,4та фуқаролик иши, 277,0та суд буйруғини жами 413,4тани ташкил қилган. Вилоятда судьянинг ўртача ойлик иш ҳажми 20,2та фуқаролик ишини ташкил этган.
Туманлараро судлар томонидан мазмунан кўриб тамомланган жами 6.821та фуқаролик ишларидан 5.825та ҳал қилув қарори чиқарилиб, 4.770та даъво қаноатлантирилган, 1.055та даъво рад этилган, 768та кўрмасдан қолдирилган, 228та иш юритишдан тугатилган.
2025 йилнинг 1-чораги мобайнида жами 1.562 та никоҳдан ажратиш билан боғлиқ ишлар кўрилган бўлиб, 809 та ёки 51,7 фоиз даъволар қаноатлантирилган, 537 таси рад қилинган, 127 таси кўрмасдан қолдирилган, 89 таси иш юритувдан тугатилган.
Кўриб тамомланган фуқаролик ишлари низо тури бўйича таҳлил қилинганда, меҳнат низолари 398 та ёки 5,8 фоиз, оилавий низолар 2.940 та ёки 43,1 фоиз, уй-жой билан боғлиқ низолар 207 та ёки 3,0 фоиз, кредит қарздорлигини ундириш билан боғлиқ низолар 645 та ёки 9,4 фоиз, коммунал хизмат бўйича қарздорлик ва зарар ундириш 120 та ёки 1,7 фоиз, битим билан боғлиқ ишлар 36 та ёки 0,5 фоиз, ер низолари 969 та ёки 14,2 фоиз, алоҳида тартибда юритилган ишлар 249 та ёки 3,6 фоиз, даъво тартибида кўрилган бошқа ишлар 1.257 та ёки 18,4 фоизни ташкил этган.
Судлар томонидан кредит шартномасидан келиб чиқадиган низолар билан боғлиқ 645 та фуқаролик ишлари кўрилган. 55.922.856.181 сўмлик 495та даъво аризалари қаноатлантирилган.
Судлар томонидан 232 марта турли ҳуқуқий мавзуларда маъруза, учрашув ва суҳбатлар ўтказилган, 41 марта телевидениеда, 28 марта радиода чиқишлар қилинган, 26 марта газета ва журналларда мақолалар эълон қилинган, 39та веб-сайт ва бошқа ахборот воситаларида чиқишлар қилинган, шунингдек 1.134та ёки 11,5 фоиз фуқаролик ишлари сайёр суд мажлисларида кўрилган. Судлар томонидан кўрилган фуқаролик ишлари юзасидан 379та хусусий ажримлар чиқарилган.
Биринчи инстанция судлари томонидан қабул қилинган суд ҳужжатларига нисбатан келтирилган шикоятларга асосан фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида жами 246 та иш кўрилган бўлиб, ўтган йилга нисбатан(295) 49 тага 16,7 фоизга камайган.
Апелляция инстанциясида ҳал қилув қарорларига нисбатан кўрилган 246 та ишларнинг 40 таси ёки 16,2 фоизи бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари бекор қилинган, 13 таси ёки 5,2 фоизи ўзгартирилган.
Биринчи инстанция судлари томонидан қабул қилинган суд ҳужжатларига нисбатан келтирилган шикоятларга асосан фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида жами 188 та иш, жами тамомланган ишларнинг 2,7 фоизи кўрилган.
Кассация инстанциясида ҳал қилув қарорларига нисбатан кўрилган 188 та ишларнинг 45 таси ёки 23,9 фоизи бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари бекор қилинган, 6 таси ёки 3,1 фоизи ўзгартирилган.
Биринчи инстанция судлари томонидан қабул қилинган суд ҳужжатларига нисбатан келтирилган шикоятларга асосан фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида жами 112 та иш, жами тамомланган ишларнинг 1,6 фоизи кўрилган.
Тафтиш инстанциясида ҳал қилув қарорларига нисбатан кўрилган 112 та ишларнинг 10 таси ёки 8,9 фоизи бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари бекор қилинган, 2 таси ёки 1,7 фоизи ўзгартирилган.
ИҚТИСОДИЙ СУДЛАР
Қашқадарё вилояти иқтисодий судлари томонидан
2025 йилнинг 1-чорагида жами 17.762та (ўтган йилнинг шу даврида 2.568та) иқтисодий ишлар мазмунан ҳал этилган. Кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15.194тага ёки 6,92 баробарга кўпайган.
Судлар кесимида кўрилган ишлар ҳажми Қарши туманларар иқтисодий суди 4.002(+3.460)та, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди 3.785(+3.416)та, Чироқчи туманлараро иқтисодий суди 3.026(+2.879)та, Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди 2.463(+2.116)та, Ғузор туманлараро иқтисодий суди 1.538(+1.260)та, Косон туманларар иқтисодий суди 1.386(+978)та, Касби туманларар иқтисодий суди 1.056(+579)тани ташкил этиб қўпайган бўлса, вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биринчи инстанцияда 6(-2)тани ташкил қилган ҳолда камайган.
Низо тоифаси бўйича:
– Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга оид 2.027та (2.017та);
– Маъмурий ҳуқуқий муносабатларга оид 14.975та (416та);
– Ташкилот ва фуқароларнинг банкротлигига оид 214та (130та);
– Корпоратив (таъсисчилар ўртасидаги низо) муносабатларга оид 4та (11та);
– Арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ ишлар 22та;
– Инвестициявий низолар бўйича ишлар 2та;
– Ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ бўлган ишлар 17та;
– Рақобатга оид ишлар 3та ишлар кўрилган.
Туманлараро иқтисодий судлар судьяларининг ўртача ойлик иш ҳажми 479,3(107)тани, вилоят суди судьясининг иш ҳажми 14(13,2)тани ташкил этган бир пайтда, ушбу кўрсаткич Чироқчи туманлараро иқтисодий суди 1.008(74)та, Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди 821(173,5)та, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди 630(92,3)та, Ғузор туманлараро иқтисодий суди 512(139)та, Қарши туманлараро иқтисодий суди 444(90,3)та, Косон туманлараро иқтисодий суди 231(102)та, Касби туманлараро иқтисодий суди 176(119,3)тани ташкил қилган.
Жисмоний ва юридик шахсларга қулайликлар яратиш ҳамда аҳоли орасида суднинг таъсирчанлигини ошириш мақсадида ҳисобот даврида иқтисодий судлар судьялари томонидан жами 13.039(748)та ёки 73,41 фоиз ишлар сайёр суд мажлисларида кўрилган.
2025 йилнинг 1-чораги давомида Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўрилган низолар бўйича 152(141)та ишлардан 20(27)таси ёки (13,16%) бекор қилинган, 5(20) таси ёки (3,29%) ўзгартирилган, 127(94) таси (83,56%) ўзгаришсиз қолдирилган.
Сайёр судда 46та(0) кўрилган.
Кассация инстанциясида жами 54(6та) ишлардан 16(2)таси (29,63%) бекор қилинган, 9(0)таси (16,67%) ўзгартирилган ҳамда 29(4) таси (53,71%) ўзгаришсиз қолдирилган.
Тафтиш инстанция суди томонидан 82(30)та шикоятлар кўриб чиқилган, шундан 14(13)таси (17,08%)бекор қилинган, 4(2)таси (4,88%)ўзгартирилган, 64(15)таси (78,05%) ўзгаришсиз қолдирилган.
Қашқадарё вилоят иқтисодий судлари судьялари томонидан 2025 йилнинг 1-чораги давомида жами 78(62)та суд таъсир чоралари қўлланилган бўлиб, шундан 0(1)таси маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги, 4(4)таси моддий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги, 71(8)таси интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида ҳамда 3(51)таси бошқа масалалар бўйича хусусий ажрим ва тақдимномалардир.
Иқтисодий суд судьялари томонидан аҳолига қонунларни тушунтириш, амалдаги қонунчиликни кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш ҳамда қоидабузарликларнинг олдини олиш юзасидан жами 191(151)маротаба тарғибот ишлари олиб борилган, оммавий ахборот воситаларида 57(31)марта, шу жумладан: телевидениеда 15(6)та, радиода 5(14) марта, газета ва журналларда 10(6)та ва веб-сайт ва бошқа ахборот воситаларида 27(5)та чиқишлар қилинган.
Оммавий ахборот воситаларида чиқишлар судлар кесимида, вилоят судида 11та, Косон туманлараро судида 11та, Қарши туманларарода 10та, Касби туманларарода 9та, Шаҳрисабз туманларарода 7та, Ғузор туманлараро судида 5та, Яккабоғ ва Чироқчи туманлараро судида 2тани ташкил этади.
Аҳоли орасида 134(120)маротаба давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилган.
МАЪМУРИЙ СУДЛАР
2025 йилнинг 1-чораги давомида Қашқадарё вилоят ва туманлараро маъмурий судларида штат бўйича белгиланган 13 та судьядан бугунги кунда 11 та судья ўз вазифасини амалга ошириб келмоқда.
2025 йилнинг 1-чораги давомида Қашқадарё вилоят маъмурий судларининг биринчи инстанциясида оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 536та иш кўриб тамомланган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 69,6 % га кўпайган.
Шундан 309 таси қаноатлантирилган, 189 таси рад қилинган,
25 таси иш юритишдан тугатилган, 13 таси кўрмасдан қолдирилган.
Қашқадарё вилоят маъмурий судларининг биринчи инстанцияси томонидан 2025 йилнинг 1-чораги давомида жами 73 та хусусий ажрим чиқарилган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 10,6 фоизга ўсган.
Шулардан 73 та хусусий ажримдан 51 тасининг жавоби олинган бўлиб, мансабдор шахсларга интизомий жазо чоралари қўлланилмаган.
Қолган 22 та хусусий ажримнинг ижросини таъминлаш муддатлари мавжуд.
Апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияларида кўрилган ишлар бўйича жами 9 та иш якуни юзасидан қонун ҳужжатлари бузилиш ҳолатлари аниқланиб, судлов ҳайъатлари томонидан хусусий ажримлар чиқариш йўли билан муносабат билдирилган.
Шулардан 9 та хусусий ажримдан 3 тасини жавоби олинган бўлиб, мансабдор шахсларга интизомий жазо чоралари қўлланилмаган.
Қолган 6 та хусусий ажримнинг ижросини таъминлаш муддатлари мавжуд.
Бундан ташқари Қашқадарё вилоят маъмурий судлари биринчи инстанцияси, апелляция, кассация ва тафтиш судлов ҳайъатлари томонидан 2025 йилнинг 1-чораги давомида жавобгар органларга нисбатан 52 та ишни кўриш натижасида тарафларнинг хатти-ҳаракатида жиноят аломатлари бор ёки йўқлигига ҳуқуқий баҳо берилиши учун прокуратура идораларига хабарномалар юборилган.
Қуйидаги маъмурий органлар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш билан боғлиқ ишлар нисбатан кўпроқ кўрилган:
-Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, уларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 333 та иш кўрилган. 2024 йилнинг мос даврига нисбатан деярли 132,8 %га кўпайган.
Шундан, 255 таси қаноатлантирилган, 65 таси рад этилган. Чиқарилган суд таъсир чораларининг асосий қисми, яъни, 55 таси, хусусий ажримларни 75,3 фоизи бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси мансабдор шахсларида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларига нисбатан чиқарилган.
-Давлат солиқ органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, уларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 42 та кўрилган. 2024 йилнинг мос даврига нисбатан деярли 23,6 %га камайган.
Шундан 20 таси қаноатлантирилган, 15 таси рад этилган. Чиқарилган суд таъсир чораларининг 7 таси, яъни, хусусий ажримларнинг 9,5 фоизи солиқ идоралари мансабдор шахсларида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларига нисбатан чиқарилган.
-Ҳокимият мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ва ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 43 та иш кўрилган. Шундан 6 таси қаноатлантирилган, 33 таси рад этилган, 2 таси кўрмасдан қолдирилган, 2 таси иш юритишдан тугатилган.
Чиқарилган суд таъсир чораларининг 4 таси, яъни, хусусий ажримларнинг 5,4 фоизи ҳокимият мансабдор шахсларида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларига нисбатан чиқарилган.
Маҳаллий ҳокимликлар билан боғлиқ ишлар 2024 йилнинг мос даврига нисбатан (49 та) 12,2 фоизга камайган. Буни қабул қилинган янги тартиб-тамойилларга асосан ер билан боғлиқ муносабатларда инсон омилининг кескин камайганлиги ва 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Президент фармонига кўра 2021 йил 1 августдан бошлаб ҳокимнинг ер ажратиш ваколати олиб қўйилиши билан боғлаш мумкин.
-ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва унинг ҳудудий бўғинлари мансабдор шахслари билан боғлиқ ишлар жами 46 та кўрилиб, 15 таси қаноатлантирилган ва 28 таси рад этилган ва 3 таси иш юритишдан тугатилган.
-Ички ишлар вазирлиги мансабдор шахслари билан боғлиқ ишлар жами 8 та кўрилган бўлиб 8 таси рад этилган.
-Қурилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўғинлари мансабдор шахслари билан боғлиқ ишлар жами 1 та кўрилган бўлиб, мазкур иш аризачининг ваажлари ўз исботини топмаганлиги сабабли рад этилган.
-Мажбурий ижро бюроси марказий ва ҳудудий идоралари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, улар томонидан чиқарилган қарорларни ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ 49 та (2024 йили 37 та) иш кўрилган бўлиб, шундан 10 таси қаноатлантирилган, 31 таси рад этилган, 3 таси кўрмасдан қолдирилган, 5 таси ш юритишдан тугатилган;
Бир оз вақт муқаддам қонунчиликка кўра, иқтисодий суд томонидан берилган ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочисининг чиқарган қарори устидан ундирувчи ёки қарздор томонидан ижро ҳужжатини берган иқтисодий судга шикоят берилиш назарда тутилган эди.
Эндиликда Ўзбекистон Республикасининг 833-сонли қонунига кўра ушбу тартиб ўзгартирилиб, давлат ижрочисининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қарор чиқарилганлиги тўғрисида хабар қилинган кундан ёки манфаатдор шахсга ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги ҳақида маълум бўлган пайтдан эътиборан ўн кунлик муддатда давлат ижрочиси жойлашган ердаги маъмурий судга ёхуд бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга бериладиган бўлди.
Иқтисодий судларда эндиликда бундай ишлар кўрилмайди. Ягона суд амалиёти яратилиши учун амалга оширилган ўзгариш.
Бу ишларни кўришда маъмурий орган томонидан йўл қўйилаётган хато бу алимент қарздорлигини бир томонлама ваколатдан четга чиққан ҳолда ҳисоблаш ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сонли Қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига зид равишда чет элга чиқиш тақиқларини бекор қилиш билан боғлиқ масалалар диққатга сазовор.
-Адлия органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, уларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 2 та иш кўрилган. Шундан, 1 таси қаноатлантирилган ва 1 таси иш юритишдан тугатилган.
-Давлат активларини бошқариш агентлиги мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, уларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 3 та иш кўрилган. Шундан, 1 таси қаноатлантирилган, 2 таси рад қилинган.
-Бундан ташқари Транспорт вазирлиги, Қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги, Сув ҳўжалиги вазирлиги ва бошқа идора ва ташкилотлар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, уларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ 8 та иш кўрилган бўлиб, шундан 6 таси рад этилган ва 2 таси иш юритишдан тугатилган;
2025 йилнинг 1-чораги давомида апелляция инстанциясида жами
49 та оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар кўрилган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 16,6 %га кўпайган.
Шундан 41 та иш ўзгаришсиз қолдирилган, 5 та иш бекор қилинган ва 3 та иш апелляция иш юритувидан тугатилган.
Кассация инстанциясида жами 17 та оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар кўрилган бўлиб.
Шундан 15 та иш ўзгаришсиз қолдирилган, 2 та иш бекор қилинган.
Тафтиш инстанциясида жами 29 та оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар кўрилган бўлиб, шундан 25 та иш ўзгаришсиз қолдирилган, 2 та иш бекор қилинган, 1 та иш тафтиш иш юритувидан тугатилган ва 1 та иш кўрмасдан қолдирилган.
Қашқадарё вилоят маъмурий суди судьялари томонидан 2025 йилнинг 1-чораги давомида суд амалиёти юзасидан ўтказилган умумлаштришлари 6 тани ташкил этиб, шундан 4 таси муайян ишлар бўйича, 2 таси умумий масалаларда ўтказилган.
Ўтказилган умумлаштириш натижалари юзасидан, тегишли ташкилот мансабдор шахсларига тегишли тавсиялар берилган.
Қашқадарё вилоят ва туманлараро маъмурий суди судьялари томонидан 2025 йилнинг 1-чораги давомида ўтказилган оғзаки ҳуқуқий тарғиботлар 35 тани ташкил этиб, шундан 31 та маъруза, 2 та давра суҳбатлари ва 2 та семинарлар ўтказилган.
Бундан ташқари Қашқадарё вилоят ва туманлараро маъмурий суди судьялари томонидан 2025 йилнг 1-чораги давомида 47 та оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиниб, шундан 13 та телевиденияда, 4 та радиода, 13 та газета ва журналларда мақолалар ҳамда 17 та веб-сайт ва бошқа ахборот воситаларида чиқишлар қилинган.
2025 йилнинг 1-чораги давомида жами 251.598.750 сўмлик 365 та ижро ҳужжатларидан 69.371.000 сўмлик 158 та 43,29 фоиз суд ҳужжатлари ижроси таъминланган бўлиб, бугунги кунда 182.227.750 сўмлик 207 та (56,71 фоиз) ижро ҳужжатлари қолдиқда қолмоқда.
2025 йилнинг 1-чораги давомида Қашқадарё вилоят судларига жами 214 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ўтган йилга нисбатан (102 та) 109,8 фоизга кўпайган.
Шундан: Қашқадарё вилоят маъмурий судининг раиси ва туманлараро суди раиси ҳамда судьялари томонидан 102 та (шундан 102 таси ёки 100 % оғзаки равишда) фуқаро ариза, таклиф ва мурожаатлар билан қабул қилинган бўлиб, шундан 12 та мурожаат сайёр қабулда ва 90 та мурожаатлар бевосита идорада қабул қилинган.
Мурожаатларнинг 102 таси ёки 100 % нинг қонуний ҳуқуқлари тушунтирилган ҳамда қаноатлантирилган бўлиб, такрор шикоятлар келиб тушмаган.
Бундан ташқари, Қашқадарё вилоят маъмурий суди судьялари томонидан Қарши шаҳар, Шаҳрисабз шаҳар, Миришкор, Муборак, Касби туманларида жами бўлиб 12 нафар фуқаро қабул қилинган.
2025 йилнинг 1-чораги давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси, Бош прокуратура, Ҳалқ қабулхонаси ва бошқа идоралар веб-сайти орқали Қашқадарё вилоят маъмурий судига келиб тушган жами 66 та мурожаатдан 66 таси ёки 100 % ўрганиб чиқилиб, шундан 66 та ёки 100 % тушунтиришлар берилган қолдиқда мурожаатлар қолмаган.
Жумладан, 2025 йилнинг 1-чораги давомида Қашқадарё вилояти ва туман маъмурий судларига жами 46 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 46 та ёки 80,5 % мурожаатлар ўрганиб тушунтириш берилган, 9 таси ёки 19,5 % тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган, қолдиқда мурожаатлар қолмаган.
Қашқадарё вилоят ва туманлараро маъмурий судларида жисмоний ва юридик шахслар (вакиллари)дан келиб тушган мурожаатларда кўрсатилган барча важлар тўлиқ текширилиб, шахсан суд раиси номидан жавоб бериш йўлга қўйилган.
Мурожаатларни қонуний ва сифатли ҳал этилиши ва уларни такроран келиб тушишининг олдини олиш масаласига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, доимий равишда таҳлил этиб борилиши ҳамда аниқланган хато-камчиликларни ўз вақтида бартараф этилиши белгилаб қўйилган.
Келиб тушган ҳар бир мурожаатни ҳисобга олиш, унинг ҳаракати ва белгиланган муддатида кўриб чиқилиши устидан назорат кучайтирилган.
Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими