Қашқадарё вилояти судлари судьялари учун психологик тест синовлари бўлиб ўтди

Юртимизда судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, малакали кадрларни танлаш, уларни судьялик касбига тайёрлаш ва тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини ошириш мақсадида олиб борилаётган ишлар Қашқадарё вилоятида ҳам изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида судьялар фаолиятини баҳолаш мезонларини такомиллаштириш белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан Қашқадарё вилоятида фаолият юритаётган барча судьялар учун психологик тест синовлари бўлиб ўтди.

 

 

Мазкур психологик тест судьяларнинг қатъийлик, босиқлик, жиззакилик, стрессга чидамлилик, коррупция, алкоголизмга мойиллик ва бошқа психологик хусусиятларини аниқлашга кўмаклашиши билан аҳамиятлидир.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

“Менинг маҳаллам – менинг судьям” институти амалда

Бугунги кунда фуқароларнинг ҳуқуқий масалалар юзасидан муаммоларини тизимли ҳал этиш, ҳуқуқбузарлик профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек  ва аҳолининг ҳуқуқий онгини доимий ошириб боришга муҳим масала сифатида қаралмоқда.

Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьялари Шаҳзод Бахтиёров ва Аҳрор Ғоппоровлар томонидан “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси остида Қарши шаҳридаги “Буюк Турон ва “Шўртан” маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил қилинган учрашувда судьялар жамоат хавфсизлигига қарши ва одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар, коррупцияга қарши курашиш ва қонунчиликка киритилаётган сўнгги ўзгартиришлар хусусида маърузалар қилишди.

Маҳалла фаоллари ва фуқаролар иштирок этган ушбу учрашувларда судьялар суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, ушбу ислоҳотларнинг асл мақсади аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш эканлиги ҳамда маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида тўхталиб ўтишди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

“Ёшлар – жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши”

Маълумки, ҳуқуқбузарлик профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқий масалалар юзасидан муаммоларини тизимли ҳал этиш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини доимий ошириб бориш давр талаби.

Қарши шаҳридаги 41-сонли ихтисослаштирилган мактабда ташкил қилинган учрашувда Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьялари Шаҳзод Бахтиёров ва Аҳрор Ғоппоровлар иштирок этишиб, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш хусусида маъруза қилишиб, ўзларининг ўринли фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Учрашувда юртимизда ёшлар масаласига давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида қаралаётганлиги, чунки, ёшларга ғамхўрлик кўрсатиш бу – юрт ва миллат келажаги тўғрисида қайғуриш эканлиги, ёшларни ижтимоий-маънавий томондан соғломлашишига кўмаклашиш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, жамиятга зид ҳатти-ҳаракатларни содир қилмаслик, ҳуқуқбузарлик ва жиноятга қўл урмаслик, Ватанга садоқатли, атрофдаги инсонларга юксак ҳурматда бўлиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, илм эгаллашга интилиш, бугунга кунда яратилган кенг имкониятдан унумли фойдаланиш лозимлиги ҳақида ҳам сўз юритилди.

Бундан ташқари суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, ушбу ислоҳотларнинг асл мақсади аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш эканлиги ҳамда муҳим сиёсий жараён – Конституциявий ислоҳотлар ҳақида ёшларга маълумотлар берилди.

Учрашув давомида судьялар жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, вояга етмаганлар ва ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш бўйича ҳам ўз фикрларини билдиришди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан учрашув ташкил этилди

Фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш борасида Қашқадарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари томонидан аҳоли орасида учрашув ва давра суҳбатлари мунтазам ташкил этиб келинмоқда. Ана шундай учрашувлардан навбатдагиси Қарши шаҳри “Амир Темур” маҳалласида истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун ташкил этилди. Унда Қашқадарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари Қаҳрамон Боймуродов, Дилфуза Шамсиева ва Бекзод Остоновлар иштирок этишди.

Бўлиб ўтган учрашувда “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг мурожаатлари тингланди. Шунингдек, уларнинг муаммолари ўрганилиб, ҳуқуқий ечимлари бўйича зарур чоралар белгиланди ҳамда ҳуқуқий ёрдам ва маслаҳатлар берилди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Судьялар хотин-қизлар билан учрашди

Маълумки, фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир. Шу мақсадда Қашқадарё вилоят маъмурий суди раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Бахтиёр Қиличов ва Қарши туманлараро маъмурий суди судьяси Латофат Зайниддиновалар иштирокида Қамаши туманидаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг мурожаатлари тингланиб, ҳуқуқий ёрдам ҳамда маслаҳатлар берилди. Шунингдек, уларнинг муаммолари ўрганилиб, ҳуқуқий ечимлари бўйича зарур чоралар белгиланди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Қашқадарё вилоят маъмурий судида “Маърифат соати” ташкил этилди

“Маърифат соати”да Қашқадарё вилоят маъмурий суди судьялари ва ходимлари иштирок этишди. Дастлаб, Қашқадарё вилоят маъмурий суди раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Бахтиёр Қиличовнинг кун тартибидаги Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан маърузаси ҳамда Қашқадарё вилоят маъмурий судининг 2022 йилга мўлжалланган иш режасининг 1.5 банди ижроси, 2022 йилнинг иккинчи ярим йиллиги давомида судьялар ва суд ходимларининг ижтимоий-сиёсий билим даражасини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартириш ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан фикр-мулоҳазалари тингланди.

Сўнгра, “Маърифат соати”га таклиф этилган меҳмон билан давра суҳбати ўтказилди. Қашқадарё вилоят маданият бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Исоқ Тўраев иштирокида ташкил этилган суҳбат мавзуси “Ўзбек санъати: кеча ва бугун” деб номланди.

Қизғин тарзда кечган суҳбат давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман судининг сайёр мажлиси ўтказилди

Жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман судининг очиқ сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда маъмурий хуқуқбузарликларга оид жами 26 та иш кўриб чиқилди.

Жумладан 7 та маъмурий ишларга жарима жазоси тайинланди, 2 та шахсларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шу жумладан 17 та маъмурий иш тарафларнинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан МЖтКнинг 212-моддасига асосан тугатилди ҳамда фуқароларга янги жорий қилинган МЖтКнинг 212-моддаси ҳақида тушунчалар берилиб, келгусида маъмурий хуқуқбузарлик келтириб чиқариш қандай оқибатларга олиб келиши тушунтирилди. Уларнинг оила аъзоларига ҳам келгусида содир этилиши мумкин бўлган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида тушунтиришлар берилди.

Тадбир сўнггида жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман суди раиси Ўктам Расулов томонидан мазкур ҳудуд маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакилларига улар истиқомат қилаётган маҳаллада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан бир қатор ҳуқуқий тушунчалар берилди. Очиқ мулоқот ўтказилиб, аҳолини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоблар берилди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

«Суғурта муносабатларидан келиб чиқадиган низолар» мавзусида семинар ташкил этилди

Маълумки, иқтисодий судларда суғурта муносабатларидан келиб чиқадиган низолар билан боғлиқ ишларни кўриб чиқишда бир қатор муаммоларга кўп бора дуч келинади. Шу сабабли бундай муаммоларга ечим излаш муҳим масала. Шу максадида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судяьси О.Қурбонов томонидан «Микрокредитбанк» Шаҳрисабз туман филиали биносида «Суғурта муносабатларидан келиб чиқадиган низолар»  мавзусида семинар ташкил этилди.

Унда банк ва мутасадди ташкилотлар ходимлари иштирок этишди. Семинар машгулоти иштирокчиларига суғурта муносабатларидан келиб чиқадиган низоларни судда куриб чикишнинг  муаммоли тарафлари ва уларнинг ечимлари бўйича тушунтиришлар берилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Судьяларнинг аҳоли билан очиқ мулоқотлари давом этмоқда

Маълумки, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, шу жумладан, хотин-қизлар ҳуқуқбузарлиги профилактикаси, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ҳамда ҳуқуқбузарликларга доир ишларда ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга кўмаклашишда  фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат органлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорлиги муҳим ўрин тутади.

Қашқадарё вилоят суди судьяларининг аҳоли билан ўтказиб келаётган очиқ мулоқотлари 2022 йил 25 август куни Қарши шаҳридаги “Ишга марҳамат” моно марказида давом этди.

Шу куни Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьялари Ш.Бахтиёров, Ф.Қамбарова, А.Ғаппоров ва Н.Абдуллаевлар Қарши шаҳридаги “Ойдин” ва “Пахтазор-1” МФЙ фуқаролари ва моно марказда иш ўрганадиган тингловчиларга жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши кураш, фирибгарлик, одам савдоси ва гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш жиноятлари, жазо турлари ҳақида маърузалар қилишди.

Бундан ташқари, Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди судьяси Б.Умиров томонидан бир қатор жиноят ишлари очиқ сайёр суд мажлисида кўрилиб, суд ҳукмлари ва хусусий ажримлар муҳокамаси ўтказилди.

Учрашувда суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, ушбу ислоҳотларнинг асл мақсади аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш эканлиги ҳамда муҳим сиёсий жараён – Конституциявий ислоҳотлар ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, вояга етмаганлар ва ёшларни Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш бўйича ўз фикрларини билдирдилар.

Очиқ мулоқотда фуқаролар томонидан турли мавзуларда берилган саволларга жавоблар ва тушунтиришлар берилди, айрим масалалар тегишли сектор раҳбари эътиборига етказилиши маълум қилинди.

 

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Қашқадарё вилоят судлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот ташкил этилди

Бугун Қарши шаҳрида жойлашган Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникасида Қашқадарё вилоят судлари судьялари томонидан тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Унда тадбиркорлик субъектларига берилаётган имтиёзлар ва қулайликлар, мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловнинг самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар хусусида сўз юритилди.

Мулоқот давомида вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг иш фаолияти жараёнида дуч келаётган муаммолар ва уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш масалаларига эътибор қаратилди.

Судьялар иштирокида очиқ мулоқот тарзида ўтказилган ушбу учрашувда тадбиркорлар томонидан суд ишларини яхшилаш, тадбиркорларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш борасида қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш юзасидан аниқ таклиф ва тавсиялар ҳам берилди ҳамда тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Skip to content