Хатосини тушуниб етган йигит қамоқдан озод қилинди

Деҳқонобод тумани Найман қишлоғида истиқомат қилувчи иккала ҳамқишлоқ ўртасида юзага келган ўзаро жанжал оқибатида Ш.Бойпўлатов Э.Бердиевни уриб, унга тан жароҳати етказади. Жиноят ишлари бўйича Китоб туман судининг 2022 йил 25 октябрдаги ҳукмига асосан Ш.Бойпулатов Э.Бердиевга ўртача оғир тан жароҳати етказганликда айбдор деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан 2 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Қашқадарё вилоят судига апелляция шикояти берган Ш.Бойпўлатовнинг иши апелляция инстанциясида кўриб чиқилди.

Етказилган зарарлар қопланганлиги ҳамда жабрланувчининг судланувчига нисбатан даъвоси йўқлиги инобатга олинди. Озодликнинг қадрига етган ва ўз хатосидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган Ш.Бойпулатовга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилди ва суд залида қамоқдан озод қилинди.

 

Фарҳод Тилавов, Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича бош консультанти

“Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси амалда

Қарши шаҳри “Маҳаллот” маҳалласида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида ўтказилган учрашувда халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари, маҳалла аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан Қашқадарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судьяси Музаффар Раупов суд-ҳуқуқ ислоҳотлари соҳасидаги кенг қамровли ўзгаришлар, мамлакатимизда суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш, суд тизимида одил судлов самарадорлигини ошириш, шу орқали халқимизнинг судларга бўлган қатъий ишончини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

Учрашув давомида жамиятимизда оилани мустаҳкамлаш, уни асраб-авайлаш ва дахлсизлигини таъминлаш ҳамда ажрашишларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратиш муҳим масалалардан бир эканлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий мавзудаги саволларига жавоблар олишди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

 

Иқтисодий суд судьялари билан учрашув ташкил этилди

Қарши туманлараро иқтисодий суди судьялари томонидан жорий Қарши шаҳар “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар дафтарига” киритилган хотин-қизлар, маҳалла фаоллари ва тадбиркорлар иштирокида учрашув ташкил этилди.

Унда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, коррупцияга қарши кураш, кредит билан боғлиқ низолар, юртимизда қабул қилинаётган янги қонун ҳужжатлари ва уларнинг мазмун-моҳияти юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, фуқароларда юзага келаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилиш чоралари кўрилди.

Учрашув давомида “Аёллар дафтарига” киритилган хотин-қизлар ва тадбиркорларнинг қизиқтираётган саволларига жавоблар берилиб, юзага келаётган муаммолари юзасидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Фуқаро суд залидан озод қилинди

Одамларнинг соддалигидан фойдаланиб, уларнинг ишончига кириб, ўзлаштирган пулларни ўйламасдан ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган, пулларни қайтаришни эса хаёлига ҳам келтирмаган фуқаро Фарҳод Ҳамроев охир-оқибатда панжара ортидан қўним топди.           Судланувчи Ф.Ҳамроев алдаш ва ишончни суистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида ўз танишлари бўлган 5 нафар фуқароларнинг ишончига кириб, 1 ой ичида пулини олиб келиб беришни ваъда қилиб, уларнинг чорва молларини яшаш уйидан алдаб олиб кетиб, ушбу фуқароларнинг жами 136 млн сўмлик мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган судланувчи Ф.Ҳамроевга нисбатан жиноят ишлари бўйича Қарши туман судининг 2022 йил 24 августдаги ҳукми билан 5 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Ўтган давр мобайнида судланувчининг яқинлари саъй-ҳаракатлари билан  Ф.Ҳамроевнинг қарзи барча жабрланувчиларга тўлиқ қайтарилди. Шу боис судланувчи Қашқадарё вилоят судига апелляция шикоятини берди.

Қашқадарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати биносида ўтказилган апелляция инстанцияси судида жабрланувчиларга етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, Ф.Ҳамроевнинг ўз айбига тўлиқ иқрор ва чин кўнгилдан пушаймонлиги, бошқа бу ҳолатни такрорламаслиги, ҳозирги кунда жабрланувчиларнинг унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги инобатга олиниб, унга нисбатан инсонпарварлик тамойили асосида суд ажрим қилди, яъни ЖК нинг 168-моддаси 5-қисмига асосан 7 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди ва суд залидан озод қилинди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Қашқадарё вилоят судлари раислари ва ўринбосарлари иштирокида Муборак туманида сайёр қабул ташкил этилди

Фуқаролар билан ўтказилаётган очиқ мулоқотлар, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўз жойига бориб ўрганиш ва ечимига қаратилган сайёр қабулларнинг навбатдагиси Муборак туманининг Амир Темур маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилди. Унда Қашқадарё вилоят суди раиси ва ўринбосарлари, Қашқадарё вилоят маъмурий суд раиси ҳамда туман сектор раҳбарлари иштирок этишди.

Сайёр қабул давомида суд-ҳуқуқ масалари билан боғлиқ, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган 25 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларга ҳуқуқий маслаҳат ва йўналишлар берилди.

Сайёр қабул давомида Муборак тумани ИИБ тақдимномасига асосан жиноят ишлари бўйича Муборак туман суди томонидан 9 нафар маҳкумнинг ишлари очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқилиб, уларга нисбатан тайинланган ахлоқ тузатиш жазоларининг ўталмай қолган қисмидан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

Шунингдек, аҳоли вакиллари билан ўказилган учрашувда ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик ва оилавий ажримларнинг олдини олиш ҳамда алимент, мерос ҳуқуқига оид муносабатларни тартибга солишда судлар маҳалла фаоллари ва бошқа жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаши лозимлиги таъкидланди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Қашқадарё вилояти судларининг 2022 йилнинг 9 ойи давомидаги фаолияти таҳлили ҳамда соҳага оид муҳим ва долзарб масалаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Қашқадарё вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов, Қашқадарё вилоят маъмурий суди раиси Бахтиёр Қиличов ҳамда Қашқадарё вилоят суди раиси ўринбосарлари иштирок этди.

2022 йилнинг 9 ойи давомида Қашқадарё вилоят, туманлараро ва туман (шаҳар) судларига 11.314 (2021 йилда 11.487) та мурожаат келиб тушган (мурожаатлар 2021 йилнинг 9 ойига нисбатан 173 тага камайган).

Мазкур мурожаатларнинг 1.416 (2021 йилда 1.410) таси умумий мурожаатлар ва 4.163 (2021 йилда 4.771) таси шахсий ва сайёр қабуллар жараёнида келиб тушган бўлса, 5.602 (2021 йилда 5.168) таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва халқ қабулхоналари орқали, 16 (2020 йилда 30) таси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси орқали, 117 (2021 йилда 108) таси Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган.

Мурожаатларнинг 1772 (2021 йилда 2.497) таси суд қарорлари юзасидан, 160 (2021 йилда 476) таси суд ҳужжатлари ижроси юзасидан, 11 (2021 йилда 8) таси суд ҳужжатини вақтида ололмаётганлиги юзасидан, 141 (2021 йилда 72) таси судьяларнинг ҳатти-ҳаракатлари юзасидан, 22 (2021 йилда 12) таси суд ходимларининг ҳатти-ҳаракатлари юзасидан, 9 (2021 йилда 12) таси мурожаатига вақтида жавоб ололмаётганлиги юзасидан, 83 (2021 йилда 87) таси иш вақтида кўрилмаётганлиги юзасидан, 8.874 (2021 йилда 8.056) таси бошқа масалалар бўйича келиб тушган аризаларни ташкил этади.

Келиб тушган мурожаатларнинг 256 (2021 йилда 141) таси қаноатлантирилган, 10,563 (2021 йилда 11.066) тасига тушунтириш берилган, 23 (2021 йилда 51) таси тааллуқлилигига кўра қуйи судларга юборилган, 86 (2021 йилда 168) таси тегишлилиги бўйича бошқа идораларга юборилган, 2 (2021 йилда 7) таси аноним мурожаатлар бўлганлиги боис кўрмасдан қолдирилган, 14 (2021 йилда 1) таси рад этилган, шунингдек, 51 (2021 йилда 46) та мурожаат кўриб чиқилмоқда.

Шундан, 510 (2021 йилда 387) таси такрорий, 161 (2021 йилда 129) таси дубликат мурожаатлар ҳисобланади.

 

ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛАР

 

2022 йилнинг 9 ойида 3942 шахсга нисбатан 2841 та жиноят иши кўрилган.

Иши кўриб тамомланган шахсларнинг 3169 таси ёки 80,4 фоизи бўйича айблов ҳукми чиқарилган, 12 таси ёки 0,3 фоизи оқланган, 749 тасининг ёки 19,3 фоизининг иши ҳаракатдан тугатилган, шундан 702 тасининг ёки 17,8 фоизининг иши ярашув асосида тугатилган.

Оқлов ҳукмлари- 25 шахс.

Биринчи инстанцияда 12 шахсга нисбатан 9 та иш бўйича оқлов ҳукми чиқарилган.

Апелляция инстанциясида 13 шахс оқланган.

Оқлов ҳукмларининг динамикаси:

2014 йилда 2 шахс,

2015 йилда 4 шахс,

2016 йилда 1 шахс,

2017 йилда 17 шахс,

2018 йилда 93 шахс,

2019 йилда 146 шахс,

2020 йилда 47 шахс,

2021 йилда 40 шахс.

196 та иш бўйича 350 та асоссиз айбловлар судланувчиларнинг зиммасидан чиқарилган.

43 та реабилитация этилган шахсларга давлат ҳисобидан 702.983.800 сўм моддий зарар ундириш белгиланган.

Тайинланган жазо чоралари:

Судланганлардан:

372 шахсга ёки 12,1 фоизига жарима;

4 шахсга ёки 0,1 фоизига муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;

19 шахсга ёки 0,6 фоизига мажбурий жамоат ишлари;

924 шахсга ёки 30,1 фоизига ахлоқ тузатиш ишлари;

730 шахсга ёки 23,8 фоизига озодликни чеклаш;

991 шахсга ёки 32,2 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

33 шахс ёки 1,1 фоизи шартли ҳукм қилинган.

94 шахсга ёки 2,3 фоизига жазо тайинламасдан ҳукм чиқарилган.

Вояга етмаган 150 шахсга нисбатан  (жами кўриб тамомланган ишларнинг 3,9 фоизи) жиноят ишлари кўриб тамомланган, 122 шахсга ёки 3,1 фоизига ҳукм чиқарилган, 27 шахсга ёки 0,7 фоизига оид ишлар тугатилган. Вояга етмаган 12 шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

419 нафар аёлларга нисбатан (жами кўриб тамомланган ишларнинг 10,7 фоизи) ишлар кўриб тамомланган, 348 нафарига ёки 8,9 фоизига ҳукм чиқарилган, 70 нафарига ёки 1,8 фоизига оид ишлар тугатилган. Айблов ҳукми чиқарилган аёлларнинг 55 тасига ёки 36,6 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

152 нафар ёки 3,9 фоиз 60 ёшдан ошганларга нисбатан ишлар кўриб тамомланган, 127 нафарига ёки 3,3 фоизига ҳукм чиқарилган, 25 нафарига ёки 0,7 фоизига оид ишлар тугатилган. Айблов ҳукми чиқарилган 60 ёшдан ошганларнинг 12 тасига ёки 7,9 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Маҳалла фуқаролар йиғинининг кафолат хати асосида 2 шахсга нисбатан 2 та иш кўрилган, уларга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.

Ёшлар агентлиги ҳамда Хотин-қизлар қўмитасининг кафиллиги асосида ишлар кўрилмаган.

Биринчи инстанция судлари томонидан қабул қилинган суд қарорларидан апелляция инстанциясида 228 шахсга нисбатан ўзгартирилган, 65 шахсга нисбатан бекор қилинган.

Олий суднинг кассация инстанциясида 20 шахсга нисбатан ўзгартирилган ва 2 шахсга нисбатан бекор қилинган.

402 та жиноят ишлари видеоконференцалоқа режимида кўрилиб, 505 марта суд мажлислари ўтказилган, 882 нафар иштирокчи қатнашган, бошқа судлар томонидан 212 марта кўмак берилиб, 170.050.320 сўм маблағ тежаб қолинган.

Жиноят содир этган 239 шахс суд залидан қамоққа олинган.

Жиноят содир этган 419 шахс суд залида қамоқдан озод қилинган.

1094 шахсга ЖКнинг 57-моддаси тартибида енгилроқ жазо тайинланган.

1672 шахс ЖКнинг 73-моддаси тартибида жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган.

908 шахснинг жазоси ЖКнинг 74-моддаси тартибида енгилроғи билан алмаштирилган.

1209 шахснинг озодликдан маҳрум қилиш жазосининг сақлаш шароити ўзгартирилиб, ЖИКнинг 113-моддаси тартибида манзил – колонияларга ўтказилган.

1153 шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномалар қаноатлантирилган.

Сайёр суд мажлисларида 1183 та иш ёки 41,5 фоизи кўрилиб, 13.256 та фуқаро иштирок этган. 27 таси телевиденияда ёритилган.

Хусусий ажрим 2234 та ёки 78,6 фоиз чиқарилган.

Биринчи инстанцияда 6600 та материллар кўрилган.

Содир этилган жиноятлар оқибатида етказилган 82.048.139.620 сўмлик зарарни қоплаганлиги сабабли биринчи ва апелляция инстанциясида 642 шахсга нисбатан озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.

Туман ва шаҳар судларининг ҳар бир судьясининг ўртача ойлик иш ҳажми жиноят иши бўйича 15 тани, материаллар билан бирга 49,9 тани ташкил қилган.

Вилоят суди судьясининг ўртача ойлик иш ҳажми биринчи инстанцияда 0,1 тани, юқори инстанцияларда 7,1 тани, материаллар билан бирга 9,3 тани ташкил қилган.

308 марта корхона ва ташкилотларда лекция, суҳбат
ва учрашувлар ўтказилган;

1288 марта аҳоли ўртасида лекция, суҳбат
ва учрашувлар ўтказилган;

134 марта ўқув муассасаларида лекция, суҳбат
ва учрашувлар ўтказилган;

163 марта газета-журналларда мақолалар чоп этилган;

174 марта радиоларда чиқишлар қилинган;

330 марта телевиденияларда чиқишлар қилинган;

512 марта веб-сайтларда чиқишлар қилинган.

ЖПК 416-417-моддаларига асосан терговга юборилган ажримлар:

Биринчи инстанцияда 55 шахсга нисбатан 30 та иш терговга юборилиб, 5 таси бўйича важлари тасдиқланган, 14 таси бўйича важлари тасдиғини топмаган, 19 та иш судга қайтарилган, 11 та иш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Апелляция инстанциясида 11 шахсга нисбатан 10 та иш терговга юборилиб, 9 таси бўйича важлари тасдиғини топмаган, 1 таси бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Жиноят турларининг 9 ой кесимида камайиши

Ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиш

266м.

 

Валюта айрибошлаш 177м.

 

Ноқонуний четга чиқиш 223м. Қимор ўйинларини ташкил этиш 278м.
2021 2022 2021 2022 2021 2022 2021 2022
173 та 168 та 17 та 13 та 16 та 15 та 6 та 1 та
5 тага

камайган

                  3%

4 тага камайган

                 23,5%

1 тага камайган

                6,25%

5 тага камайган

                83,4%

 

Айрим жиноятларнинг модда кесимида ўсиш таҳлили: 

  • 2022 йил 9 ойи давомида қасддан одам ўлдириш (ЖКнинг 97-101-моддалари) жиноятлари 36 (27) та ёки 9 тага;
  • Қасддан баданга оғир ва ўртача оғир шикаст етказиш (ЖКнинг 104-105-моддаси) жиноятлари 272 (237) та ёки 35 тага;
  • Номусга тегиш (ЖКнинг 118-моддаси) жиноятлари 8 (7) та ёки 1 тага;
  • Босқинчилик (ЖКнинг 164-моддаси) жиноятлари 17 (10) та ёки 7 тага;
  • Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш (ЖКнинг 167-моддаси) жиноятлари 520 (295) та ёки 225 тага;
  • Ўғирлик (ЖКнинг 169-моддаси) жиноятлари 383 (283) та ёки 100 тага;
  • Порахўрлик (ЖК 210-212-моддалари) жиноятлари 122 (78) та ёки 44 тага;
  • Транспорт воситаларини олиб қочиш (ЖК 267-модда) жинояти 7 (5) та ёки 2 тага;
  • Гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар (ЖК 270,271,273-276-моддалари) жиноятлари 163 (116) та ёки 47 тага;
  • Безорилик (ЖКнинг 277-моддаси) жиноятлари 171 (70) та ёки 101 тага кўпайган.

 

Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар

2022 йил 9 ойи давомида 32.726 шахсга нисбатан 24.693 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар кўриб тамомланган. 18.420 шахсга нисбатан 15.071 та иш бўйича маъмурий жазо қўллаш тўғрисида қарор чиқарилган бўлса, 14.306 шахсга нисбатан 9622 та иш ҳаракатдан тугатилган. Маъмурий жазо қўлланилган 18.420 шахснинг 16.064 нафарига ёки 87,2 фоизига жарима, 62 нафарига ёки 0,3 фоизига махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 2288 нафарига ёки 12,4 фоизига маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. 2 шахсга ашёсини мусодара қилиш жазоси тайинланган бўлса, 4 шахс маъмурий депортация қилинган.

227 шахсга нисбатан 1268 та иш МЖтКнинг 21-моддасига асосан, 12.079 шахсга нисбатан 8354 та иш МЖтКнинг
271, 212-моддаларига асосан тугатилган.

Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар бўйича 4020 та материаллар кўриб тамомланган, шундан 3448 таси қаноатлантирилган бўлса, 572 таси рад қилинган.

Биринчи инстанция судлари томонидан қабул қилинган суд қарорларидан апелляция инстанциясида 128 (0,4%) шахсга нисбатан суд қарорлари ўзгартирилган, 271 (0,8%) шахсга нисбатан суд қарорлари бекор қилинган.

Туман ва шаҳар судларининг ҳар бир судьясининг ўртача ойлик иш ҳажми маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар бўйича 131,6 тани, материаллар 20,3 тани, жами 151,9 тани ташкил қилган.

Вилоят суди судьясининг ўртача ойлик иш ҳажми юқори инстанцияда 7 тани, материаллар 0,9 тани, жами 8 тани ташкил қилган.

ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЬЯЛАРНИНГ ЖИНОЯТ ВА МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИККА ОИД ИШЛАР БИЛАН БИРГАЛИКДАГИ ИШ ҲАЖМИ

Туман ва шаҳар судларининг ҳар бир судьясининг ўртача ойлик иш ҳажми жиноят ишлари ва ҳуқуқбузарликка оид маъмурий ишлар бўйича 146,6 тани, материаллар 55,2 тани, жами 201,8 тани ташкил қилган.

Вилоят суди судьясининг ўртача ойлик иш ҳажми биринчи инстанцияда 0,1 тани, юқори инстанцияларда 14,1 тани, материаллар 3 тани  жами 17,2 тани ташкил қилган.

 

ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛАР

 

Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлари томонидан 2022 йил 9 ойи давомида жами 28.405 та ишлар кўрилган, шундан 25.114 та фуқаролик ишлари, 3244 та материал тартибда кўрилган ишлар, 47 та ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларига доир ишлар, шунингдек 352.424.973.899 сўмлик 20.197 та суд буйруқлари чиқарилган.

Ҳар бир судьянинг ўртача ойлик иш ҳажми 175 та фуқаролик ишини, 125 та суд буйруғини, жами 300 тани ташкил қилган. Вилоятда судьянинг иш ҳажми 12 та фуқаролик ишини ташкил этган.

Туманлараро судлари томонидан мазмунан кўриб тамомланган 25.114 та фуқаролик ишларидан 20.951 та ҳал қилув қарорлари чиқарилиб, 19.150 та даъво қаноатлантирилган, 1801 та даъво рад этилган, 3692 та кўрмасдан қолдирилган, 471 та иш юритишдан тугатилган.

2022 йил 9 ойи давомида судлар томонидан никоҳдан ажратиш билан боғлиқ 3308 та фуқаролик ишлари кўрилиб, шундан 1792 таси қаноатлантирилган, 197 та фуқаролик ишлари тарафлар ярашганлиги муносабати билан иш юритишдан тугатилган, 1041 та даъволар рад қилинган, 278 та даъво аризалар кўрмасдан қолдирилган.

Судлар томонидан 2022 йил 9 ойи давомида кўрилган ишлардан 913 таси меҳнат низоларини, 6328 таси оила низоларини, 684 таси уй-жой низоларини, 436 таси мулк ҳуқуқини, 6 таси коммунал хизмат бўйича қарздорлик ва зарар ундиришларни, 12.287 таси битим билан боғлиқ ишларни, 904 таси ер низоларини, 33 таси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 423 таси зарар ундириш ҳамда 1433 таси алоҳида тартибда юритилган ишларни, 1667 таси даъво тартибида кўрилган бошқа ишларни ташкил қилган.

2022 йилнинг 9 ойи давомида судлар томонидан кредит  шартномасидан келиб чиқадиган низолар билан боғлиқ 11.571 та фуқаролик ишлари кўрилиб, 340.440.600.289 сўмлик 9633 та даъво аризалари қаноатлантирилган.

Шу даврда судлар томонидан 444 марта турли ҳуқуқий мавзуларда лекциялар, учрашувлар ва суҳбатлар ўтказилган, 44 марта телевиденияда, 55 марта радиода чиқишлар қилинган, 58 марта матбуотда мақолалар эълон қилинган, 35 та веб-сайт ва бошқа ахборот воситаларида чиқишлар қилинган, шунингдек, 8776 та ёки 34,9 фоиз фуқаролик ишлари сайёр суд мажлисларида кўрилган. Судлар томонидан кўрилган фуқаролик ишлари юзасидан 508 та хусусий ажримлар чиқарилган.

 

ИҚТИСОДИЙ СУДЛАР

 

Қашқадарё вилояти иқтисодий судлари томонидан 2022 йилнинг биринчи ярмида 13.719 та (ўтган йилнинг шу даврида 9454та) иқтисодий ишлар мазмунан ҳал этилиб, 105 (31) тасини суд буйруғи ташкил этган, бу жами кўрилган ишларнинг 0,7 фоизи ҳисобланади. Кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4.265 тага ёки 45 фоизга кўпайган.

Судлар кесимида кўрилган ишлар ҳажми Қарши туманлараро иқтисодий судида 3.947 (+1182) тани, Касби туманлараро иқтисодий судида 2.512 (+46) тани, Косон туманларар иқтисодий судида 2.272 (+1098) тани, Чироқчи туманлараро иқтисодий судида 1.442 (+871) тани, Ғузор туманлараро иқтисодий судида 1.205 (+862) тани, Яккабоғ туманлараро иқтисодий судида 926 (+179) тани ташкил этиб кўпайган бўлса, вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биринчи инстанциясида 30 (-8) тани ташкил этиб камайган.

Низо тоифаси бўйича:

– Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга оид 7.078 та (7 159та);

– Маъмурий ҳуқуқий муносабатларга оид 5.073 та (1 764та);

– Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлашга оид 2 та;

– Ташкилот ва фуқароларнинг банкротлигига оид 1.543 та (508та);

– Корпоратив (таъсисчилар ўртасидаги низо) муносабатларга оид 23 та (26та) ишлар кўрилган.

ИПКнинг 231-бобига асосан соддалаштирилган иш юритиш тартибида 884 (318) та ишлар кўрилган.

Туманлараро иқтисодий суди судьясининг ўртача ойлик иш ҳажми 103,6 (98,1) тани, вилоят суди судьясининг иш ҳажми 10,2 (6,7) тани ташкил этган.

Апелляция инстанциясида 378 (219) та ишлар кўрилган.

Жисмоний ва юридик шахсларга қулайликлар яратиш ҳамда аҳоли орасида суднинг таъсирчанлигини ошириш мақсадида ҳисобот даврида иқтисодий судлар судьялари томонидан 7.289 (4 922) та (53,1%) ишлар сайёр суд мажлисларида кўрилган.

Ҳисобот даврида биринчи инстанция судлари томонидан кўриб тамомланган 393 та ишлар бўйича чиқарилган суд ҳужжатларига нисбатан апелляция тартибида келтирилган шикоят(протест)лар кўриб чиқилган.

Апелляция инстанциясида кўрилган низолар бўйича 393 (238) та ишлардан, 48 (40) таси ёки 12,2% бекор қилинган, 25 (34) таси ёки 8,6% ўзгартирилган, 320 (164) таси ёки 81,4% ўзгаришсиз қолдирилган.

Қашқадарё вилоят иқтисодий судлари судьялари томонидан жорий йилнинг 9 ойида жами 127 (101) та суд таъсир чоралари қўлланилган бўлиб, шундан 6 (17) таси маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги, 15 (23) таси моддий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги, 44 (25) таси интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги ҳамда 62 (36) таси бошқа масалалар бўйича хусусий ажримлар ва тақдимномаларни ташкил қилади.

Шу даврда иқтисодий суд судьялари томонидан аҳолига қонунларни тушунтириш, амалдаги қонунчиликни кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш ҳамда қоидабузарликларнинг олдини олиш юзасидан 543 (436) маротаба тарғибот ишлари олиб борилган, оммавий ахборот воситаларида 130 (194) марта, шу жумладан: телевиденияда 33 (31) та, радиода 24 (40) марта, матбуотда 40 (82) та ва веб-сайт ва бошқа ахборот воситаларида 29 (41) та чиқишлар қилинган.

Оммавий ахборот воситаларида чиқишлар судлар кесимида, вилоят судида 27 та, Касби туманлараро судида 25 та, Косон туманлараро судида 16 та, Қарши туманлараро судида 16 та, Шаҳрисабз ва Чироқчи туманлараро судларида 15 тадан, Ғузор туманлараро судида 9 та, Яккабоғ туманлараро судида 7 тани ташкил этган.

Аҳоли орасида 413 (242) маротаба давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилган.

Қашқадарё вилоят иқтисодий судларига 2022 йилнинг 9 ойида 842 (821) та иш бўйича 2.001.997.247 сўмлик давлат божлари, 840.000 сўмлик жарималар республика бюджетига ихтиёрий тўланган.

Давлат божи тўлашни кечиктиришга доир 62 та иш бўйича
72.756.236 сўмлик имтиёзлар қўлланилган.

Ижро аҳволи

Жиноят ишлари бўйича 672.444.113.542 сўмлик 4539 та ижро ҳужжатлари чиқарилган. 188.260.969.703 сўмлик 2524 та ёки 55,6 фоиз ижро ҳужжатлари тамомланган. 484.145.143.839 сўмлик 2014 та ёки 44,4 фоиз ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланмай қолган.

Маъмурий ишлар бўйича 19.498.069.771 сўмлик 13570 та ижро ҳужжатлари чиқарилган. 10.062.908.325 сўмлик 7181 та ёки 51,6 фоиз ижро ҳужжатлари тамомланган. 9.306.000.797 сўмлик 6295 та ёки 49,4 фоиз ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланмай қолган.

Фуқаролик ишлар бўйича 742.284.410.107 сўмлик 81368 та ижро ҳужжатлари чиқарилган. 123.805.383.404 сўмлик 15850 та ёки 19,5 фоиз ижро ҳужжатлари тамомланган. 618.479.026.703 сўмлик 65.518 та ёки 80,5 фоиз ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланмай қолган.

Иқтисодий ишлар бўйича 452.340.187.631 сўмлик 14968 та ижро ҳужжатлари чиқарилган. 110.992.931.232 сўмлик 9249 та ёки 61,7 фоиз ижро ҳужжатлари тамомланган. 341.347.256.399 сўмлик 5719 та ёки 38,3 фоиз ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланмай қолган.

Жами 1.453.277.427.738 сўмлик 79.546 та ёки 69,5 фоиз суд қарорларининг ижроси таъминланмаган.

Бу 1.453.277.427.738 сўмни ёки 130.794.968 АҚШ долларини ташкил қилади.

 

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ МАЪМУРИЙ СУДИ

 

Қашқадарё вилоят маъмурий судлари томонидан 2022 йил  9 ойи мобайнида 974 та маъмурий ишлар кўриб чиқилиб, шундан 465 та (47,7%) аризалар қаноатлантирилган, 411 та (42,1%) аризани қаноатлантириш рад этилган, 75 та (7,7%) ариза бўйича иш юритиш тугатилган, 23 та (2,3%) аризалар кўрмасдан қолдирилган.

Кўрилган ишлардан маъмурий органнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида 561 та, маъмурий органнинг хатти-ҳаракатини қонунга хилоф деб топиш тўғрисида 324 та, сайлов комиссияларининг ҳаракатлари юзасидан 63 та, нотариуснинг ҳаракатини қонунга хилоф деб топиш тўғрисида 5 та, давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш устидан 18 та, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш 3 та, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказларига жойлаштиришга доир 103 та  ишлар кўриб тамомланган.

2022 йил 9 ойи давомида тадбиркорлик субъектлари даъвогар бўлган ишлар жами 174 тани ташкил этган. Шундан 84 та маъмурий иш бўйича тадбиркорлик субъектларининг шикоятлари қаноатлантирилиб, уларнинг ҳуқуқлари тикланган.

2022 йилнинг 9 ойи давомида жами кўриб чиқилган 974 та маъмурий ишдан 272 таси (27,9%) сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.

Оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича айбдор мансабдор шахсларга нисбатан жами 150 та хусусий ажримлар чиқарилган.

2022 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхонасидан жами 198 та мурожаатлар келиб тушган. Келиб тушган мурожаатларнинг
63
таси суд ҳужжатларидан норозилиги юзасидан, 9 таси суд ҳужжатлари ижроси юзасидан, 124 таси башқа масалалар бўйича мурожаатларни ташкил этган. Келиб тушган барча мурожаатларга ўз вақтида жавоб берилган.

Шунингдек, 137 маротаба оммавий ахборот воситаларида тарғибот ўтказилган, шундан 23 таси телевидение орқали, 21 таси радио орқали амалга оширилган, 48 та газета ва журналлар орқали, 45 та веб сайтларда мақолалар чоп этилди.

2022 йилнинг 9 ойи мобайнида ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида жами 300 та маъмурий иш кўрилган бўлиб, шундан 100 та ҳоким қарорлари ҳақиқий эмас деб топилган. Ҳокимлик идоралари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш тўғрисида 33 та маъмурий иш кўрилиб, шундан 9 та маъмурий иш бўйича мансабдор шахсларнинг ҳатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) қонунга хилоф деб топилган.

2022 йил 9 ойи мобайнида солиқ органларининг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида жами 60 та маъмурий иш кўрилган бўлиб, шундан 27 та солиқ органларининг қарорлари ҳақиқий эмас деб топилган. Солиқ идоралари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш тўғрисида 29 та маъмурий иш кўрилиб, шундан 12 та маъмурий иш бўйича мансабдор шахсларнинг ҳатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) қонунга хилоф деб топилган.

2022 йилнинг 9 ойи мобайнида мажбурий ижро бюросининг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида жами 49 та маъмурий иш кўрилган бўлиб, шундан 19 та мажбурий ижро бюросининг қарорлари ҳақиқий эмас деб топилган. Мажбурий ижро бюроси мансабдор шахсларининг ҳатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш тўғрисида 33 та маъмурий иш кўрилиб, шундан 6 та маъмурий иш бўйича мансабдор шахсларнинг ҳатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) қонунга хилоф деб топилган.

Қашқадарё вилоят туман маъмурий судлари томонидан шикоят аризалар қаноатлантирилиб туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорлари ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида ҳал қилув қарорлари қабул қилинган маъмурий ишлар ўрганиб чиқилиб, туманлар кесимида таҳлил қилинганида қуйидагилар аниқланди:

Қарши шаҳар ҳокимининг 43 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган;

Миришкор туман ҳокимини 19 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган;

Қарши туман ҳокимининг 7 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган;

Косон туман ҳокимининг 4 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган;

Касби туман ҳокимининг 3 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган;

Ғузор туман ҳокимининг 2 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган;

Китоб туман ҳокимининг 2 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган;

Қамаши туман ҳокимининг 1 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган;

Яккабоғ туман ҳокимининг 7 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган;

Шаҳрисабз шаҳар ҳокимининг 3 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган;

Шаҳрисабз туман ҳокимининг 2 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган;

Чироқчи туман ҳокимининг 5 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган;

Нишон туман ҳокимининг 3 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган.

Қарши шаҳар, Миришкор ва Қарши туман ҳокимларининг қарорлари энг кўп ҳақиқий эмас деб топилган.

Кўрилган ишлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаги, ҳокимлик идоралари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб таомиллар тўғрисида”ги Қонун нормаларига амал қилинмаётганлиги, уларнинг қарорларини суд томонидан ҳақиқий эмас деб топишга асос бўлмоқда. Шунингдек, ҳокимлик идоралари томонидан қабул қилинган қарорлар ўз вақтида давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги устма-уст қарорлар қабул қилинишига олиб келмоқда.

Мажбурий ижро бюросининг тегишли бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонун нормаларига амал қилмасдан, гаровда турган мол-мулкларни аукционга чиқариш тўғрисидаги қабул қилган қарорлари суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган.

Солиқ идораларининг камерал текширув материалларини кўриб чиқиш тўғрисида қабул қилаётган кўплаб қарорлари суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилмоқда. Солиқ идоралари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 14-моддаси қўпол равишда бузилаётганлиги солиқ идоралари томонидан қабул қилинган қарорлар ҳақиқий эмас деб топилишига олиб келмоқда.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Инсонпарварлик тамойили амалда

Инсонпарварлик тамойили асосида хато қилиб, йўлдан адашган ва пушаймонлик билдириб, тўғри йўлга қайтмоқ истаган маҳкумларнинг жазо чоралари енгиллаштирилмоқда.

Ф.Холмуродов жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг жорий йилнинг 9 сентябридаги ҳукми билан жиноят кодексининг тегишли моддаларига кўра 2 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Ф.Холмуродов томонидан берилган апелляция шикояти аризасига кўра Қашқадарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда судланувчига оид жиноят иши ҳужжатлари кўриб чиқилди.

Маълум бўлишича Ф.Холмуродов хусусий корхона раҳбари лавозимида ишлаб келган ва ўзига топширилган ўзганинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликда айбланган. Биринчи инстанция суди иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатларни холисона текшириб, иш бўйича моддий зарар тўлиқ қопланмаганлиги сабабли жиноят тафсилотларини тўғри аниқлаб, айбланувчига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб, қонуний ва асосли хулосага келган.

Бироқ ишни апелляция инстанцияси судида кўриш жараёнида айбланувчи ўз қилмишларидан пушаймон эканлиги, жиноят содир этишга олиб келган сабаблар, моддий зарар тўлиқ қопланганлиги, судланувчининг оилавий аҳволи инобатга олиниб, Ф.Холмуродовга нисбатан белгиланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ўзгартирилди ва айбланувчи суд залидан озод қилинди.

Ўзига топширилган вазифани адо этишда виждонсизлик қилиб, жиноятга қўл урган ва тўғри йўлдан адашган бир инсон бугун хатоларини тан олиб, тўғри йўлга қайтишни, бундан кейинги ҳаётини эзгу ишлар қилишга сарфлашини билдирди. Зеро, тўғри йўл сари отланган инсонга йўл очмоқ, унга табиий равишда инъом этилган эркин яшаш ҳуқуқинини қайтармоқ инсонийликнинг энг олий намунасидир.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

AЛДАНМАЙДИГАНЛАР КЎП БЎЛСА, АЛДАЙДИГАНЛАР КАМАЯДИ

“Қарши халқаро аэропорти” МЧЖда Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди раиси Ботирали Диёров билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда одил судловни самарали таъминлаш, суд муҳокамаларининг ошкоралиги, очиқ ва шаффофлигига эришиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, учрашувда қатнашчиларга бугунги кунда кўпайиб кетаётган жиноят турлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Таъкидландики, кейинги пайтларда фирибгарлик, товламачилик билан боғлиқ жиноятлар тобора авж олмоқда. Айниқса, интернет, ижтимоий тармоқлар орқали амалга оширилаётган фирибгарликлар кўпайиб бораяпти.

Бундайларнинг тузоғига тушиб қолмаслик учун ҳар биримиз огоҳ бўлмоғимиз керак. Қолаверса, атрофимиздагиларни ҳам огоҳ этиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир. Алданмайдиган инсонлар кўпайса, алдайдиганлар ҳеч нарса қилолмайди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Миришкор туманида сайёр қабул ташкил этилди

Маълумки, Қашқадарё вилоят судлари раислари ва ўринбосарлари томонидан мунтазам равишда олис қишлоқ, маҳалла ва овулларда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Суд-ҳуқуқ масалалари билан боғлиқ ана шундай қабуллардан навбатдагиси Миришкор туманида ташкил этилди.

Миришкор туманининг узоқ «Вори» маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган сайёр қабул дастлаб Қашқадарё вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамовнинг бугунги кунда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимидаги сўнгги янгилик ва ўзгаришлар ҳақидаги, шунингдек, мазкур сайёр қабулни ташкил этишдан кўзланган мақсад ҳақидаги батафсил тушунчалари билан бошланди.

Қабул давомида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тингланди ва  24 нафар фуқарога белгиланган тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Сайёр қабул доирасида жиноят ишлари бўйича Миришкор туман суди томонидан ўтказилган сайёр суд мажлисида 15 та маъмурий иш ярашув билан якунланди, 3 та жаримани қисқартириш бўйича берилган илтимоснома қаноатлантирилди. 2 нафар шахснинг жазоси енгилига алмаштирилган бўлса, 1 нафар шахс жазодан шартли равишда озод қилинди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

 

Банкротлик ишлари бўйича йиғилиш ўтказилди

Қарши туманлараро иқтисодий суди томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилган ва тугатиш ишлари муддати ўтган банкротлик ишлари бўйича йиғилиш ўтказилди. Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси биносида суд тугатиш бошқарувчилари иштирокида ўтказилган мазкур йиғилишда 2022 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар муҳокамаси бўлиб ўтди.

Йиғилишда банкротлик ишлари, хусусан тугатиш муддати ўтган ва муддати яқинлашаётган тўловга қобилиятсиз деб топилган корхоналар, ташкилотлар бўйича суд тугатиш бошқарувчиларининг ахбороти тингланди. Шунингдек, тугатишга доир иш юритишни йил охирига қадар якунлашга доир чора-тадбирларнинг аниқ муддатлари белгилаб олинди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Skip to content