Судьялар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди

Қашқадарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича  судьялари Ботирали Диёров ва Фаррух Ниязовлар Қарши шаҳар Халқ таълими бўлими ишчи ходимлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда судьялар “Коррупция – хавфли иллат” ва “Соғлиққа ва жамоат тартибига қарши, жумладан, безорилик, тан жароҳатлари етказиш ҳамда фирибгарлик ва ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш билан боғлиқ жиноятларнинг мазмун-моҳияти, жавобгарликка тортиш асослари ва тартиби” мавзуларида маърузалар қилишди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Судьялар тиббиёт ходимлари даврасида

Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси  биносида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьялари Жасур Ачилов ва Ориф Қурбоновлар иштирокида «Коррупция – тараққиёт кушандаси»  ва «Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилиги кафолатлари»  тўғрисида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси  ҳодимлари ўзларини қизиқтирган саволларига  судьялар томонидан атрофлича жавоб олишди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Судьялар таълим масканларида

Қашқадарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судьялари Фаррух Ниязов ва Фозил Юсуповлар Қарши шаҳридаги 21-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар иштирокида “Ўзингни ва ўзгаларни ҳурмат қил” ҳамда “Сиз келажакда ким бўлмоқчисиз” мавзуларида давра суҳбати ўтказишди.

Шунингдек, судьялар, мактаб ўқитувчилари ва педагог ходимлар иштирокида “Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ” ҳамда “Таълим тизимини тартибга солишга қаратилган қонун ҳужжатларидаги ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун ва моҳияти” мавзуларида давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Қашқадарё вилоят судлари раислари ва ўринбосарлари томонидан Таллимаржон шаҳрида сайёр қабул ўтказилди

Қашқадарё вилоят суд органлари томонидан фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларини тинглаш, бу борадаги долзарб масалаларни ўрганиш ва уларни ҳал қилиш мақсадида вилоятимизнинг чекка ҳудудларида сайёр қабуллар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Ана шундай қабуллардан навбатдагиси Таллимаржон шаҳрида ўтказилди.

Қашқадарё вилоят судлари раислари ва ўринбосарлари томонидан ўтказилган сайёр қабулда фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатлари ўрганиб чиқилди. Сайёр қабул давомида ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, 23 нафар шахсга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Жиноят ишлари бўйича Нишон тумани суди томонидан сайёр қабул доирасида ўтказилган сайёр мажлисда 4 нафар маҳкум муддатидан илгари жазодан шартли равишда озод этилди.

Ўтказилган сайёр қабул давомида Қашқадарё вилоят судлари раислари ва ўринбосарлари томонидан фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, суд-ҳуқуқ соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини янада изчил ва самарали муҳафаза қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Судьялар тиббиёт ходимлари билан учрашди

Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьялари Фаррух Ниязов ҳамда Фозил Юсуповлар Қарши шаҳридаги 5-оилавий поликлиникада тиббиёт ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказишди.

Тадбирда судьялар “Коррупция – хавфли иллат” ва “Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида”ги Қонуни ва касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликнинг юзага келиш тартиби ва мазмун-моҳияти” мавзуларида маъруза қилишди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Судья иштирокида давра суҳбати

Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Фаррух Ниязов томонидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Қарши шаҳар бўлими ишчи ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда судья Фаррух Ниязов “Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасида назарда тутилган эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш ҳуқуқбузарлиги мазмун-моҳияти ва ушбу ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш тартиби” мавзуларида маъруза қилди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

ГИЁҲВАНДЛИК-ГЛОБАЛ МУАММО

Маълумки, гиёҳвандлик-бутун дунёда кенг жамоатчиликни ташвишга солаётган энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.

Шу жумладан, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш билан боғлиқ жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси жуда юқори.

Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилишнинг ортиши биринчи ўринда оғир касалликлар ва жиноятлар содир этилишининг кўпайишига олиб келади.

Ҳақиқатан ҳам бу инсониятни ташвишга солиб келаётган иллатдир.

Бугунги кунда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси умуминсоний муаммолардан бирига айланаётганлиги ҳақида жамият ҳаётида ва оммавий ахборот воситаларида бот-бот таъкидланиб келинаётган бўлса-да, бироқ жамиятда пул учун ҳар қандай қилмишдан қайтмайдиган, ўзини ва ўзгалар ҳаётини хавф остида қолдириб, қонунга хилоф равишда ушбу моддаларни ўтказиш ва сотиш билан шуғулланиб келаётган  бу тоифадаги шахсларнинг мавжудлиги барчамизни бирдек ташвишга солмасдан қўймайди.

Масалан, Ш.А. жиноий шериги Т.У. билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, келишилган жиноий режага кўра Ш.А. 2019 йил 6 февраль куни дастлабки терговда қисми алоҳида иш юритувига ажратилган “Исроил” исмли шахсдан 1 килограмм “Героин” гиёҳвандлик васитасини 15.000 АҚШ долларига сотиб олиб, Т.У.нинг Косон туманида жойлашган уйига олиб келган. Шундан сўнг, Т.Улуғов ва Ш.А.лар ушбу 1 килограмм “Героин” гиёҳвандлик васитасини 2019 йил 7 февраль куни Чироқчи тумани “Еттитом” чорраҳаси ҳудудига ёнларида пинҳона яширган ҳолда олиб келиб, шу куни соат 11:40ларда “Ласетти” русумли 01 А 000 АА давлат рақамли хизмат автомашинаси ичида, тадбирда “шартли харидор” сифатида жалб қилинган шахсга 20.000 АҚШ долларига сотган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари томонидан жиноят устида ушланган.

Аниқланишича, Ш.А ва Т.У. муқаддам контрабанда ва кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш, сотиш ва сақлаш жиноятларини содир этганлиги учун судланиб, жазони ўтаб чиққан бўлса-да, бундан хулоса чиқармасдан, яна қасддан шу турдаги ўта оғир жиноятни содир этишган.

Ш.А ва Т.У.нинг ўта хавфли рецидивист ҳисобланиши, жазодан хулоса чиқармасдан яна қасддан жиноят содир этганлиги, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси эътиборга олиниб, суднинг ҳукмига асосан Т.У.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан 10 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси, Ш.А.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ва ЖКнинг 34-моддасига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилиб, жазони махсус тартибли колонияларда ўташи белгиланди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, Ш.А ва Т.У.лар жазодан хулоса чиқариб, енгил-елпи ҳаётга берилмасдан, ҳалол меҳнати билан оиласи бағрида кун кечирганида, Ш.А ва Т.У.ларнинг бошига яна шу қисмат тушмаган ва навқирон умри завол кетмаган бўлар эди.

 

Фозил Юсупов, Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси

Қашқадарё вилоят судлари раислари ва ўринбосарлари иштирокида Қарши туманида сайёр қабул бўлиб ўтди

Қашқадарё вилоят суд органлари масъуллари томонидан ўтказиб келинаётган сайёр қабулларда юртдошларимизнинг  муаммолари ўз жойларига бориб ўрганилмоқда,  уларнинг ечими бўйича самарали ишлар қилинмоқда.  Қарши тумани Қоратепа маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган сайёр қабулда Қашқадарё вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов, Қашқадарё вилоят Маъмурий раиси Холис Муҳаммедов ва Қашқадарё вилоят суди раиси ўринбосарлари иштирок этишди.

Ташкил этилган сайёр қабулда асосан меҳнат низолари,  оилавий низолари ва турли соҳалардаги муаммолари бўйича ҳуқуқий ёрдам сўраб қилган 13 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Сайёр қабул доирасида Жиноят ишлари бўйича Қарши туман судининг сайёр мажлиси ўтказилиб, унда 6 нафар маҳкумга нисбатан инсонийлик тамойили қўланилган ҳолда муддатидан олдин шартли равишда озод этилди.

Бу каби тадбирларнинг ўтказилиши халқни рози қилишга, низоларни судгача ҳал этишга, жамиятда соғлом муҳитни шакллантириш билан бирга, қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилади. Вилоятимизнинг чекка ҳудудлари бўйлаб Қашқадарё вилоят судлари раислари ва ўринбосарлари иштирокидаги сайёр қабуллар давом этади.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

 

Суд фахрийлари шарафланди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан ташкил этилган навбатдаги учрашувда Қашқадарё вилоят судларининг судьялари, ходимлари ва суд фахрийлари иштирок этишди.

Тадбир иштирокчилари дастлаб Қарши тумани Қовчин қишлоғида жойлашган “Абул Муин Насафий” зиёратгоҳига ташриф буюришди. Улуғ бобокалонимиз мақбаралари зиёрат қилиниб, Қуръон тиловат қилинди. Абу Муин Насафийнинг Ислом оламида тутган ўрни ва даражаси, қолдирган асарлари ва динимиз софлигини асраш йўлидаги улуғ хизматларини ёдга олишди.

Навбатда Қарши шаҳридаги Қатағон қурбонлари хотираси музейи Қашқадарё вилояти бўлимига саёҳат уюштирилди. Йиғилганлар музей билан танишар экан, Туркистон ўлкасида олиб борилган мустамлакачилик сиёсати ва қатағонларни акс эттирувчи ноёб тарихий фотосуратлар, хариталар, ашёлар ва бошқа манбалар акс эттирилганининг гувоҳи бўлишди. Музейда ташкил этилган ёшлар клуби ҳамда кутубхона фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди.

Суд фахрийлари иштирокидаги учрашув Қарши Маданият марказида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан ташкил этилган байрам тадбири билан давом этди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

 

Талабалар иштирокида давра суҳбати ўтказилди

Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди судьяси О.Қурбонов Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиали талабалари иштирокида давра суҳбати ўтказди. Давра суҳбатида О.Қурбонов талабаларга “Конституция – бош қомусимиз”, “Коррупция – тараққиёт кушандаси” ва “Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилиги кафолати” мавзуларида маъруза қилди.

Самимий руҳда ўтказилган давра суҳбатида талабалар ўзларини қизиқтирган бир қатор саволларига жавоб олишди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Skip to content