Қашқадарё вилоят суд органлари масъуллари Миришкор туманида сайёр қабул ўтказишди

Қашқадарё вилоят судлари масъуллари томонидан Миришкор тумани  аҳолиси учун ўтказган сайёр қабулда фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатлари ўрганиб чиқилди.

Қабул давомида ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, 17 нафар фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Жиноят ишлари бўйича Миришкор туман судининг сайёр қабул доирасида ўтказган сайёр суд мажлисида оилалар ўртасидаги низолар сабаб 20 та шахсга нисбатан кўрилган маъмурий ишлар яраштирув орқали тугатилди.

Сайёр қабул давомида Қашқадарё вилоят судлари масъуллари томонидан фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, суд-ҳуқуқ соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини янада изчил ва самарали муҳафаза қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди ва фуқароларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Деҳқонобод туманида судлар томонидан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул ташкил этилди

Деҳқонобод туманида судлар томонидан туманнинг «Янги ҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолининг суд-ҳуқуқ масалалари билан боғлиқ муаммоларини ўрганиш ва унга ечим излашга қаратилган сайёр қабул ташкил этилди. Дастлаб суд раислари бугунги кунда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимидаги сўнгги янгилик ва ўзгаришлар ҳақида, шунингдек, мазкур сайёр қабулни ташкил этишдан кўзланган мақсад ҳақида йиғилганларга батафсил тушунчалар беришди.

Қабул давомида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тингланди ва  16 нафар фуқароларга белгиланган тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қашқадарё вилоят судлари масъуллари томонидан аҳолининг суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилишга қаратилган сайёр қабуллар ўтказиш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш мақсадида изчил ишлар давом эттирилмоқда.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Комилов Қашқадарёда ер эгалари билан учрашди

Маълумки, 2021 йил 23 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришда дехқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ Қашқадарё вилоятида 2022 йил давомида 10 минг 234 гектар ер майдони электрон танлов асосида ғолиб бўлган фуқароларга топширилиши кўзда тутилган. Ушбу ерлар аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун, 10 сотихдан 1 гектаргача 10 йил муддатга, очиқ электрон танлов ўтказиш орқали ижарага берилмоқда. Бунда, асосий мезон – ердан самарали фойдаланиш ва яратиладиган иш ўринлари этиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Комилов Қашқадарёлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ижарага берилган ер эгалари билан учрашди. Учрашув давомида ижарага берилган ер участкаларидан самарали фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари борасида тушунчалар берилди. Козимжон Комилов шартноманинг мазмуни, ердан фойдаланиш ҳуқуқи ва мажбуриятлари ҳақида батафсил маълумотлар берар экан, ер эгаларини бу имкониятдан самарали фойдаланишга чақирди. Учрашув давомида ер эгаларига Олий суд томонидан тайёрланган «Ижарага берилган ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича» методик қўлланмалар топширилди.

Учрашувда иштирок этган ер эгалари бу каби яратилаётган шароит ва имкониятлардан ҳамда ҳар бир қарич ердан унумли ва самарали фойдаланишлари ҳақида таъкидлаб ўтишди. Тадбир якунида иштирокчилар аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш ва моддий фаровонлигини таъминлашга қаратилаётган алоҳида эътибор учун юртбошимизга самимий миннатдорчилик билдиришиб, ўз ташаккурномаларини йўллашди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Ғузор тумани судлари томонидан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул ташкил этилди

Қашқадарё вилоят суд органлари томонидан мунтазам равишда олис қишлоқ, маҳалла ва овулларда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Суд-ҳуқуқ масалалари билан боғлиқ ана шундай қабуллардан навбатдагиси Ғузор туманида ташкил этилди.

Ғузор тумани судлари томонидан туманнинг «Пачкамар» маданият саройи биносида ташкил этилган сайёр қабул дастлаб суд раисларининг бугунги кунда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимидаги сўнгги янгилик ва ўзгаришлар ҳақидаги, шунингдек, мазкур сайёр қабулни ташкил этишдан кўзланган мақсад ҳақидаги батафсил тушунчалари билан бошланди.

 

Қабул давомида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тингланди ва  21 нафар фуқарога белгиланган тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Қашқадарё вилоят судлари масъуллари томонидан аҳолининг суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилишга қаратилган сайёр қабуллар ўтказиш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш мақсадида изчил ишлар давом эттирилмоқда.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Ер – даромад манбаи

Маълумки, 2021 йил 23 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришда дехқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ республикамиз бўйлаб ер майдонлари электрон танлов асосида ғолиб бўлган фуқароларга топширилиши кўзда тутилган. Ушбу ерлар аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун, 10 сотихдан 1 гектаргача 10 йил муддатга, очиқ электрон танлов ўтказиш орқали ижарага берилмоқда. Бунда, асосий мезон – ердан самарали фойдаланиш ва яратиладиган иш ўринлари этиб белгиланди.

Қашқадарё вилоят судлари судьялари ва қишлоқ хўжалиги ходимларидан иборат ишчи гуруҳ ҳудудларда бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ижарага берилган ер эгалари билан учрашиб, уларга ердан фойдаланиш бўйича ҳуқуқий тушунчалар беришди ва Олий суд томонидан тайёрланган «Ижарага берилган ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича» методик қўлланмаларни топширишди.

Ўтказилган тадбирлар давомида ер эгаларига судьялар томонидан ижарага берилган ер участкаларидан самарали фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари борасида тушунчалар берилди. Шартноманинг мазмуни, ердан фойдаланиш ҳуқуқи ва мажбуриятлари ҳақида маълумотлар берилиб, бу имкониятдан самарали фойдаланишга чақирилди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Қашқадарё вилоят суд органлари масъуллари томонидан Яккабоғ туманида сайёр қабул ташкил этилди

Қашқадарё вилоят суд органлари томонидан ўтказиб келинаётган сайёр қабуллар инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва унинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.  Қашқадарё вилоят судлари масъуллари томонидан Яккабоғ тумани  аҳолиси учун ўтказган сайёр қабулда фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатлари ўрганиб чиқилди.

Сайёр қабул давомида ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, 7 нафар фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди, 4 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 2 нафар фуқаронинг даъво аризалари қабул қилинди.

Ўтказилган сайёр қабул давомида Қашқадарё вилоят судлари масъуллари томонидан фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, суд-ҳуқуқ соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини янада изчил ва самарали муҳафаза қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқлар бўлими

Судлар ва маҳаллалар олдига қўйилган муҳим вазифалар

Қарши туманлараро иқтисодий суди судьялари Л.Абдуллаев, Ҳ.Турсунов ва У.Латиповлар томонидан Қарши шаҳри “Мағзон” маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла фаоллари ва фуқаролар иштирокида “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси“нинг асосий мақсад ва йўналишлари, мамлакатимизда амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар давлат қумитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ҳамда “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этишга қаратилган очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган ушбу қарор ва фармондан келиб чиқиб, судлар ва маҳалла олдига қўйилган вазифалар ҳақида фикр алмашилди. Очиқ мулоқот давомида маҳалла фаоллари ва фуқаролар фаол иштирок этишиб, қабул қилинган қонун ҳужжатлари бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

 

Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Skip to content