Қашқадарё вилоят судида “Дастлабки тергов ва суриштирув органлари томонидан жиноят ишларини юритишда хато ва камчиликларга йўл қўймаслик ва мавжудларини бартараф этиш” мавзусида семинар машғулоти бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьялари, прокуратура ва ички ишлар органларининг тергов хизмати ходимлари ҳамда шаҳар ва туманлардаги ходимлари эса онлайн тарзда иштирок этишди.



Тадбирда сўз олганлар жиноят процессида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини тўла таъминлаш, жамият ва давлат манфаатларини, мулкни, табий муҳитни, инсоният хавфсизлигини жиноий тажовузлардан ҳимоялаш, жиноятларни тез ва тўлиқ очиш, жиноят содир этган ҳар бир шахсга адолатли жазо берилиши ҳамда айби бўлмаган ҳеч бир шахс жавобгарликка тортилмаслиги хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишди.



Шунингдек қонунни амалиётга тўғри тадбиқ этишда дастлабки тергов ва суриштирув органлари томонидан йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш, келгусида бундай ҳолатларга йўл қуймаслик чора-тадбирларини белгилаб олиш ва судлар томонидан тергов ҳамда суриштирув органларига нисбатан чиқарилган хусусий ажримлар, далиллар мақбуллиги ҳамда оқлов ҳукми чиқарилган ишлар муҳокама қилинди.
Семинар машғулоти якунида юқорида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли манзилли чора-тадбирлар белгиланиб, масъуллар олдига аниқ вазифалар қўйилди.
Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими